142
Мазкур мақсадга, ички ишлар органларининг бошқа фаол ҳаракатлари нати-
жасидагина эришиш мумкин.
Юридик жавобгарликни амалга ошириш — давлатнинг қонунлар бузилиши-
га нисбатан кескин ва қаттиқ реакцияси. Қонун билан муҳофаза қилинаётган
қадриятга тажовуз қилувчи шахсга нисбатан жарима тўлаш ва муайян бойликлар-
дан, шу жумладан эркинликдан маҳрум қилишдек таъсир чораси қўлланилмоқда.
Бу шахсни айбдор эътироф этишнинг оқибати ва уни жазога тортиш ҳисобланади.
Маҳрум қилиш ёки чеклаш ҳуқуқбузар шахсга, шунингдек тегишли мулкка
ҳам қаратилади.
Ҳуқуқ нормасини қўллаш амалиёти асосида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ходимлари томонидан муайян ҳаракатлар методикасини ишлаб
чиқилган, унга кўра бутун жараён бир неча босқичлардан иборат қилиб тақдим
этилган.
Биринчи босқич — ишнинг далилий ҳолатини, яъни тадқиқ қилинаётган
воқеликнинг моҳияти ва юридик аҳамиятини аниқлаш.
Мазкур босқичда ишнинг далилий ҳолати баҳоланади. Биринчи
навбатда,
салбий юридик оқибатлар келтириб чиқараётгаан ҳолатлар. Ундан кейин, тер-
гов қилинаётган воқеликка тааллуқли бўлмасада, аммо тўғри қарор ишлаб
чиқиш учун жуда ҳам муҳим бўлган шартшароитлар (минтақадаги крими-
нологик ва ижтимоийиқтисодий вазият, ҳуқуқбузар шахснинг характеристи-
каси) аниқланади.
Иккинчи босқич — нормани танлаш, яъни мазкур ҳолатни кўриб чиқишда
асос бўладиган муайян нормани аниқлаб олиш. Мазкур босқичда воқеликни
дастлабки малакалаш аамалга оширилади, оҳиргиси эса иш бўйича қарор қабул
қилишда амалга оширилади. Тўғри танлов учун кўпинча бир неча нормаларни
кўриб чиқишга тўғри келади. Шу билан бирга қайд этиш керакки, қарор қабул
қилувчи шахснинг баҳо бериш бўйича мезони, унинг ишончи ҳисобланади.
Учинчи босқич — тегишли ҳужжатда ўз аксини топадиган қарорни чиқариш.
Унинг ўзига хос томони шундаки, у нафақат муайян воқеликни мавжудлигини
ва унинг муайян шахс учун юридик оқибатини аниқлайди, балки чиқарилган
қарорнинг ижро этиш тартибини ҳам белгилаб беради. Бундай ҳужжатлар
ҳуқуқни қўлловчи субъектлар томонидан ҳокимият ваколатини амалга оши-
риш билан таъминлаб бериладиган юридик кучга эгадир.
Қарорни чиқариш, исботдалилларни тадқиқ қилиш ва ҳуқуқ нормасини
таҳлил қилиш асосида индивидуал ҳужжатни чиқаришда акс этади. Қарор,
ҳуқуқнинг муайян субъектларига ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгилаб беради-
ган, яъни ҳуқуқиий муносабатлар пайдо бўлиши учун асос бўладиган ва бир
вақтнинг ўзида далиллар ва юридик асосларни таҳлил қилишнинг мантиқий
хулосаси ҳисобланадиган ҳужжат ҳисобланади.
Адабиётларда кўпинча қуйидагича фикр билдирилади, фақат юридик норма-
сининг қўллаш акти муайян шахсга нисбатан ҳуқуқ ва эркинликларни келти-
риб чиқаради. Ҳуқуқни қўллаш акти, муайян ҳуқуқнинг соҳибига, бу ҳуқуқни
эътироф этишига ва уни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мисол