49
Фердинанд де Соссюр. Социологизм.
Социологик тилшунослик
Тилшуносликда ХХ аср бошларигача фаоллик кўрсатган қатор лисоний оқимларгаи ёш
грамматикачилар таьлимотига, натурализм ва психологизм каби йўналишларга,
уларнинг
қарашлари ҳамда ғояларига зид бўлган янги таьлимот, мукаммал бир ғоя майдонга келди. Бу
йўналишга тилшуносликдаги социологик таьлимот - социологик мактаб номи берилди. Айни
таьлимот тилнинг ижтимоий ҳодиса эканлигини таькидлаб, унинг ижтимоий вазифасини
алоқа воситаси сифатида қатъий белгилади.
Эслатамиз, социологик лингвистика ўз - ўзидан, бевосита пайдо бўлгани йўқ. У қадим
даврдан бошлаб, тилга - тил ва жа-мият масалаларига бўлган турлича қарашларнинг,
ёндашишлар-нинг ижобий натижаси, объектив маҳсули сифатида қарор топди .
Тилшуносликдаги социологик таьлимотнинг асосчилари Ф. де
Соссюр ва Антуан
Мейелардир.
1
Мана шу олимлар қайд этилган янги йўналишга «социологик лингвистика»
номини бердилар.
Фердинанд де Соссюр
Фердинанд де Соссюр (1857-1953) буюк тилшунос, оргинал назариётчи, тил ҳақидаги фан
тараққиётига жуда катта ва чуқур таъсир кўрсатган донишманд олим. Шунинг учун ҳам Ф.
де Соссюрни тилшунослик оламида машҳур Франц Бопп, Виль-гельм фон Гумбольдт, Август
Шлейхер, Бодуэн де Куртенэлар билан бир қаторга қўйишади.
Ф. де Соссюр Швейцарияда (Женевада) туғилган, миллати француз – швейцариялик
француз. У Женева, Лейпциг ва Бер-линда таьлим олди.
Ф. де Соссюрнинг 20 (баьзи манбаларда 21) ёшида эьлон қилган машҳур асари ҳинд –
Оврупо тилларини – улардаги ун-лилар системасини ўрганишга бағишланган бўлиб, ушбу
тиллар вокализмини ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлди. Бу асар «Ҳинд
- Европа
тилларидаги дастлабки унлилар системасининг тадқиқи» деб номланиб, 1879 йилда нашр
қилинди. Ушбу асар ҳинд - Оврупо тилларини ўрганишга, қиёсий –
тарихий метод
тараққиётига жиддий таъсир қилди.
Ф.де Соссюр илмий - тадқиқот ишлари бўйича 1880 йилда Лейпцигда докторлик
дисертациясини ҳимоя қилди. У 1881 йилда Парижга келиб, герман тиллари, ҳинд - Оврупо
тилларининг қиёсий грамматикаси бўйича маърузалар ўқиди. 1891 йилдан бошлаб, у
Женевада профессор
лавозимида илмий - амалий, педагогик фаолиятини давом эттирди.
1906 йилдан бошлаб, Ф. де Соссюр умумий тилшунослик кафедрасига раҳбарлик
қилди. 1906 - 1911 йилларда уч марта умумий тилшунослик курси бўйича маърузалар ўқиди.
Ф. де Соссюр вафотидан кейин 1916 йилда унинг шогирд-лари Шарль Балли ва Альберт
Сешелар ўзлари ёзган қўлёзмалар асосида устозларининг маърузаларини тўплаб,
тартибга
солиб, китоб ҳолида нашр қилдилар. Шундай қилиб, Ф. де Соссюрни дунёга танитган, уни
буюк тилшунослар қаторига қўйган, ҳозирги замон тилшунослигининг тараққиётига жуда
катта таъсир қилган «Умумий тилшунослик курси» фундаментал асари майдонга келди.
Айни асар 1931 йилда немис тилида, 1933 йилда эса рус тилида эълон қилинди
Ф. де Соссюр лисоний таьлимотининг муҳим жиҳатлари қуйидагилари
1. Тилшунослик фанининг бирдан - бир ҳақиқий объекти тилдир. Демак, тилни
психология, мантиқ, физиология каби фанлар нуқтаи
назаридан эмас, балки бевосита
тилшунослик фани асосида текшириш лозим.
2. Тил системадир. Тил систем тузилишига эга бўлган, систем характердаги ижтимоий
ҳодисадир. Демак, тил ҳодиса-лари, тил фактлари ўзаро диалектик боғлиқ бўлиб, бир –
Do'stlaringiz bilan baham: