ЕХҲТ фаолиятида қатнашувчи барча давлатлар бир хил мақомга эга,
қарорлар консенсус асосида қабул қилинади.
ЕХҲТ алоҳида мақомга эга. Бир томондан, унинг доирасида қабул
қилинаётган қарорлар кўпроқ юридик эмас, сиёсийҳуқуқий характер касб
этади. Бироқ, бошқа тарафдан ЕХҲТ халқаро ташкилотларнинг белгиларига
эга: доимий органлар, доимий қароргоҳ ва муассасалар, ходимларнинг дои-
мий таркиби, доимий молиявий ресурслар.
ЕХҲТ қарорлари ва мажбуриятларининг кўпгина воситалари юридик тилда
расмийлаштирилган, аммо уларни қўллаш халқаро шартномалар ҳуқуқининг
стандарт услуларини талаб этади. 1975 йилги Якунловчи Акт ҳам, ЕХҲТнинг
кейинги учрашувлари ва кенгашлари ҳужжатлари юридик жиҳатдан халқаро
шартнома ҳисобланмайди ва давлатлар учун мажбурий характер касб этмайди.
ЕХҲТнинг ҳужжатлари халқаро ҳуқуқ манбалари бўлиб хизмат қилади, унинг
принципларини ифодалайди, бироқ моҳиятига кўра, бу Европа конвенция си
ёки Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлардан фарқли равишда, суд
жавобгарлигига тортиш имконини бермайдиган сиёсий (халқароҳуқуқий
бўлмаган) мажбуриятлар холос.
Женевада ЕХҲТнинг ярашув ва ҳакамлик судлари ташкил қилинди.
Шуни айтиб ўтиш керакки, Ярашув ва ҳакамлик судлари тўғрисидаги кон-
венцияни имзолаган давлатлар ушбу судларга тааллуқли ишларни Ҳакамлик
трибунали ёки Ярашув комиссияси доирасида кўриб чиқиш учун беришлари
мумкин. 1999 йилда Доимий кенгаш ЕХҲТ таъсири остида Жанубийшарқий
Европа барқарорлик Пактини қабул қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
ЕХҲТ ҳужжатларининг юридик мажбурий кучга эга эмаслиги, унинг самара-
дорлигини ҳеч ҳам камайтирмайди. Мазкур Ташкилот томонидан қабул қилинган
ҳуқуқий ҳужжатлар халқаро ҳуқуқда бошқалари каби муҳим аҳамиятга эга
бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, ЕХҲТ Европадаги келишмовчиликларни
энди пайдо бўлаётганлиги билан, уларнинг олдини олиш, можароларни бар-
тараф этиш, инқирозларни тартибга солиш ва Европани можародан кейинги
тиклашни амалга оширувчи ягона восита ҳамдир. Ушбу ҳолатлар ЕХҲТни
Европанинг бошқа ташкилотлардан кўра самаралироқ ва мукаммал эканли-
гини кўрсатади.
Инсон омилини таъминлашида мажбуриятлар бажарилишининг ЕХҲТ
механизми. ЕХҲТ доирасида вақт ўтган сари такомиллашиб борадиган инсон
ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва мажбуриятларни назорат қилувчи мукам-
мал механизм тизими яратилгани диққатга сазовордир. Унинг ўз вазифаси-
ни бажаришидаги амалиёт жараёни кўриб чиқилган инсон ҳуқуқлари бўйича
ҳужжатлардан фарқ қилади. Хусусан, унинг узвийлиги ҳамда мослашувчан-
лиги билан характерланади, лекин бу унинг самарадорлиги билан тенгла-
ша олмайди.
123
Do'stlaringiz bilan baham: |