Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Қийноққа қарши конвенциянинг мазмунини қуйидагича тезислар ёрда-



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Қийноққа қарши конвенциянинг мазмунини қуйидагича тезислар ёрда-
мида изоҳлаш мумкин:
1) Қийноқ тушунчаси. Давлатнинг миллий қонунчилигида қийноқ жиноят 
сифатида қаралиши лозим. Давлат ўзининг қонунчилик, маъмурий, суд ва бошқа 
самарали чоралари ёрдамида қийноққа қарши огоҳлантиришлар қабул қилади.
2) Қийноққа расмий жазо тайинлаш. Давлатларнинг барча олий ҳокимият 
органлари қийноққа қарши ўзларининг салбий муносабатларини ўрнатишлари 
шарт. Улар барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қийноқнинг қандай 
ҳолатда содир қилинганидан қати назар кечириб бўлмаслиги тўғрисидаги аниқ 
тушунчани беришлари шарт.
3) Ҳибсда сақлашнин чекланиши. Қийноқлар одатда ҳибсда сақланаётган 
шахсларга нисбатан қўлланилади — уларнинг инсонлар билан дилдан 
суҳбатлашиш имкониятлари, ким уларга ёрдам бера олиши ва кўмаклашиши 
ҳамда унга нималар бўлаётганлиги тўғрисидаги хабар ва ёзишмалар 
ҳуқуқининг чекланиши. Давлат тергов жараёнида қийноқни амалга оши-
рилимаслиги юзасидан барча чораларни кўриши шарт. Давлатлар барча 
жиноят содир этишда айбланиб қўлга олинган шахсларнинг мустақил суд 
органларига топширилишини таъминлашлари зарур. Қамоқда сақланаётган 
шахснинг аҳволидан доимо хабар олиб туришлари учун унинг қариндошлари, 
адвокати ва врачлар доимий ва кечиктирмай кира олиш имкониятига эга 
бўлишлари шарт.
4) Сўроқ ўтказиш ва қўлга олиш жараёнидаги кафолатлар. Давлат сўроқ 
ўтказиш ва қамоқда сақлаш жараёнини доим назорат қилиб бориши шарт. 
Барча қамоқда сақланаётган шахслар ўзларига бўлаётган муносабат юзаси-
дан шикоят қилишга бўлган ҳуқуқлари мавжудлиги ҳақидаги ахборот билан 
таъмин ланишлари шарт. Озодликдан маҳрум этиш жойларига мустақил инспек-
ция ташрифларини ташкил қилишлари лозим. Қамоққа олиш ва суриштирув-
ни амалга ошириш билан боғлиқ маъмурий ваколатларни таъминлаш юзаси-
дан зарур чора­тадбирларни кўришлари зарур.
5) Қийноқлар тўғрисидаги хабарлар ҳақида мустақил тергов олиб бориш. 
Давлат қийноқ қўлланилаётганлиги ҳақидаги хабарни самарали ва объектив 
тергов қилишни таъминлаб беришга мажбур. Бундай тергов очиқ ва ошко-
ра методда олиб борилиши зарур. Даъвогар ва гувоҳлар тазйиқдан ҳимоя 
қилинишлари даркор.
6) Қийноққа солиш оқибатида олинган маълумотлардан фойдаланишга йўл 
қўйилмаслиги. Давлат суд ишларида, исбот ва тан олиш жараёнида қийнаш 
оқибатида олинган ҳар қандай маълумотдан фойдаланишни таъқиқлаши шарт.
7) Қийноқни қонуний йўл билан таъқиқлаш. Давлат қийноқнинг жиноий жазо-
га сазовар эканлиги юзасидан барча чора­тадбирларни кўриши шарт. Халқаро 
ҳуқуққа мувофиқ қийноқни қўллашга тақиқ ҳеч бир шароитда, ҳатто уруш 
ва бошқа фавқулодда ҳолатларда ҳам тўхтаб қолиши керак эмас.
8) Жиноятчи сифатида тахмин қилинган шахсни таъқиб қилиш. Қийноқни 
қўллашга масъул бўлган шахс жазоланиши шарт. Ушбу принцип қидирилаётган 


147
жиноятчининг жойлашган жойидан, жиноят содир этилган жойдан, жиноятчи 
ҳамда жабрдийданинг миллатидан қатъи назар қўлланилиши зарур.
9) Ўқитиш. Жиноятчиларни қамоққа олиш, уларни сўроқ қилиш ва қамоқдаги 
шахслар билан муносабатда бўлиш фаолияти билан шуғулланувчи ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш органларининг барча ходимларини қийноқ жиноятлиги 
тўғрисида тушунтиришлар олиб бориш. Шу билан бир қаторда, юқорида 
номлари кўрсатилган ходимлар ҳар қийноқни амалга ошириш билан боғлиқ 
буйруқларни амалга оширимасликлари ҳақида ҳам огоҳлантиришлари зарур.
10) Зарарнинг қопланиши ва реабилитация. Қийноқ оқибатида азият чеккан 
шахслар зарарнинг молиявий йўл билан қопланиши ҳуқуқига эга бўлишлари 
шарт. Азият чеккан шахслар зарур тиббий ёрдам ва реабилитация билан таъмин­
ланган бўлишлари лозим.
11) Халқаро ҳамкорлик. Давлатлар қийноқни қўллашдаги айбдорларни ушлаш 
юзасидан барча давлатларнинг ҳукуматлари билан алоқалар ўрнатиш имконият­
ларидан фойдаланишлари шарт. Қийноққа қарши самарали ва тезкор терговни 
амалга ошириш бўйича давлатлараро механизмлардан фойдаланиш ва улар-
ни ишлаб чиқиш зарур. Давлатлар қуролли кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органлари ва хавфсизлик хизмати ходимларини тайёрлаш юзасидан тажриба 
алмашишда қийноқни қўлламасликни таъминлашлари зарур.
12) Халқаро шартномаларни ратификация қилиш. Барча давлатлар индиви-
дуал шикоятлар билдириш жараёнини ҳуқуқий тартибга солувчи Фуқаролик 
ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва унга Факультатив протокол-
ни, шунингдек қийноқдан ҳуқуқий ҳимоя қилиш воситалари ва кафолатлари-
ни ўзида акс еттирган халқаро шартномаларни ратификация қилишлари шарт.
13) Қийноққа қарши қўмитанинг фаолияти. БМТ қийноққа қарши 
Қўмитасининг тавсиялари ҳамда Конвенциянинг асосий шартларини ижро 
этиш бўйича давлат ларнинг миллий ҳисоботларини кўриб чиқиш.
Қийноққа қарши кураш амалиёти даставвал 1948 йилда қабул қилинган 
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳамда Геноцид жиноятларини 
олдини олиш ҳамда уларни жазолаш тўғришидаги конвенциядан бошланган. 
Ушбу ҳужжатлар 1966 йилда қабул қилинган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар 
тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда 1984 йилдаги Қийноққа ва бошқа шафқатсиз, 
ноинсоний ва қадр­қимматни таҳқирловчи муомала ва жазо турларига қарши 
кураш тўғрисидаги конвенция ёрдамида тасдиқланди.
Конвенцияга мувофиқ ҳар бир давлат ўз юрисдикцияси остида бўлган ҳар 
қандай ҳудудда қийноқ билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш бўйича самара­
ли қонунчилик, маъмурий ва бошқа чораларни кўриши зарурлиги белгилаб 
қўйилган (2­модда 1 б.). Уруш ҳолати ва таҳдиди, ички сиёсий тартибсизлик ёки 
ҳар қандай фавқулодда ҳолатлар қийноқни оқлаш билан боғлиқ бўлган сабаб 
сифатида баҳоланмайди (2­модда 2 б.). Бундан ташқари, 1­параграфнинг 3­мод-
дасига эътиборни қаратиш зарур: “Ҳеч қандай иштирокчи давлат шахсни унга 
жўнатилаётган давлатда қийноқни қўллаш билан боғлиқ жиддий асослар мав-
жуд бўлган ҳолатда бошқа давлатга жўнатиш, қайтариш ва бериш таъқиқланади”.


148
Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб шуни қайд этиш керакки, 
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, инсон 
ҳуқуқлари тўғрисидаги нормалар ва умумэътироф этилган тамойиллар, шунинг-
дек универсал халқаро шартномалардан бири бўлган Қийноқ ҳамда муомала 
ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ва қадр­қимматни кам-
ситувчи турларига қарши конвенция нормалари ҳам ўз ифодасини топган. Унда 
нафақат инсон ҳуқуқлари балки инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг кафолатла-
ри ҳам ёритиб берилган. Юқорида номи кўрсатиб ўтилган Конвенция халқаро 
ҳужжатлар тизимининг умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари манбалари дои-
расида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти борасида муҳим 
аҳамият касб этади. Ушбу халқаро ҳуқуқий ҳужжатда халқаро ҳуқуқ нормала-
рининг миллий қонунчилик олдидаги мавқейи кўрсатиб ўтилган ҳамда ушбу 
ҳолат Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимасида белгилаб 
қўйилганидек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўз фаолиятлари жараё-
нида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро стандарт ларга 
амал қиладилар.
Бироқ, ҳозирги замон халқаро муносабатларининг ўзига хос томонла-
ридан бири, нафақат халқаро ҳаётда, балки жамиятнинг ички ҳаётида ҳам 
халқаро орган ва ташкилотларнинг резолюцияларини таъсирини ўсиб бори-
ши ҳисобланади. Қайд этилган ўзига хосликни кўриб чиқилаётган муаммога 
нисбатан, Қийноққа қарши конвенцияни ва унинг меъёрий табиатини таҳлил 
қилиш ҳам қўллашни талаб этмоқда. Шу нуқтаи назардан ҳам Ўзбекистон 
Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шу жумладан ички 
ишлар органлари томонидан, қийноқ ва шунга ўхшаш шафқатсиз муомалани 
қўлланишига йўл қўймаслик учун ҳам ушбу ҳужжатнинг нормаларига оид 
билимларнинг аҳамияти жуда ҳам муҳимдир.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish