Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   226
Bog'liq
pravo uz

баҳо (аксеологик) — хатти­ҳаракат, муносабат, режа ва қарашларнинг 
ахлоқий баҳолаш;
йўналтирувчи — ахлоқий устуворликни ишлаб чиқиш, бир ахлоқий 
қадриятларни бошқаларига нисбатан афзал кўриш;
мақсадли — у ёки бу ниятларга ахлоқийлик ва ахлоқсизлик, олижаноблик 
ва пасткашлик баҳосини бериш;
ахборот (маърифий) — ахлоқий меъёр, принициплар ҳақида тасаввурга 
эга бўлиш;
тарбиявий — ахлоқий меъёр, одат, анъана, умум эътироф этилган ҳулқ 
намуналарига ўргатиш;
коммуникатив — ўзаро мулоқот, тушуниш, қўллаб­қувватлашга даъват этиш.
Ахлоқ ва ҳуқуқнинг алоқаси қуйидагиларда намоён бўлади:
биринчидан, якка ва умумий белгиларга хос эканлигида;
иккинчидан, фарқлар мавжудлигида;
учинчидан, ўзаро муносабат ва алоқадорликда эканлигида.
Ҳуқуқий ахлоқда кўриб чиқиладиган ахлоқий меъёрлар алоҳида, мустақил 
меъёрлар эмас: улар инсонлар ўртасида мавжуд ҳуқуқий соҳадаги алоҳида муно-
сабатларга мослашган. Кўпчилик ҳолларда ҳуқуқий меъёрлар ахлоқий принцип 
ва меъёрлардан “ўсиб чиққан” бўлади, чунки ахлоқ ва ҳуқуқнинг вазифалари 
кўп ҳолларда бир­бирига ўзаро мос келади. Уларнинг ўзаро муносабати ва таъ-
сири давлатнинг ҳуқуқий ижод ва ҳуқуқий амалиёти жараёнида намоён бўлади.
Ҳуқуқ ва ахлоқ меъёрлари ўртасидаги умумийлик шундаки, улар:
биринчидан, ижтимоий алоқалар билан бир майдонда амал қиладилар, яъни 
улар ижтимоий меъёрлар ҳисобланишади;
иккинчидан, ягона мақсадни кўзлашади — жамиятда тартиб ўрнатиш 
ва сақлаш;
учинчидан, ягона вазифага эга — одамлар ҳулқига таъсир кўрсатиш, улар-
нинг муносабатларини мувофиқлаштириш, ҳулқ миқёсларини (эталон, стандарт­
лар) шакллантириш;
тўртинчидан, ҳаммага ёки катта гуруҳдаги инсонларга қаратилган, яъни 
умумий характердаги ҳулқ қоидалари ҳисобланади;
бешинчидан, адолат тимсолида ягона руҳий­маънавий табиатга, ягона 
қадрият асосига эга. Ҳатто синфий давлатда ҳуқуқ меъёрлари ахлоқ меъёрла-
ри асосида турувчи адолатнинг намоён бўлиши ҳисобланган. Улар ўз навбати-
да, жамиятнинг моддий ва маънавий тараққиёти билан боғлиқ бўлган. Аммо 


171
ўша даврда ҳам ҳуқуқ ва ахлоқ меъёрлари бошбошдоқлик ва тартибсизлик-
ка қарши турган.
Бироқ ахлоқ ва ҳуқуқ меъёрлари ўртасида фарқлар мавжуд. Ҳуқуқий меъёр-
лардан фарқли равишда ахлоқ меъёрлари инсон ҳулқини ҳаётнинг барча 
жабҳаларида назорат қилиб туради. Ахлоқ ва ҳуқуқ ўртасидаги фарқ асосан 
уларнинг шахснинг жамиятдаги ҳулқини қандай усулда тартибга солишига 
тегишлидир. Ахлоқ меъёрлари талабларига ихтиёрий равишда амал қилинади 
ва умумқабул қилинган одатлар, жамоатчилик фикри билан тартибга солиб 
турилади. Ахлоқ меъёрларининг бузилиши алоҳида одамлар эмас, балки жамо-
анинг барча аъзолари томонидан руҳий таъсир кўрсатилиши (оммавий чеклаш 
ва муҳокама қилиш) кўринишидаги чеклашларни келтириб чиқаради. Мазкур 
меъёрлар жамоа онгида яхшилик, ёмонлик, адолат, тарбиялилик ва бошқа шу 
кабилар ҳақидаги умум қабул қилинган тасаввурлар асосида белгиланади. 
Ҳуқуқ меъёрлари ишонтириш ва бошқа усуллардан ташқари давлат томони-
дан мажбурлаш орқали таъминланади.
Ахлоқ меъёрлари талаблари махсус актларда мустаҳкамлаб қўйилмасдан, 
инсонлар онгида сақланади, ҳуқуқ меъёрлари эса жамиятнинг барча аъзолари 
учун мажбурий бўлган расмий давлат актларида (қонун, қарор, фармойишлар-
да) мустаҳкамлаб қўйилади, аммо ахлоқ меъёрлари ҳуқуқ меъёрларида маъ-
сус кўринишда акс этиши мумкин.
Ички ишлар идоралари ходимининг касбий фаолиятида ахлоқий бета-
раф элементлар бўлмайдики, ҳуқуқ ва ахлоқнинг мақсади ягона — инсонлар 
ўртасидаги муносабатларни умуминсоний қадриятлар: инсонийлик, адолат-
лилик, озодлик, тенглик, шахснинг табиий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат 
қилиш кабилар асосида шаклланишига кўмаклашиш.
Ҳуқуқий (юридик) ахлоқ — илмий­амалий фан бўлиб, “инсон­ҳуқуқ” тизи-
мининг ахлоқий қонуниятларини ўрганади, мазкур тизим самадорлигини оши-
ришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқади.
Ҳуқуқий этика ахлоқ меъёрларини тизимлаштириб, уларни “ички ишлар 
идоралари ходими­фуқаро”, “ички ишлар идоралари ходими — гумонланувчи”, 
“ички ишлар идоралари ходими — жабрланувчи”, “ички ишлар идоралари ходи-
ми — гувоҳ” ва бошқалар муносабатларида кўринишини баҳолайди. Ҳуқуқий 
этика ички ишлар идоралари ходими ўз касбий фаолияти давомида, ва кунда-
лик ҳаётда амал қиладиган ахлоқий билим, ҳис, қадрият ва эҳтиёжлари эзгулик, 
бурч, виждон каби ахлоқий меъёрларга асосланиши лозимлигидан келиб чиқади. 
Худди шундай талабларни ички ишлар идоралари ходими ўзининг кундалик ама-
лиётида ўзаро муносабатда бўладиган шахсларга нисбатан ҳам қўйиши керак.
Ҳуқуқий ахлоқнинг аҳамияти қуйидаги вазифаларда кўринади:

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish