161
касб этади. ЖИКнинг 9моддасида маҳкумларнинг асосий ҳуқуқларидан
бири бўлган ўз она тилида ёки бошқа тилда мурожаат қилиш ҳуқуқининг
мустаҳкалаб қўйилиши, шубҳасиз, жазони ўташ тартибини демократлашти-
риш йўлидаги яна бир қадам бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг жазони ижро этишни тартибга солув-
чи жиноятижроия қонунчилигида виждон эркинлигини таъминлаш каби
маҳкумлар билан муносабатда бўлиш принципи мустаҳкамлаб қўйилган.
ЖИКнинг 12моддасида шундай дейилади: “Маҳкумларга виждон эркинли-
ги кафолатланади. Улар ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай дин-
га эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эгадирлар”.
Диний маросимларни адо этиш ихтиёрий ҳисобланади ва жазони ижро этув-
чи муассасанинг ички тартибқоидаларини бузмаслиги ҳамда бошқа шахслар-
нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситмаслиги лозим.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар ва маҳкумларни сақлаш
шароитлари.
Асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши нуқтаи назари-
дан маҳкумларни сақлаш шароитларига алоҳида аҳамият берилиши Фуқаровий
ва сиёсий ҳуқуқлар тўрисидаги халқаро пактнинг 10моддасида баён қилинган
қуйидаги ҳолат билан яққол кўрсатиб берилган: “Ахлоқ тузатиш тизимининг
асосий мақсади маҳбусларни тузатиш ва ижтимоий қайта тарбиялаш бўлган
тартибни назарда тутади”. Ушбу ҳолат Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг
минимал стандарт қоидаларида батафсил баён этилган. Унда жойлашиш,
овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш, интизом ва жазо, хавфсизлик чорала-
рини кўриш, ташқи дунё билан алоқа қилиш, меҳнат қилиш, таълим ва тар-
бия масалалари ҳал этилган.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноятижроия қонунчилигига
баҳо берилар экан, таъкидлаш жоизки, мазкур ҳужжат ва инсон ҳуқуқлари
бўйича бошқа халқаро актларда баён этилган талабларга тўлиқ мос келади.
Ўзбекистон Республикасининг жиноятижроия қонунчилигида жазони
ўташ шароитларини янада демократлаштириш йўлида катта ишлар амалга
оширилди. Бу айниқса, ахлоқ тузатиш муассасаларида, хусусан, вояга етма-
ганлар ва аёллар сақланадиган жойларда маҳкумларнинг ижтимоий фой-
дали алоқаларининг кенгайтирилиши ва жазони ўташ тартибқоидаларига
тааллуқлидир.
Жазони ижро этиш ва маҳкумлар билан муносабатда бўлишга тааллуқли
халқаро тавсия-нормалар
Ушбу нормаларнинг вазифаси жиноий жазоларни ижро этишни тартибга
солувчи қонунчиликнинг ривожланишига таъсир кўрсатишидир. Масалан, БМТ
ЭКОСОС томонидан 1984 йил 25 майда қабул қилинган “Маҳбуслар билан муо-
малада бўлишнинг минимал стандарт қоидаларини самарали амалга ошириш
тартиби” да таъкидланадики, “ҳар қандай шаклда ушланиши ва ҳибсга олини-
ши лозим бўлган барча шахсларни ҳимоялаш борасидаги нормалари маҳбуслар
билан муносабатда бўлишнинг минимал стандарт қоидаларига мос келмай-
162
диган барча давлатлар ушбу нормаларни қабул қилишлари шарт”. Ушбу ҳолат
1989 йилдаги Вена учрашувининг якуний ҳужжатлари билан тасдиқланган. Улар
давлат органлари ва маҳкумлар ўртасида тартиб, уларнинг моддиймаиший
ва тиббий таъминоти, меҳнати, таълимтарбияси ва бошқа соҳаларда юзага
келадиган кенг қамровли муносабатларни ўз ичига олади ва инсонпарварлик
характеридаги тавсияларни акс эттиради. Улар Ўзбекистон Республика сининг
Жиноятижроия кодексида ўз ифодасини топган.
Жазони ижро этиш муассасалари хизматчиларини тайёрлаш
Демократик ва инсонпарварлик принципларига асосланган энг мукаммал
қонунчилик малакали, профессионал тайёргарликдан ўтган ва уни қўллаш учун
сафарбар этилган хизматчиларсиз олдига қўйилган вазифаларнинг муваффақиятли
бажарилишини кафолатлай олмайди. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги
халқаро шартномаларда асосий эътибор жиноий
юстиция органлари учун
ходимларни, айниқса уларнинг асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари-
ни ўзлаштиришлари ва уларга риоя қилишлари нуқтаи назаридан тайёрлаш-
га қаратилиши бежиз эмас. Масалан, Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг
қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадрқимматни камситувчи тур-
ларига қарши конвенциянинг 10моддасида “ҳар бир давлат қийноқларнинг
тақиқланганлиги ҳақидаги маълумотнинг тўла равишда ҳуқуқни тадбиқ этув-
чи органлар, айниқса, ҳибсда сақланаётган, ушланган ёки қамоққа олинган
шахсларни сўроқ қилиш ёки улар билан муносабатда бўлиш билан алоқадор
ходимларини тайёрлаш дастурларига киритилишини таъминлайди” дейила-
ди. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йил 17 декабрда қабул қилинган
Ҳукуқтартиботни сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқатвор кодек-
си ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Минимал стандарт қоидаларда қайд этилишича, ахлоқ тузатиш муассасалари
ишининг муваффақияти ходимларнинг ҳалоллиги, инсонпарварлиги, бундай
ишга лаёқатлилиги, шахсан лойиқлигига боғлиқ. Бу Ўзбекистон Республика
сидаги жазони ижро этиш муассасалари ва органлари ходимларининг тайёр-
ланишига ҳам тааллуқли. Ҳозирги кунда ушбу органлар ходимларини тайёр-
ловчи олий ва ўрта ўқув юртлари тизими яратилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, маҳбуслар билан муомалада
бўлишнинг минимал стандарт қоидалари уларни ратификация қилган давлат-
лардан уларнинг барча маҳбусларга нисбатан уларнинг ахлоқ тузатиш муас-
сасасига қабул қилинишидан тортиб, то ушбу муассасада сақланиш муддати-
нинг тугашига қадар тадбиқ этилишини таъминлашни талаб этади.
Қироллик халқаро ҳуқуқ колледжи профессори Р. Мюллерсон Ўзбекистоннинг
ахлоқ тузатиш сиёсати ҳақида гапирар экан, шундай деган эди: “Сўнги йил-
ларда нодавлат ташкилотлари вакилларига, Халқаро хож ташкилотига мам-
лакатнинг ахлоқ тузатиш муассасалари билан кенгроқ танишиш имкония-
тининг берилиши борасида ҳукумат томонидан кўрилган ижобий чоралар
маҳбусларни сақлаш шароитларининг халқаро стандартларга мос келиши-
нинг кафолати бўлмоқда”.