127
9БОБ.
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР УЧУН ИНСОН
ҲУҚУҚЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ
9.1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тартибга
солувчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг умумий таснифи
ва характеристикаси
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17моддасида қуйидаги
қоида белгилаб қўйилган: “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатлар-
нинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суве-
рен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегаралар-
нинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг
ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эъти-
роф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавф-
сизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа
давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин”:
Ўз ўрнида диққатни яна бир бор шунга қаратиш керакки, Ўзбекистон
Республикаси Конституциясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси,
Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактда ўрнатилган инсон
ҳуқуқлари нормаларининг акс эттирилиши, ушбу халқаро ҳужжатларга
“jus
cogens” характерини беради.
Шу ерда қайд этиш керакки, БМТ Устави, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декла-
рацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Иқтисодий,
ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт каби ҳужжатларда
ўрнатилган тамойил ва меъёрларни ўзига концептуал асос қилиб олиб, Ўзбекистон
Республикаси қонунчилигини такомиллаштиришнинг комплекс тадбирларни
ўзида жамлаган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 мартда-
ги “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда
модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш дастури тўғрисида”ги
ПҚ24сонли Қарорининг қабул қилиниши ҳам бежиз эмас.
1
1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш,
мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш мақсад ва вазифаларини амалга ошириш дастури
тўғрисида”ги Қарори 2005 й. 10 март ПҚ24//Фуқаролик жамияти, Гражданское общество. Сivil
128
Инсон ҳуқуқлари халқаро нормалар ва миллий қонунчилик ҳужжатлари
билан ҳимояланган бўлиб, бу юридик ҳимоя ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
лар фаолиятининг барча жабҳалари, шу жумладан ИИБга ҳам тааллуқлидир.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш — ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органлар ишининг муҳим қисми, дейиш мумкин, чунки бу орган-
лар ўз вазифаларини бажараётганда инсон ҳуқуқларини нафақат ҳурмат
қилиши, балки уларни фаол ҳимоя қилишлари ҳам зарур. Бундан ташқари,
демократикҳуқуқий давлатларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг
самарали иши, уларнинг инсон ҳуқуқларига қай даражада ҳурмат қилиши
ҳамда уларга риоя этишига боғлиқ. Яъни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган-
лар ва фуқаролар ўртасидаги муносабат, инсон ҳуқуқларининг ҳокимият
томонидан муҳофаза қилиниш даражаси демократик жамият кўрсаткичи
ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва уларни ҳимоя қилиш муаммоси —
бу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлиги муаммоси-
дир. Чунки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг асосий функциялари —
ижтимоий тартибни сақлаш, жиноятчилик билан курашиш, жиноий ишларни
тергов қилиш, муҳтож бўлганларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдир. Ушбу вазифа-
лардан биронтасини ҳам фуқаролар билан ҳамкорликсиз ҳал қилиб бўлмайди.
Инсон ҳуқуқлари тизимли тарзда бузилиб келаётган давлатда фуқароларнинг
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга нисбатан ишончи йўқолишини ва шу
сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти самарадорлиги пасай-
ишини кузатиш мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлиги ва про-
фессионаллиги муаммоси нафақат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан,
балки ҳар бир ходимнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ. Ҳуқуқий
тартиботни муҳофаза қилувчи мансабдор шахснинг ҳаёти ва хавфсизлигига
таҳдид, жамият барқарорлигига таҳдид сифатида қаралиши лозим.
Шу пайтгача биз инсон ҳуқуқлари бўйича асосий, умумэътироф этган халқаро
ҳужжатлар ҳақида гапирдик ва таҳлил қилдик (Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларацияси, халқаро пактлар ва ҳоказо). Инсон ҳуқуқлари уларда тамойил-
лар, асосий меъёрлар сифатида баён этилган.
Агар уларнинг ичидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тааллуқли
бўлган меъёрларни ажратиб оладиган бўлсак, улар асосан таъқиқ ва чеклаш-
лар эканлигини кўрамиз (шахс эркинлиги ва хавфсизлиги, адолатли судлов
тамоилини бузмаган ҳолда тергов олиб бориш).
Аммо шундай ҳужжатлар ҳам мавжудки, уларда бу умумий
тамойил
ва қоидалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини турли жабҳа
ларига оид батафсил қўлланма ва қоидалар сифатида берилган.
БМТ тизимида (Жиноятчиликни олдини олиш бўйича конгрессда) турли
вақтларда юридик кучи, субъектларга йўналтирилганлиги, фаолият доираси-
дан келиб чиқиб фарқланувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти-
ни тартибга соладиган халқароҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.