Ички ташкилий фунукцияларга қуйидагилар киради:
биринчидан — Ички ишлар органларининг бутун тизимини яхши ишлаши-
ни таъминлаб бериш. Бунга хўжалик, ижтимоий, маданий, моддий, молиявий
таъминот, техник таъминот, ходимларни керакли кийимбош билан таъмин
лаш функцияларини амалга ошириш орқали эришилади;
иккинчидан — Ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича чоратадбирлар ва рейдлар
ўтказиишда кучлар ва воситаларни жойжойига қўйиш.
Мазкур фаолиятда ички ишлар органлари ходимларининг ўзлари инсон
ҳуқуқларининг субъектлари сифатида ўртага чиқишмоқда ва бу мазмунда,
уларга нисбатан Конституция ва қонунларда кўзда тутилган фуқаронинг ҳуқуқ
ва эркинликларининг бутун комплексини таъминланишига эхтиёж сезишади.
140
Ташқи ташкилий фаолият ўзига қуйидагиларни қамраб олади:
биринчидан — шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини, улар хавфсиз амалга
ошириш учун шароитларни (аҳоли оммавий йиғилга жойларда жамоат тар-
тибини муҳофаза қилиш, жамоатчилик ҳавфсизлигини таъминлаш) яратиш
йўли билан муҳофаза қилиш;
иккинчидан — мураккаб ёки фавқулодда ҳолатларда фуқароларга ёрдам
кўрсатиш (бахтсих ходисаларнинг жабрдийдаларига айланган шахсларни йиғиш
ва улар тўғрисида маълумотлар бериш, бедарак йўқолганларни қидириш);
учинчидан — фуқароларнинг қатор конституциявий ва фақатгина давлат
ҳокимиятини ҳужжати орқали тасдиқлаш шарти билан амалга оширилиш мум-
кин бўлган соҳага (яшаш жойини танлашга бўлган ҳуқуқ, транспорт воситаси-
га эгалик қилишга оид шахсий мулкка бўлган ҳуқуқ) оид ҳуқуқларини амал-
га оширилишини таъминлаш. Мазкур ҳуқуқий имкониятларни амалга оши-
риш учун тегишли қарорлар чиқариш зарур (мисол учун, паспортвиза хизма-
ти томонидан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат ҳизмати томонидан).
Муҳофаза қилиш мақсадида чораларни қўллаш учун асослар, субъектив
ҳуқуқларни амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ёки бу ҳуқуқларни бузув-
чи салбий характердаги ҳолатларнинг мавжудлиги, шунингдек юридик маж-
буриятларни бажаришдан бош тортиш ҳоллари ҳисобланади.
Мазкур турдаги фаолиятнинг ўзга хос хусусияти бўлиб, кенг миқёсдаги
ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналиши ҳизмат қилади. Фуқаро ҳуқуқ ва эркинлик
ларининг кафолати тизимида ҳуқуқни қўллаш фаолияти, турли манфаатлар-
га тажовуз қилувчи жиноятларни бартараф этиш, очиш ва тергов қилишни ўз
ичига қамраб олган ҳуқуқни муҳофаза қилиш вазифаларига бўйсундирилган.
Салбий вазиятларни тугатиш ва бузилган ҳуқуқларни тиклаш учун ички
ишлар органларига, ҳуқуқбузарларга нисбатан мажбурий чораларни қўллаш
орқали таъсир қилишдек кенг ваколатлар берилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан юридик нормаларни қўллаш
фуқаро томонидан, ҳуқуқларини амалга ошириш ёки ҳимоя қилиш тўғрисидаги
расмий мурожаати асосида амалга оширилади. Бироқ, кўп ҳолларда, ҳолларда
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ўзи ташаббус кўрсатади, яъни
кундалик иш фаолияти жараёнида инсон ҳуқуқларини бузилиши ҳолларини
аниқланган ҳолларда.
Иккала ҳолатда ҳам, бундай ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумот-
лар ўзига юридик ҳолатлар сифатида чиқмоқда, натижада шахс билан давлат
органлари номидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳуқуқий
муносабатлар вужудга келмоқда. Улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар-
га мазкур ҳолатларни кўриб чиқиш ва қонунда ўрнатилган тартибда ҳал этиш
мажбуриятини вужудга келтирмоқда. Ҳуқуқбузарликда жиноий жазога тор-
тиш учун асос бўладиган қилмишнинг белгилари мавжуд бўлган ҳолларда эса,
ҳуқуқни қўлловчи ҳужжат (масалан, жиноий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарор)
ҳимояга бўлган субъектив ҳуқуқни амалга ошириш процедурасини биринчи
босқичи бўлиб хизмат қилади.
141
Ҳуқуқни қўллаш ваколтли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи томонидан
юридик аҳамият касб этган ва ҳуқуқ нормасида кўзда тутилган муайян ҳаётий
ҳолатлар бўйича тегишли қарор қабул қилишни кўзда тутади. Бундай қарорда
амрнинг қатъийлиги, уни ижросини мажбурий эканлиги ҳамда давлатнинг
мажбурий кучи билан ҳал қилиши орқали таъминланиши кўрсатиб қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |