Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Фуқаронинг мақоми — унинг давлат билан бўлган ҳуқуқий алоқасидан



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Фуқаронинг мақоми — унинг давлат билан бўлган ҳуқуқий алоқасидан 
келиб чиқади — фуқаролик институти.
Амалиётдаги мавжуд мақомларни бўлиб бўлмайди: улар бир бири билан 
яқиндан ўзаро боғланган ва бир бирига боғлиқдир. Ҳар бир киши ўз давлати нинг 
фуқароси бўлиб, муайян қатлам ёки гуруҳнинг аъзоси ва ўзига хос қайтарилмас 
шахс бўлгани учун ҳам бир вақтни ўзида барча ҳуқуқий сифатлар га эга бўлади.
Барчанинг умумий ҳуқуқий мақоми битта, махсус мақомлар — кўп, инди-
видуал мақомлар эса, қанча фуқаро бўлса, шунчадир. Энг муҳими, ҳар ким 
ўзининг ҳолатини, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ўз ўрнини тўғри билиши керак.
Шундай қилиб, айтиш мумкинки, ҳуқуқий мақом — комплексли кате-
гория бўлиб, шахс ва жамият, фуқаро ва давлат, индивид ва жамоа муно-
сабатини акс эттиради, шахснинг жамиятдаги реал ҳолатини белгилаб 
беради.
Шахснинг ҳуқуқий мақоми ўзида шахснинг жамиятдаги ўрни ва ролини 
кўрсатиб берувчи ҳуқуқ меъёрларида аниқ ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилган 
ҳуқуқлар, эркинликлар ва мажбуриятларнинг тизимини акс эттиради. Шахс­
нинг ҳуқуқий мақоми икки жиҳатда тадқиқ қилинади: статик ва динамик-
да, бу эса назарий баҳслардан аниқ ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи 
ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларнинг мазмунини киритиш керак ёки кири-
тиш керак эмаслигини айрим даражада “олиб қўйиш” имконини беради:
Динамик ҳолатда бўлган шахснинг ҳуқуқий мақомини таҳлил қилиш шахс­
нинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларининг амалга ошириш масала-
сини кўриб чиқишда акс этади. Бундай амала ошириш ҳозирги замон шароит ­
ларида янги хислат ва хусусиятни касб этади. Шахснинг ҳуқуқлари, эркин-
ликлари ва мажбуриятларини давлат томонидан кафолатланганлик даражаси, 
шунингдек ҳар бир шахснинг ижтимоий­сиёсий фаоллиги ўзининг ҳуқуқий 
мақомини тўлиқ ҳажмда амалга оширишни белгилаб беради. Маъмурий­


42
мажбурий таъсир кўрсатиш чора­тадбирларига мўлжалланмаган бундай бир 
жараённинг икки томони маъмурий­мажбурлов таъсири чораларини кўриш учун 
эмас, балки шахснинг ҳуқуқий фаоллигини қанчалик даражада кўрсатишга 
қаратилгандир. Шу билан бир қайд этиш керакки, шахснинг ижтимоий­сиёсий 
фаоллиги, кўпроқ унинг ҳуқуқий мақомини амалга ошириши чоғида кўпроқ 
қадриятларнинг муайян тизимидан, ижтимоий муҳит таъсири остида қабул 
қилинган шахсий кўрсатмаларга боғлиқдир.
Шахснинг ижтимоий муҳитда ишлашига таъсир кўрсатишнинг самара-
дорлиги ҳуқуқий мақомнинг амалга ошириш жараёни, ҳуқуқлар, эркинлик­
лар ва мажбуриятлардан фойдаланишда, уларга риоя қилиш, ижро этиш 
ва қўллашда шахснинг ижтимоий­ҳуқуқий фаоллиги ижтимоий хусусият-
нинг омиллари ва шароитларига боғлиқдир. Уларни ижтимоий институтлар-
нинг кўп даражали тизими сифатида тасаввур қилиш мумкин бўлиб, бу тизим-
нинг асосий ва ҳал қилувчи халқаси давлат органлари ҳисобланади. Сиёсий­
ҳуқуқий соҳада шахснинг доимий равишда ўзини тута билиши бевосита дав-
лат органларнинг фаолияти билан боғлиқдир, чунки бундай иштирок этиш-
сиз шахснинг ҳуқуқ, эркинликлари ва мажбуриятларини реализация қилиш 
жараёнини самарали амалга ошириб бўлмайди.
Ўзини ҳуқуқий жиҳатдан тўғри тута билиш, шахс томонидан ҳуқуқий нор-
маларни, ҳуқуққа бўлган ишончни қатъий қабул қилиш кўникмаларини ишлаб 
чиқиш нафақат давлат органларининг тасири орқали амалга оширилади, балки 
турли жамоат бирлашмалари ёки ННТларнинг ролининг етарли даражада экан-
лиги билан ҳам боғлиқдир. Бу бундай жамоат бирлашмалари ёки ННТларнинг 
жамият сиёсий тизимида, давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок 
этишидаги ўрни, аҳоли категорияларини кенг даражада қамраб олиши, ижти-
моий фикр каби инсонларга кучли таъсир қилиш каби воситалардан фойда-
ланганлиги билан белгиланади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish