Зиѐвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


НАМОЗНИ ХУШУЪ БИЛАН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/187
Sana23.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#144972
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   187
Bog'liq
НАМОЗДА ХУШУЪ (2016-2017)

НАМОЗНИ ХУШУЪ БИЛАН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ 
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 
“Ҳақиқатан, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ
32
қилувчилардир” 
(Мўминун сураси, 1-2-оятлар). 
Бу оятда мўминлар нажот топиши аниқ экани айтилмоқда. Зеро, “нажот топадилар” эмас, 
“нажот топдилар”, деб келажакдаги ҳодисанинг ўтган замон билан ифодаланиши ўша иш шак-
шубҳасиз бўлишини билдиради. 
Намозни қиѐмига етказиб ўқиш, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш, ибодатда қўрқув 
билан сокинлик жамланиши хушуъ дейилади. Хушуъли намоз банданинг қиѐматда нажот топишига 
воситадир. Жаннатга киришга, дўзах ўтидан халос бўлишга сабаб амаллар кўп. Намозни тўкис адо 
этиш ўша амалларнинг энг афзали саналади. 
Ҳар бир мўмин киши мана шу оят мезони билан ўзига баҳо берсин. Чунки Аллоҳ таоло 
“Менинг хушуъли, хокисор мўмин бандаларим нажот топиши шубҳасиз”, деб айтмоқда. Хўп, шундай 
экан, оятда зикр этилган сифатлар бизда борми? Охиратда ютуққа эришиш учун етарли захирага 
эгамизми? Намозимиз сифати қай даражада? Аллоҳ қатъий суратда буюрган ибодатни кўнгилдагидек 
адо эта оляпмизми?.. 
Аллоҳ таоло бандаларига шундай амр қилган: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 
“Сабр ва намоз ўқиш билан мадад сўранглар! Албатта (намоз) оғир ишдир. Магар 
Парвардигорларига рўбарў бўлишларини, Унинг ҳузурига қайтувчи эканларини биладиган 
шикастанафс зотларга (қийин эмас) (Бақара сураси, 45-46-оятлар). 
29
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қалбида 
заррача кибр бўлган кимса жаннатга кирмайди”, деганларида бир одам: “Киши либоси, пойафзали чиройли бўлишини 
яхши кўрса, (бу ҳам кибрми?)” деди. Шунда у зот: “Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Кибр ҳақни инкор 
қилиш, одамларни таҳқирлашдир”, дедилар (Муслим, Термизий, Ҳоким, Ибн Ҳиббон ривоят қилган). 
30
Абу Масъуддан ривоят қилинишича, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келди. У зот 
ўша киши билан гаплашдилар. Шунда у дағ-дағ қалтирай бошлади. Расулуллоҳ унга: “Қўрқма! Мен подшоҳ эмасман. 
Балки қуѐшда қуритилган гўшт ейдиган (оддий) аѐлнинг ўғлиман”, дедилар (Ибн Можа, Ҳоким, Ибн Саъд, Табароний 
ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ). 
31
Шу ҳақидаги ривоятни Бухорий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Таѐлисий – Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан – ривоят 
қилган. 
32
Намоздаги хушуъ нима экани борасида тўрт хил қавл келтирилган: 
1. Сажда қиладиган жойга қараш. 
2. Намозда атрофга алангламаслик. 
3. Намозда сокин, хотиржам туриш. 
4. Аллоҳдан қўрқиш (Манба: Ибн Жавзий, “Зодул муяссар”). 


18 
Киши дунѐнинг ҳою ҳавасларига қарши туришда, зиммасига юклатилган вазифаларни 
бажаришда сабрли бўлса, намозни қоим қилса, икки дунѐ яхшиликларини қўлга киритади. Лекин бу 
осон иш эмас, кўпинча нафсга оғирлик қилади. Магар қиѐмат куни Аллоҳ билан учрашишга, У Зот 
ҳузурига қайтишга сўзсиз ишонадиган комил мўминлар учун мушкул эмас. Чунки улар айнан намоз 
дунѐю охират саодатига эришишда бош омиллигини беш қўлдай билишади. Шунинг учун ҳар бир 
намозни ўзгача иштиѐқ билан қарши олишади, ихлос билан ибодат қилишади. 
Қалбида хушуъ йўқ одам намоз ўқишга қийналади, ибодатдан зерикиб кетади. Чунки унинг 
нафси орзу-ҳавасни, елгил-елпи нарсаларни, кайф-сафони хуш кўради, машаққатни ѐқтирмайди. 
Яратувчига бўйин эгиш, намозни рисоладагидек ўқиш бундай одамга оғирлик қилади. Қолаверса, у 
намоз ўқиса, улуғ савоблар олишига, тарк этса, азобга қолишига унча ишонмайди. Шунинг учун 
намозга, хушуъга лоқайд қарайди. Чиндан ҳам, ибодат лаззати хушуъда. Қалб хушуъси билан 
неъматлантирилган банда нафси шикаста, хокисор, кибрни, шаҳват ўтларини ўчирган нафсга 
айланади. Унга намоз зиғирча оғирлик қилмайди, аксинча, олам-олам шодлик бағишлайди. Зеро, 
намоз комил мўмин инсон учун ҳаѐтбахш ибодатдир. 
Одам бирон ишни қунт билан бажарса, вақт ўтганини пайқамай қолади, ишнинг машаққати 
сезилмайди ҳам. Масалан, маҳорат билан ѐзилган бир китобни ўқияпсиз дейлик. Сиз китоб ичига шу 
қадар кириб кетганингиздан бирпасда 30-40 бет ўқиб қўйганингизни билмай қоласиз. Борди-ю 
савиясиз биронта китоб қўлингизга тушиб қолса, 2-3 бет ўқимасдан зерикиб кетасиз, уйқунгиз кела 
бошлайди. 
Намозни мароқ билан ўқиш ҳам хушуъга боғлиқ. Мўмин банда намозга турар экан Аллоҳнинг 
улуғлигини қалбдан ҳис қилади, “Аллоҳу акбар!” деб такбир айтганда Парвардигори буюклигига 
шоҳид бўлади. “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табаарокасмук ва таъаалаа жаддук ва лаа 
илааҳа ғойрук”, деганда Аллоҳ ҳар қандай нуқсон-камчиликдан пок эканини, мақтовлар, олқишлар 
фақат Аллоҳга хослигини, У Зот ўта буюклигини дилдан ўтказади. Чин мўмин киши намозга 
кираѐтганида дунѐ ишларини бироз унутиб, бутун борлиғи билан Аллоҳга илтижо этади, У Зот учун 
рукуълар, саждалар қилади, барча муаммоларини Меҳрибон Парвардигорига арз этади, Ундан ѐрдам 
сўрайди. Шу билан қалби таскин топади, руҳий ҳаловатга эришади. 
Аллоҳ таоло Ўз Каломида саҳобаи киромлар ибодатини шундай таърифлайди: 
“-------------------------Арабча матн---------------------------” 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish