Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси қийноқнинг яна қуйидаги



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   226
Bog'liq
pravo uz

БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси қийноқнинг яна қуйидаги 
элементларини кўрсатиб ўтади:
биринчидан —  жисмоний ва руҳий қўрқитиш йўли билан боғлиқ ва қасдан 
ижро этилган хатти­ҳаракат;
иккинчидан —  муайян мақсадда амалга оширилган ҳаракат;
учинчидан —  давлатнинг мансабдор шахси ёки расмий фаолият билан 
боғлиқ шахси томонидан амалга оширилган ҳаракат.
Қийноққа қарши самарали курашни учта асосий гуруҳга бўлишимиз 
мумкин: 
биринчидан — самарали қонунчилик асосини яратиш ва уни тўлиқ амал-
га оширишни таъминлаш, шунингдек қийноққа қарши курашишнинг кафо-
латини белгилаб бериш, жумладан, қамоқда сақланаётган шахсларнинг асо-
сий кафолатлари (адвокат, шифокор, судья ва ҳ.к. ларга бўлган ҳуқуқ) ҳамда 
ташқи ҳолатлардаан бехабар қамоққа олишнинг таъқиқланиши;
иккинчидан — қамоқда сақланаётган шахснинг жойлашган жойини кўздан 
кечириш ҳамда у сақланаётган жойнинг мустақил мониторингини амалга 
ошириш бўйича назорат механизмларини, энг муҳими миллий механизмлар-
ни ташкил этиш;
учинчидан —  ички ишлар органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган-
лар, адвокатлар, судьялар, тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассисларнинг 
доимий малака ошириб боришлари.
Назаримизда, Қийноққа қарши конвенциянинг муҳим аҳамиятга эга бўлган 
қуйидаги қисқача халқаро­ҳуқуқий тавсифини келтириб ўтамиз. Буларга энг 
аввало қуйидагилар киради:
• иштирокчи давлат қийноқни жиноят сифатида баҳолаши;
• қийноқни оқлаш учун “истисно ҳолдатлар” ҳамда “юқори турувчи шахс­
нинг буйруғи”га эътиборни қаратмаслик;
• қийноқ билан боғлиқ жиноятни содир қилишда гумон қилинаётган шахс 
жойлашган иштирокчи давлат уни жиноий процессуал жавобгарликка тор-
тади ёки уни топшириш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга оширади;
• қайсидир иштирокчи давлат ҳудудида қийноқни қўллаш билан боғлиқ 
ҳаракатлар амалга оширилаётганлиги тўғрисида етарли асослар мавжуд 
бўлган ҳолатларда халқаро тадқиқотларни амалга ошириш имконияти-
нинг мавжудлиги;
• иштирокчи давлат ўз ҳудудида қийноққа қарши кураш мақсадида қонунчилик, 
маъмурий, суд ва бошқа чораларни кўради;
• ҳеч қайси бир иштирокчи давлат муайян шахсни унга қийноқни амалга 
оширишиш билан боғлиқ етарли асослар мавжуд бўлган ҳолатда уни бошқа 
бирор давлатга жўнатиши, қайтариши ёки бериши мумкин эмас;
• жиноят­процессуал ҳаракатлар билан боғлиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• иштирокчи давлат ўз ҳуқуқий тизимини қийноққа солинган шахс ўз ман-
фаатларини тиклаш билан боғлиқ адолатли ва муносиб товон ундириш 
ҳуқуқи билан таъминлаш;


146

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish