Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

Структурализм 
Структурализм - структурал лингвистика ХХ асрнинг 20 йилларининг охирроғида (1926) 
юзага келиб, ҳозирги замон тилшунослигининг ўзига хос етакчи оқимларидан, йўна-
лишларидан бири бўлиб қолди. Ушбу тилшунослик тил структурасини (қурилишини) тил 
назариясининг асоси деб билди. 
Структурал лингвистика тилни ишоралар (белгилар) системаси сифатида ўрганади ва 
унинг шартли белгилик ҳусусияти билангина қизиқади. У тилдаги белгиларнинг 
муносабатлари, оппозициялари ёки функцияларига алоҳида эътибор берганидан тил 
бирликларидан бири мавжуд бўлгани учунгина бошқаси мавжуддир деб ҳисоблайди. 
Структурал лингвистика ўзаро муносабатлардан мустақил равишдаги материянинг ёки 


52 
реалликнинг бўлишини инкор қилади. Шунга кўра лингвистик бирликлар муносабатлар 
орқали белгиланиши лозимлигини қайд этади. Ваҳоланки лингвистик бирликлар бирламчи 
бўлиб, улар орасидаги муносабат шу бирликлар мавжуд бўлгани учунгина мавжуддир.
1
Ҳозирги даврда структурализмнинг асосий мактаблари учта бўлиб, улар Прага 
структурализми, Америка структурализми ва Копенгаген структурализми номи билан 
аталади.
 
Прага стурктурализми 
 
Прага структурализми 1926 йилда Чехословакиянинг пойтахти Прага шаҳрида ташкил 
топди. Айни структурализм умумий тилшуносликда функционал лингвистика номи билан 
ҳам юритилади.
Ушбу мактабнинг функционал тилшунослик деб аталиши асосида тил бирликларининг 
ҳар бири муайян функцияга эгалиги, уларнинг тилда (нутқда) муайян вазифани бажариш 
ғояси ётади. 
Функционал лингвистика мактаби вакилларии В. Матезиус,
Б. Трнка, И. Вахек, Б. Гавранек, Н.С. Трубецкой, Р.О.Якобсон, С.И.Карцевский ва бошқалар.
Прага мактаби таълимотининг асосий ғоялари қуйидагилари 
1. Тилшунослик – ўз объектига эга бўлган мустақил фан. 
2. Тил – система. 
3. Тил – функционал система. Яъни тил муайян мақсадга йўналтирилган ифода 
воситалари системасидир. 
4. Фонология – назарий фонология. Фонеманинг сўз ва морфемаларни фарқлаш 
қобилиятига эгалиги. Фонема тилнинг энг кичик фонологик бирлиги. Нутқ 
товушлари фонеманинг моддий символлари, белгилари, фонеманинг нутқдаги 
реаллашиши. Демак, фонема билан товуш фарқланади. 
5. Синхрония ва диахрония. Прага структуралистлари тилни тадқиқ қилишда, 
асосан, синхронияни – синхрон методни илгари сурадилар. Шу билан бирга улар тилнинг 
моҳиятини очишда диахронияни – диахрон методни ҳам ҳисобга оладилар. Яъни улар 
диахронияни инкор қилмайдилар. Демак, тилни – тил ҳодисаларини, бирликларини таҳлил 
қилишда синхрония ва диахрония диалектик боғлиқ ҳолда олинади. 
6. Тил белгиси бўлган сўз – мустақил бирлик. У вазифасига, номланишига кўра 
номинатив фаолият маҳсули бўлиб, жамиятда номинатив функция бажаради. 
7. Тилнинг морфологик системаси морфема билан белгиланади. 
8. Гапнинг актуал бўлиниши масаласи ва бошқалар. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish