Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


нинг гижгижлаши билан, ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай рози-



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   226
Bog'liq
pravo uz

нинг гижгижлаши билан, ёки уларнинг хабардорлигида ёки индамай рози-
лиги билан ҳар қандай тусдаги камситишга асосланган ҳар қандай сабаб 
бўйича қасддан кучли оғриқ ёки жисмоний ёхуд маънавий азоб берилади”.


150
Шундай қилиб, Пленум томонидан қайд этилган қарорга “қийноқ” тушун-
часини кенг талқини тўғрисидаги шартни киритди ва бу ўз ўрнида Қийноққа 
қарши конвенцияни 1­моддасига мос келади.
Ҳукмни чиқаришда судлар ва судьялар нафақат жиноий­ҳуқуқий норма-
лар билан, балки Олий суд Пленумининг қарорларига таянадилар. Ўзбекистон 
Республикаси Олий суд Пленумининг қарорлари ўз юридик кучига кўра меъё-
рий талқин этувчи ҳужжатдир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддасида кел-
тирилган “қийноқ” тушунчасини Қийноққа қарши Конвенциянинг 
1-моддасида келтирилган мазмунга мувофиқ талқин қилишни тафсия 
этганлиги сабабли, Қийноққа қарши Конвенциянинг 1-моддасининг 
қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўлиқ тадбиқ этил-
ган деб ҳисоблаш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Қийноққа солиш ва бошқа 
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр­қимматни камситувчи муомала ҳамда 
жазо турларини қўллаш” тўғрисидаги 235­моддасига кўра: Қийноққа солиш 
ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр­қимматни камситувчи муомала 
ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳга, 
жабрланувчига ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд жазони 
ўтаётган маҳкумга, уларнинг яқин қариндошларига улардан бирор­бир ахбо-
рот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, уларни содир этил-
ган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор­бир ҳаракатни 
содир этишга мажбурлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор томо-
нидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг, жазони ижро этиш муас-
сасасининг бошқа ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, 
азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган 
қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатиш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш 
билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёки шундай 
зўрликни қўллаш таҳдиди билан;
б) миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш замирига асосланган 
ҳар қандай сабаб бўйича;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) такроран;
д) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нис-
батан содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган 
ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга 
сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан саккиз йилгача озод-
ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.


151
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ, жиноятга тайёргар-
лик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилишга жавобгарлик Кодекс Мах-
сус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи модда-
сига (25­модда) мувофиқ ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси агар қийноқ ва қийноқда иштирокчилик каби 
жиноятларни содир этган шахсларни тутиб бериш илтимосномаси билан муро-
жаат этаётган давлат Конвенция иштирокчиси бўлган тақдирда, мазкур шахс­
ларни экстрадиция қилиш учун ушбу Конвенция ҳуқуқий асос ҳисобланиши 
амалиёти тарафдоридир.
Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийлик-
ка зид ёки қадр­қимматни камситувчи турларига қарши конвенцияни ижро 
этиш билан боғлиқ қонунчиликдаги ўзгаришлар ва барча тадбирлар оммавий 
ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish