3
Хушуъсизлик ҳам бир иллатдир. Биз бу касалликка илоҳий шифохонадан – Қуръони каримдан,
ҳадиси шарифлардан даво излаймиз. Зеро, иккиси ҳар қандай маънавий касалликларни таг томири
билан даволовчи, муаммоларга ечим бўлувчи мўътабар манбадир.
Хушуъ ҳақида гапиришдан олдин намознинг аҳамияти, фазилати, фойдалари хусусида
тўхталиб ўтамиз. Чунки инсон бирон амалнинг хосиятини билса, унга эътибори ортади.
Қуръони карим оятларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида намознинг
аҳамияти алоҳида таъкидланган. Жумладан, Аллоҳ таоло айтади:
“-------------------------Арабча матн---------------------------”
“Барча намозларни, (хусусан)
ўрта намозни сақланглар – вақтида адо этинглар, Аллоҳ
учун бўйсунган ҳолда туринглар!” (Бақара сураси, 238-оят).
Аллоҳ таоло бу оятда мўминларга намозни (айниқса, ўрта намозни) вақтида, ихлос билан адо
этишни, Аллоҳ учун хокисор, хотиржам ҳолда туришни буюрмоқда. Жумҳур уламоларга кўра, ўрта
намоздан
1
мурод аср намозидир
2
.
Ҳақиқатан, ҳадиси шарифларда аср намозига эътиборлироқ бўлиш таъкидланган. Чунки бу
намоз фазли улуғ, хосияти кўп. Уни узрсиз тарк этиш ҳақида қаттиқ огоҳлантирилган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аср намозини ўтказиб юборган (одам) оиласидан, бойлигидан айрилган (киши) кабидир”, деганлар
3
.
Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга
ўхшайди.
Юқоридаги оятда “сақланглар” дейиш билан намозда мустаҳкам туриш, уни зое қилмаслик
таъкидланмоқда. Бу билан намоз нақадар улуғ ибодат эканига ҳам ишора қилинмоқда. Одатда, муҳим
нарсани сақлаш ҳақида алоҳида топшириқ берилади. Ислом динида намоз ана шундай аҳамиятли
ибодатдир
4
. Агар банда намоз фарзларини, вожибларини, суннату мустаҳабларини ўрнига қўйиб ўқиса,
намозни мукаммал адо этган бўлади.
Агар биз – Аллоҳ таолонинг амрига биноан – намозни сақлай олсак, намоз бизни ѐмон
ишлардан, гуноҳ-маъсиятлардан сақлайди, бизга дунѐда қўрғон, қабрда нур бўлади. Инсон намоз
туфайли Аллоҳ раҳматига эришади, Унинг ҳимоясига киради.
ُللا َيِضَر َرَمُع ِنْبا ْنَع
َمُمْػهَع
َؿ َق
:
ُللا ىَّلَص ِللا ُؿوُسَر َؿ َق
َ َّلَسَس ِىْهَلَع
:
َلْسِلإا َِنُِب
ٍسَْخَ ىَلَع ُـ
:
ْفَأ ِةَد َمَش
َل
َّلِإ َىَلِإ
ُللا
لا ِـ َقِإَس ِللا ُؿوُسَر اًدَّمَُمُ َّفَأَس
َلَّص
َف َضَمَر ِـْوَصَس ّْجَْلْاَس ِة َكَّزلا ِء َتيِإَس ِة
ُّيِذِمْرّْػتلاَس ٌ ِلْسُمَس ُّيِر َخُبْلا ُواَسَر .
.ُّيِئ َسَّهلاَس
Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ислом
Do'stlaringiz bilan baham: