24
метафора, метонимия, синекдоха, функциядошлик каби маънонинг кўчиш усуллари ҳақида,
сўз маъносининг кенгайиши ва торайиши ҳақида фикр юритади, туркий тиллардан қатор
мисоллар келтиради, фикрини исботлайди. Масалан, «Девон»да ўт сўзи омоним сифатида
қайд этилади ва қуйидаги омонимик маъноларда қўлланилиши айтилади. Қиёсланги ўт-дори
(у дори томдирди); ўт-ўсимлик (қўй ўтни еб тугатди).
1
Эрик-эрийдиган, эрувчан (масалан, ёғ ва бошқа эрийдиган нарса); эрик-чаққон, йўрға
(масалан, чаққон, ғайратли одам, йўрға от).
1
Маҳмуд Кошғарий антоним сўзларга ҳам тўхталиб, чивгин (тўқ тутувчи, семиртирувчи,
кучли, масалан, овқат) сўзининг маъно зиди – антоними сифатида кэвгин (тўқ тутмайдиган,
кучсиз, масалан, овқат, ош) сўзини келтиради.
2
Яъни сўзларнинг бири «кучли» (кўп
қувватли) маъносини берса, иккинчиси «кучсиз» (кам қувватли) маъносини англатади.
Муаллиф «Девон»да синонимик муносабатдаги сўзлар сифатида қуйидагиларни қайд
этадии ишлар, урағут, ўхшағу (хотин киши маъносида); ўпди, ичди (ичмоқ маъносида);
илишди, асишди (осмоқ маъносида).
3
Маҳмуд Кошғарий метафора-ўхшашлик асосида маъно кўчишига туғмоқ феълини
келтиради. Яъни ушбу сўз фақат инсонга нисбатан эмас, балки қўлланиш вақти жиҳатдан
анча кейин, ташқи ўхшашлик асосида, ҳайвонга нисбатан ҳам ишлатилиши ҳақида маълумот
беради.
У маъно кўчишининг метонимия усулига тўхталиб, булут, осмон ва оғил сўзларини
келтиради. Яъни булут, осмон сўзлари ёмғир маъносида қўлланса, оғил сўзи гўнг, қий
маъносида ишлатилишини айтади.
Аллома маънонинг кенгайишига туғмоқ сўзини келтириб, бу сўз фақат одамларга
нисбатан эмас, балки кейинчалик ҳайвонга нисбатан ҳам қўлланганлигини айтади. Бундан
сўзнинг қўлланиш қамрови, муайян предмет билан боғланиши, уни англатиш фаоллиги
кенгайганлиги маълум бўлади.
Сўз маъносининг торайиши сифатида эса собон сўзини келтириб, айни сўзнинг қўшга
нисбатан ҳам, омочга нисбатан ҳам - ҳар иккала бошқа-бошқа предметларга нисбатан
ишлатилгани, сўнг эса фақат омочни англатиш учун қўлланишини тушунтиради.
«Девон»даги морфологияга оид тадқиқотларга келганда, асарда сўзлар, ўша давр араб
тилшунослиги анъаналарига кўра, уч туркумга ажратилади. Яъни булар от, феъл ва ёрдамчи
сўзлар. Сўз туркумларидан, айниқса, феъл билан боғлиқ қатор масалалар атрофлича
ўрганилади. Бунда у феъл ясалиши, феъл нисбатлари, феъл майллари, феъл замонлари
масаласига алоҳида эътибор беради
4
, қимматли маълумотлар келтиради.
Хуллас, Маҳмуд Кошғарий ўз даврининг улкан тилшуноси сифатида жаҳон тилшунослиги
тарихида ёрқин из қолдирган буюк алломадир.
Do'stlaringiz bilan baham: