Ички ишлар органлари фуқароларга, уларни ҳуқуққа риоя қилиши
бўйича иродасига ва онгига таъсир кўрсатиш усуллари сифатида ишон-
тириш ва мажбурлаш ҳисобланади.
Уларни умумий вазифа, яъни қўлланилаётган нормада ўз аксини топган
мақсадга эришиш бирлаштирмоқда. Амалиётда бу усуллар айрим ҳолларда ўзаро
уйғун ҳолда қўлланилади ва уларни ҳар бирида бошқасининг элементи бўлади.
Мажбурлаш одатга кўра, ишонтиришдан кейин қўлланилади, яъни биринчи-
сини қўллаш орқали керакли натижага эришиб бўлинмаган ва зўрлик ишлат-
масдан таъсир кўрсатишнинг барча имкониятларидан фойдаланиб бўлинган
бўлса, унда мажбурлаш қўлланилади. Мажбурлаш чорасининг ўзига хос томони
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг жисмоний куч, махсус восита ва ўқ
отиш қуролини қўллаш ҳуқуқи ҳисобланади. Мажбурлаш асосан қуйидаги:
биринчидан, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойили бор;
иккинчидан, маъмурий ноўрин хаттиҳаракат ёки жиноят содир этган;
учинчидан, озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга
нисбатан қўлланилади.
Кўриладиган чоралар бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўзининг
спецификасига эга бўлган ички ишлар органлари фаолиятини турлари
бўйича таснифлаймиз:
Иш бўйича исботлашни таъминлаб бериш. Ўзбекистон Республикаси ЖПКи-
нинг 82моддасига мувофиқ, жиноят объекти, жиноят орқали етказилган зарар-
нинг хусусияти ва миқдори, жабрланувчи, айбланувчи, судланувчининг шах-
си, жиноят вақти, жойи, усуллари хусусиятини берувчи ҳолатлар, шунинг-
дек, Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган жиноят содир этилишининг бошқа
ҳолатлар хусусиятларини, қилмиш билан содир этилган ижтимоий хавфли
оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишлар исботланиши керак.
Ҳуқуқбузарликни бартараф этиш. Бартараф этиш — бу жиноятпроцессуал
қонунда кўзда тутилган мажбурлаш чораси ҳисобланиб, унга кўра тергов
ва суд дан беркиниш, ҳақиқатни ўрнатишга тўсқинлик қилиш, янги жиноят
содир этиш имкониятларини бартараф этиш мақсадида, шунингдек суднинг
ҳукмини таъминлаш мақсадида қўлланилади. Бартараф этиш чоралари жиноий
жазо чораис ҳисоблансада, бироқ, улар жараённинг айбдор ва гумондор каби
иштирокчиларининг ҳуқуқларини вақтинчалик бўлсада, аммо етарли дара-
жада чеклайди.
Ҳуқуқбузарликни олдини олиш — шахсга, ўзининг ҳуқуққа зид мақсадларини
ижро этишдан воз кечишга ундаш мақсадида ташкилий, техникавий, процес-
суал, тезкор, мажбурлаш ва оммавийтарғибот қилиш хусусиятига эга чора
тадбирларни амалга ошириш бўйича ички ишлар органларининг фаолияти.
142
Мазкур мақсадга, ички ишлар органларининг бошқа фаол ҳаракатлари нати-
жасидагина эришиш мумкин.
Юридик жавобгарликни амалга ошириш — давлатнинг қонунлар бузилиши-
га нисбатан кескин ва қаттиқ реакцияси. Қонун билан муҳофаза қилинаётган
қадриятга тажовуз қилувчи шахсга нисбатан жарима тўлаш ва муайян бойликлар-
дан, шу жумладан эркинликдан маҳрум қилишдек таъсир чораси қўлланилмоқда.
Бу шахсни айбдор эътироф этишнинг оқибати ва уни жазога тортиш ҳисобланади.
Маҳрум қилиш ёки чеклаш ҳуқуқбузар шахсга, шунингдек тегишли мулкка
ҳам қаратилади.
Ҳуқуқ нормасини қўллаш амалиёти асосида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ходимлари томонидан муайян ҳаракатлар методикасини ишлаб
чиқилган, унга кўра бутун жараён бир неча босқичлардан иборат қилиб тақдим
этилган.
Биринчи босқич — ишнинг далилий ҳолатини, яъни тадқиқ қилинаётган
воқеликнинг моҳияти ва юридик аҳамиятини аниқлаш.
Мазкур босқичда ишнинг далилий ҳолати баҳоланади. Биринчи навбатда,
салбий юридик оқибатлар келтириб чиқараётгаан ҳолатлар. Ундан кейин, тер-
гов қилинаётган воқеликка тааллуқли бўлмасада, аммо тўғри қарор ишлаб
чиқиш учун жуда ҳам муҳим бўлган шартшароитлар (минтақадаги крими-
нологик ва ижтимоийиқтисодий вазият, ҳуқуқбузар шахснинг характеристи-
каси) аниқланади.
Иккинчи босқич — нормани танлаш, яъни мазкур ҳолатни кўриб чиқишда
асос бўладиган муайян нормани аниқлаб олиш. Мазкур босқичда воқеликни
дастлабки малакалаш аамалга оширилади, оҳиргиси эса иш бўйича қарор қабул
қилишда амалга оширилади. Тўғри танлов учун кўпинча бир неча нормаларни
кўриб чиқишга тўғри келади. Шу билан бирга қайд этиш керакки, қарор қабул
қилувчи шахснинг баҳо бериш бўйича мезони, унинг ишончи ҳисобланади.
Учинчи босқич — тегишли ҳужжатда ўз аксини топадиган қарорни чиқариш.
Унинг ўзига хос томони шундаки, у нафақат муайян воқеликни мавжудлигини
ва унинг муайян шахс учун юридик оқибатини аниқлайди, балки чиқарилган
қарорнинг ижро этиш тартибини ҳам белгилаб беради. Бундай ҳужжатлар
ҳуқуқни қўлловчи субъектлар томонидан ҳокимият ваколатини амалга оши-
риш билан таъминлаб бериладиган юридик кучга эгадир.
Қарорни чиқариш, исботдалилларни тадқиқ қилиш ва ҳуқуқ нормасини
таҳлил қилиш асосида индивидуал ҳужжатни чиқаришда акс этади. Қарор,
ҳуқуқнинг муайян субъектларига ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаб беради-
ган, яъни ҳуқуқиий муносабатлар пайдо бўлиши учун асос бўладиган ва бир
вақтнинг ўзида далиллар ва юридик асосларни таҳлил қилишнинг мантиқий
хулосаси ҳисобланадиган ҳужжат ҳисобланади.
Адабиётларда кўпинча қуйидагича фикр билдирилади, фақат юридик норма-
сининг қўллаш акти муайян шахсга нисбатан ҳуқуқ ва эркинликларни келти-
риб чиқаради. Ҳуқуқни қўллаш акти, муайян ҳуқуқнинг соҳибига, бу ҳуқуқни
эътироф этишига ва уни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мисол
143
учун шахс ни жавбрланувчи деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор, айбланув-
чини қамоққа олиш тўғрисидаги қарор. Бир вақтнинг ўзида мазкур иккита
ҳужжат инсонлар ва давлат органлари ўртасида турли ҳуқуқий муносабатлар-
ни ўрнатилиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Бутун ҳуқуқни қўллаш амалиёти,
бутун унинг босқичлари, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш талабларидан ўтган
бўлиши керак. Бунинг учун эса, халқаро стандартларни яхши билиш керак,
шунингдек, улар миллий қонунчилик даражасида мустаҳкамланган бўлиши зарур.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг таркибини катта қисмини таш-
кил этувчи қисм сифатида доимий равишда инсон ҳуқуқларининг ҳимоясига
эътибор қаратиши лозим. Бу иш тизимли хусусият касб этиши керак. Доимий
равишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Коллегияларида, қонунийлик ва инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳолати муҳокама қилинади ва бу ҳолатни яхшилаш
масаласи бўйича чоралар кўрилади. ИИВнинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва юридик таъминлаш бўйича бошқармаси ички ишлар органлари фаолияти-
да инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг аҳволи бўйича мониторингни амалга
оширади. Халқаро стандартларни билиш ва уларни қўллаш ички ишлар орган-
лари ходимлари ишини баҳолаш учун мезон ҳисобланади ҳамда уларни аттеста-
циядан ўтказишда ҳамда ҳизмат лавозими бўйича юқори поғонага кўтаришда
асос бўлиб хизмат қилади.
144
10БОБ.
Do'stlaringiz bilan baham: |