Америка структурализми
Америка структурализми ХХ асрнинг 20-30 йилларида ушбу мамлакат маҳаллий
аҳолисининг (индеецларнинг) тилини Ҳрганиш натижасида майдонга келди.
Ушбу структурализм тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил қилиш методига –
дескриптив (яъни тасвирий) методига кўра дескриптив тилшунослик деб ҳам юритилади.
Айни мактабнинг асосчиси америкалик машҳур этнограф, антрополог ва тилшунос олим
Франц Боасдир (1858 - 1942).
Ф.Боас Америка маҳаллий аҳолиси тилининг тасвирий грамматикасига бағишланган
асарларида барча тилларни тасвирлашнинг ягона принципини инкор қилишга ва конкрет
тилнинг ўз мантиқи асосида, тилнинг «ичидан», индукция (хусусий ҳодисалардан умумий
қоидалар яратиш) йўли билан тасвирлашга чақиради.
1
Ф. Боас бошлаб берган тадқиқот ишларини бир – биридан фарқли йўналишларда Эдуард
Сепир ва Леонард Блумфилдлар давом эттиришди.
1
С.Усмонов. Ўша асар, 94-95-бетлар.
1
С.Усмонов. Ўша асар, 101-бет.
53
Э. Сепир (1884 - 1939) ўз тадқиқотларида тил ва маданият, тил ва тафаккур муносабати,
боғлиқлиги масалалари билан кенг миқёсда шуғулланади. Шунга кўра у этнолингвистикага
асос солди.
Э.Сепир ва унинг издошлари таълимотидаги муҳим ғоя шундаки, ҳар бир тилнинг ўзига
хос модели – моддий ва идеал модели (системаси) бўлиб, тил модели ижтимоий - маданий
модел (система) билан боғлангандир. Тилнинг грамматик ва лексик хусусиятлари шу
маданият учун хос бўлган ҳатти - ҳаракатга мосдир. Масалани навахо тилида дунё доим
ҳаракатда деб тушунилгани учун предмет номи феъл билан бирга, ҳаракатга қўшиб
англатилади
2
.
Чикаго университети герман филологиясининг профессори Леонард Блумфилд (1887 -
1949) эса Франц Боаснинг ғояларини Ўзига хос бошқа йўналишда давом эттирди. Аниғи у
дескриптив тилшуносликка асос солди.
Дескриптив лингвистика айрим тил бирликларининг бир - бирига нисбатан жойлашиш
тартибини ёки уларнинг тарқалиш (дистрибуция) муносабатини тасвирловчи фандир. Мана
шундай усул билан тилни таҳлил қилиш дескриптив метод дейилади.
Дескриптив метод матнни энг ихчам ва тугал ифода қилишни талаб қиладиган тасвирлаш
методидир. Дескриптив методнинг асосини дистрибуция тушунчаси ташкил қилади.
Дистрибуция - бу маълум тил бирлиги қўлланиши мумкин бўлган ва қўлланиши мумкин
бўлмаган доиралар (контекстлар) йиғиндисидир. Яъни гап қисмларининг бир - бирига
нисбатан жойлашиши асосида тил бирлигининг ўрни, тартиби, бирикиши каби
хусусиятларидир. Тил бирликларининг дистрибуцияси фонема учун маълум фонеманинг
олдидан ва кетидан келадиган фонемалардир, морфема учун эса морфемадан олдин ва кейин
келадиган морфемалардир.
3
Америка структуралистлари тилга белгилар системаси сифатида қарайдилар. Аниғи улар
тилни нутқда қўлланувчи товушлар, уларнинг жами (комплекси) сифатида тушунадилар.
Айни вақтда улар тилда фақат товушни эмас, балки маънони ҳам фарқлайдилар. Демак,
бундан тилдаги муҳим нарса товуш ва маъно эканлиги ғояси келиб чиқади. Шунга кўра
структуралистлар тилнинг товуш жиҳатини ифода, маъно жиҳатини эса мазмун деб
белгилайдилар. Товуш ва маъно ўзаро боғлиқликда олинади. Маълумки, товуш (фонема)нинг
энг муҳим жиҳати унинг маънони фарқлаш хусусиятидир.
Маълум бўлдики, Америка структуралистлари тил белгисида - товуш ва маъно
муносабати масаласида Ф.де Соссюрнинг ҳар бир тил белгиси икки томонгаи ифодаловчи ва
ифодаланувчига, ифода ва мазмунга эгалиги фикрига асосланиб, уни ривожлантирадилар.
Ҳатто улар (Л.Блумфилд ва унинг издошларии Ч.Фриз, К.Пайк, 3.Харрис ва бошқалар) ушбу
ғояга муносабати жиҳатидан икки гуруҳгаи менталистлар ва механистларга бўлинадилар.
Менталистлар Л.Блумфилд бошчилигида тил ҳодисаларини таҳлил қилишда маънони
(мазмунни, ифодаланувчини) ҳисобга олмаслик мумкин эмас, дейдилар.
Механистлар эса Л.Блумфилднинг шогирди З.Харрис бош-чилигида тилни маънога
(мазмунга) эътибор бермаган ҳолда тўлиқ тасвирлаш, таҳлил қилиш мумкин, дейдилар.
Хуллас, проф. С.Усмонов айтганидек, «Америка дескрип-тивистлари, умуман олганда,
муваффақиятсизликка учраган бўлсалар ҳам, бир қатор ғояларни илгари сурганликлари
билан маълум бир аҳамиятга ҳам сазовордирлар. Масалан, фонема-ларнинг анализи,
интонация, урғу, тон, пауза каби соҳаларда, тилнинг фонологик моделини яратишда,
морфемаларнинг анализида, морфемаларнинг типларини аниқлашда улар анчагина фойдали
ишлар қилдилар”
1
. Шунингдек уларнинг, масалан, лисоний таҳлилнинг бошланғич вақтида
тил формасига (шаклига, ташқи томонига) асосланиш, тасвирлашни, таҳлилни дастлаб
шундан бошлаш, муайян тилдаги қисмларга ажратиш-нинг барча формалари ва бирикиш
турларини мукаммал ва тўлиқ ўрганиш каби фикрлари ҳам эътиборга лойиқдир.
2
Қаранг. Н.А.Кондрашов. Ўша асар, 154-бет. С.Усмонов. Ўша асар, 102-бет.
3
С. Усмонов. Ўша асар, 103-бет.
1
С.Усмонов. Ўша асар, 104-105-бетлар.
54
Айни вақтда уларда тилнинг маъно томонини ҳисобга олмаслик, инсон тилини
ҳайвонларнинг сигналларига тенглаш-тириш, тилнинг объектив борлиққа боғлиқ эканлигини
инкор қилиш каби нотўғри қарашлар ҳам учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |