157
аъзо давлатларнинг кўп йиллик юридик амалиётига асосланган ҳолда
ишлаб
чиқилган.
Ўзбекистон миллий қонунчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар-
нинг вазифаларига кирувчи асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг
ҳимояланишини, қўллабқувватланишини ва уларга риоя этилишини кафо-
латловчи принциплар нафақат мустаҳкамланган, балки уларни амалга оши-
риш механизми ҳам белгилаб қўйилган. Яна шуни ҳам эътиборга олиш зарур-
ки, халқаро шартномалар умумий табиатга эга бўлган нормалар (принцип
нормалар) билан бир қаторда уларни ратификация қилган давлатлар учун маж-
бурий бўлмаган тавсиянормаларни ҳам ўз ичига олади. Миллий қонунчиликда
ҳам, давлат органлари фаолиятида ҳам принципнормалардан чекинишга йўл
қўйилмайди. Бу ҳолат бевосита Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 30моддаси
ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 5моддасидан
келиб чиқади. “Ҳаттоки фавқулодда ҳолатлар ҳам қийноқ ёки бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёҳуд инсон қадрқимматини камситувчи муомала ва жазо турла-
рини оқлаш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди” (Барча шахсларни қийноқ
ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёҳуд инсон қадрқимматини топтовчи
муносабат ва жазо турларидан ҳимоялаш тўғрисидаги декларация, 3модда).
Турли халқаро шартномаларда баён этилган бу каби принципнормалар бар-
ча асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинлик ларини қамраб олган.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномаларда баён этилган бошқа
қоидалар, миллий қонунчилик актларини ишлаб чиқишда ва ҳуқуқни тадбиқ
этиш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлсада, давлатлар учун тавсиявий
характерга эгадирлар. Мисол учун Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг
минимал стандарт қоидаларининг баъзи ҳолатларида, хусусан, 2бандида
қуйидагилар ёзилган: “Дунёдаги юридик, ижтимоий, иқтисодий ва географик
шароитларнинг ҳар хиллигини эътиборга олган ҳолда ушбу қоидаларнинг бар-
часини ҳамма ерда бир хилда қўллаб бўлмаслиги аниқ”. Шу билан бир қаторда
уларни амалга оширишга доимо интилиш зарурлиги таъкидланади, чунки улар
БМТнинг фикрига кўра амалга оширилиши мумкин бўлган минимал шартларни
акс эттиради. ЕХҲТнинг 1989 йил 15 январда қабул қилган Инсонийлик мезон-
лари тўғрисидаги Вена шартномасида қайд этилишича, “аъзо давлатлар БМТ
томонидан қабул қилинган Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг минимал
стандарт қоидалари ҳамда БМТ томонидан қабул қилинган Ҳуқуқтартиботни
сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқатвор кодексига амал қиладилар”.
Шу муносабат билан маҳкумлар ва олдини олиш чораси сифатида ҳибсда
сақланаётган шахслар билан муносабатда бўлишда халқаро шартномалардаги
принципнормалар ва тавсиянормаларни чегаралаш масаласи кўтарилади. Бун-
дай чегаралаш инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948), Фуқаролик
ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966) ҳамда Қийноқ ҳамда муо-
мала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадрқимматни
камситувчи турларига қарши конвенцияда (1984) эълон қилинган асосий инсон
ҳуқуқлари ва эркинликларига асосланган бўлиши керак.
158
Айнан, уларда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий ҳолатлар мустаҳкамланган
ва улар орасидан энг муҳимлари белгилаб берилган. Бироқ Маҳбуслар билан
муомалада бўлишнинг минимал стандарт қоидалари каби махсус мақсадда
ишлаб чиқилган халқаро актда ҳам мазкур шахслар билан муомалада бўлишнинг
нафақат тавсиянормалари, балки, принципнормалари ҳам баён этилган. Барча
шахсларни қийноқлардан ҳимоялаш тўғрисидаги декларациянинг 1моддасида
Минимал стандарт қоидаларга мурожаат этилиши бежиз эмас. Бундан ташқари,
БМТнинг “Минимал қоидалари” озодликдан маҳрум этилган шахснинг бирин-
чи даражали ҳуқуқларини қамраб олувчи ҳамда миллий қонунчиликда албатта
мустаҳкамланиши шарт бўлган маҳкумлар билан муносабатда бўлишнинг “Асо-
сий принципи” ва “Етакчи принциплари” ни белгилаб беради. Шу муносабат
билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1988 йил 9 декабрда қабул қилинган
“Ҳар қандай шаклда ушланиши ва қамоққа олиниши лозим бўлган барча шахс
ларни ҳимоялаш принциплари мажмуаси” нинг аҳамияти беқиёсдир.
Мазкур йўналишда Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган жазони ижро этишни
тартибга солувчи қонунчилик актларида жиноий жазони ижро этишда инсон
ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар, маҳбуслар билан муносабат
да бўлиш, уларни назорат қилиш, жазони ўтагач қайта ижтимоийлашуви
ва мослаш увига кўмаклашиш қоидаларини белгиловчи алоҳида конвенциялар-
да баён этилган умумий принципларни амалга ошириш заруриятидан келиб
чиққан ҳолда ниҳоятда жиддий норма ижодкорлиги ишлари амалга оширилди.
Халқаро шартномалар таҳлили, улардан ўрин олган масалаларнинг Ўзбекистон
Республикаси Жиноятижроия кодекси ва унинг қўлланиши учун биринчи дара-
жали аҳамиятга эга бўлган асосий гуруҳларини ажратиб олиш имконини берди:
Do'stlaringiz bilan baham: