чиройли адо этса, (ўқиган намози) аввалги гуноҳларга каффорат бўлади. Илло катта гуноҳлар
килмаган бўлса. Бу ҳамма давр учундир”, деганларини эшитганман” (Муслим, Байҳақий, Абд ибн
Ҳумайд ривоят қилган).
Намозхон гуноҳлари кечирилиши учун қуйидаги шартлар қўйилган:
1. Таҳоратни яхшилаб қилиш.
2. Намозни хушуъ билан ўқиш.
3. Намоз арконларини – қиѐм, рукуъ, сажда, қаъда кабиларни тўкис адо этиш.
4. Катта гуноҳлардан сақланиш.
“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”
(Ибратли ҳикоя)
Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида
ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираѐтиб, “Отам
бўлганларида зиѐфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига
кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиѐфат
бериш мажбурият эмас. Дунѐда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг
арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш
эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб
кетардим. “Ё заринг, ѐ зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай. –
Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр
бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси
бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган
яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам
бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ѐшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ѐтақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда
ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки
ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарѐдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди,
юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни
Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!
Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига
қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаѐтса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда
ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди,
тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона
намозини ўқиди
41
.
Do'stlaringiz bilan baham: |