биринчидан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳолатларни амалга ошириш
масалалари;
иккинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва уни маҳкумлар ҳуқуқий
мақомида амалга ошириш;
учинчидан, маҳкумлар билан муносабатда бўлишнинг умумий қоидалари;
тўртинчидан, жазони ижро этиш муассасалари хизматчиларига қўйиладиган
талаблар. Уларнинг ҳар бирини батафсилроқ кўриб чиқамиз.
11.2. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар
ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноий-ижроий кодексида
амалга оширилиши
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий халқаро шартномалар шахснинг
жамият даги ҳаёти ва фаолиятининг, шу жумладан, адолатли жиноий суд-
ловни амалга оширишнинг етакчи соҳаларини қамраб олади. Юқорида санаб
ўтилган халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси Жиноятижроия
кодекси принципларини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилган. Улар
қаторига жазони ижро этишда қонунийликни таъминлаш, маҳкумларнинг
қонун олдида тенг ҳуқуқлилиги, адолат, инсонпарварлик ва демократизм,
159
жазони ижро этишни дифференциациялаш ва индивидуаллаштириш, маж-
бурлов воситаларидан оқилона фойдаланиш, маҳкумларнинг қонунга итоат
этишларини рағбатлантириш принципларини киритиш лозим (ушбу принци-
плар бу ерда миллий ҳуқуқимизда қабул қилинган терминологияда берилди;
халқаро ҳуқуқда улар ўзгача шаклда баён этилган).
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномаларда қуйидагилар эъти-
роф этилади:
биринчидан, ҳеч кимнинг суд ҳукми ёки қарорисиз озодликдан маҳрум
этилиши мумкин эмас;
иккинчидан, маҳкумларни ирқий, тил, диний, сиёсий ёки бошқа эътиқод,
миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, жинсий, ёш, мулкий ҳолати белгила-
рига кўра ҳар қандай камситиш тақиқланади;
учинчидан, озодликдан маҳрум этилган барча шахслар инсоний муносатда
бўлиш, инсон шахсига хос бўлган қадрқимматининг ҳурматланиши, жамиятдан
қайта ижтимоийлашуви учун ҳар тарафлама ёрдам олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Санаб ўтилган ҳолатларнинг жазонинг ижро этилишини тартибга солувчи
Ўзбекистон миллий қонунчилиги билан қай тарзда мувофиқлаштирилганини
кўриб чиқамиз. Ўзбекистон жиноятижроия қонунчилигида мазкур принцип
ларни акс эттирувчи махсус нормалар мавжуд. Улар алоҳида институтлар
ва қонунчилик актларининг нормаларидан ўрин олган ёки улардан келиб чиқади.
Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноятижроия кодексининг 5модда-
сида “жазони ижро этиш учун суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки қарори
ҳамда амнистия ёки афв акти асос бўлади”, деб кўрсатилган. Жиноятижроия
кодексининг 2моддасида таъкидланишича, “жиноятижроия қонунчиликнинг
вазифалари жазони ижро этиш, маҳкумларни тузатиш, жиноят содир этили-
шининг олдини олиш, маҳкумларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинлик лари
ва манфаатларини ҳимоялашдан иборат”.
Принципнормаларни ўзак деб аташ мумкин: қонунчиликнинг ушбу соҳасига
тегишли барча институтлар уларга асосланади. Шунинг учун улар Жиноий
ижроий кодекснинг 6моддасида қайд этилган. Мазкур принципларнинг жиноят
ижроия қонунчилик учун ижтимоий аҳамияти шундан иборатки, маҳкумнинг,
айниқса, озодликдан маҳрум этилган шахснинг ҳуқуқлари чекланади ва таби-
ийки, у тегишли ижтимоийҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлади. Жиноятижроия
кодексда баён этилган жазони ижро этиш принциплари инсон ҳуқуқлари бўйича
ва озодликдан маҳрум этилган шахслар билан муносабатда бўлиш тўғрисидаги
халқаро шартномаларнинг қоидаларини етарлича тўлиқ акс эттиради. Улар
қаторига қонунийлик ва маҳкумларнинг қонун олдида тенглиги, инсонпарвар-
лик ва демократизм принциплари ҳам киради. Улар ЖИКнинг асосий инсти-
тутлари ва нормаларида, хусусан, маҳкумларнинг ҳуқуқий мақоми, уларни
тузатиш воситалари ва бошқаларга берилган таърифларда ўз аксини топган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноятижроия кодексида Қийноқ ҳамда муома-
ла ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадрқимматни
камситувчи турларига қарши конвенцияга киритилган асосий ғояларни акс
160
эттирувчи принциплар баён этилган. Улар жазони ижро этиш муассасалари
ва жазони ижро этувчи бошқа органлар ходимларини маҳкумлар билан инсо-
ний муносабатларда бўлишга йўналтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |