27
Ушбу фонетик ўзига хосликлар ҳақида проф. С.Усмонов ва проф. А.Нурмоновлар ўз
тадқиқотларида бир қатор маълумот-ларни келтирадилар. Масалан, товуш ва ҳарф
муносабати ҳақида фикр юритилар экан, улар бир-бирига ҳамма вақт ҳам
мос келмаслиги,
бир ҳарф билан бир неча товушни англатиш мумкинлиги айтилади. Аниғи, Навоий эски
ўзбек адабий тилининг унлилар системасига тўхталиб, о-ö, у-ÿ оппозицияси асосида
мисоллар келтиради қиёсланги от (олов), öт (ҳаракат); тўр (тузоқ), тўр (уйнинг тўри); ўт
(ютмоқ), ўт (каллани ўтга тутиб, тукини куйдириш). Шунингдек, биргина ей (s) ҳарфи билан
учта товуши и, чўзиқ и ва э товушлари ифодаланиши қайд этилади.
Қофия масаласида ўзбек ва форс тиллари қиёсланар экан, бунда ўзбек тили
имкониятларининг
кенглиги, бу жиҳатдан ўзбек тили форс тилидан устун эканлиги баён
қилинади. Аниғи аро сўзини саро, даро билан ҳам, бода билан ҳам, эрур сўзини эса ҳур, дур
билан ҳам, ғурур, сурур сўзлари билан ҳам қофия қилиш мумкинлигини, форс тилида эса
бундай имконият йўқ эканлигини таъкидлайди.
1
Хуллас, Алишер Навоий товушни, ҳозирги тилшунослик нуқтаи назаридан баҳолашда,
фонема
сифатида олиб, унинг энг муҳим хусусияти бўлган маъно фарқлаш қобилятига эга
эканлигини баён қилади.
Навоий ислом таълимотига асосланган ҳолда инсонга тил-нутқ қобиляти, нутқ фаолияти
Оллоҳ томонидан берилганлигини, бу жараён фақат инсонгагина тегишли эканлигини
айтади. Айни вақтда ушбу қобилятга эга бўлган инсонлар сўзларни ўзлари яратишини,
ўзлари ижод қилишини қайд этади ва сўз масаласига алоҳида урғу беради.
Навоий сўз ҳақида фикр юритар экан, даставвал, мутлақо мақсадга мувофиқ, сўзнинг
маъно қувватига катта эътибор қаратади. Чунки Навоий ғояларининг энг биринчи ва энг
қудратли пойдевори, моддий асоси сўз эканлиги – сўзнинг маъно жиҳатлари
эканлиги
аниқдир.
Навоий сўзни маъно, тушунча ташувчи, инсон ғояларини, руҳий дунёсини ифода этувчи,
шунга кўра ўзгаларга таъсир қилувчи кучли восита сифатида тушунади ва шундай
тушунтиради. У она тилининг лексик бойлиги ҳақида ўткир тилшунос сифатида қимматли
фикрлар, маълумотлар келтиради, семантик-функционал жиҳатдан форсий тилдан устун
турувчи қатор лисоний
бирликларни бирма-бир санайди, уларни маъно жиҳатдан таҳлил
қилади, сўзларнинг-феълларнинг нозик маъно фарқларини, «қирраларини» қайд этади.
Туркий тилнинг сўз қўллаш бобида ҳам ўзига хосликларга, устунликларга эгалигини
асослайди, шеърият-байтлар орқали ишонч ҳосил қилади.
Алишер Навоий «Муҳокамат ул-луғатайн» асарида эски ўзбек тилининг имкониятларини,
бойлигини кўрсатиш мақса-дида шу тилнинг ўзига хос бўлган 100 та феълни келтиради.
Булари
қувормоқ, қуруқшамоқ, ушармоқ, жийжаймоқ, ўнгдаймоқ, чикирмак, думсаймоқ,
Do'stlaringiz bilan baham: