ЕХҲТ инсон омили тизимини мониторингининг ихтисослаштирилган
механизми “инсонийлик мезонлари механизми” номи билан машҳурдир.
Ушбу механизм икки асосий элементлардан иборат: Вена механизми ва Москва
механизми. Мосвка механизми аввалгисининг изчил ривожини ўзида мужас-
самлаштирган. Уларнинг иккаласи ҳам инсон омили соҳасидаги мажбурият-
ларнинг бажарилишини назорат қилувчи барқарор механизмни акс эттиради.
Тўртта босқичдан иборат Вена механизмининг асоси 1989 йилда Вена Якунлов-
чи актининг қабул қилиниши билан қўйилган бўлса, унинг изчил ривожланиши-
да аҳамиятли бўлган Копенгагендаги инсон омили бўйича Конференция (1990 й.),
Москвадаги (1991 й.) ва Хельсинкидаги (1992 й.) учрашувлар ҳам муҳим рол ўйнаган.
Ҳозирги кунда мазкур механизм қуйидаги элементлардан иборат:
биринчидан, инсонийлик мезонлари билан боғлиқ маълумотлар алмаши-
нуви ва сўровномалари ЕХҲТ иштирокчи давлатлари томонидан бирбирлари
ўртасида тез муддатда, яъни ўн кундан ошмаган муддатда амалга оширили-
шининг шартлиги;
иккинчидан, одатда бу каби алоқаларни дипломатик каналлар орқали амал-
га оширилиши;
учинчидан, ташкилот қатнашчи давлатлар ўртасида инсонийлик мезонла-
ри борасида масалаларни ҳал қилиш учун зарурат туғилганда тарафларнинг
таклифи билан икки томонлама учрашувлар ташкил қилиш;
тўртинчидан, мазкур учрашувларнинг вақти ва жойи иложи борича тезроқ,
яъни сўралгандан сўнг бир ҳафтадан ошмаган вақтда белгилаш;
бешинчидан, икки тарафлама учрашувларда ЕХҲТ давлатлари, ўзаро истак
билдириш ҳолатларидан ташқари, муҳокама мавзусидан четга чиқмаслиги керак;
олтинчидан, бундай учрашувларни ўтказиш жойи учун Демократик инсти-
тутлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) қўл келади;
еттинчидан, ЕХҲТнинг иштирокчи давлатлари, зарур деб топса, диплома-
тик каналлар ва ДИИҲБ орқали бу ёки бошқа ҳолат, муаммолар бўйича бошқа
иштирокчиларни эътиборини жалб этиши мумкин;
саккизинчидан, ЕХҲТ нинг иштирокчи давлатлари, зарур деб топса, ахборот
алмашуви ҳақидаги маълумотлар ва ўзининг икки тарафлама учрашув натижа-
сидаги расмий сўроқларига жавоб, шу жумладан ҳар икки йилда ўтказиладиган
кузатиш конференциялари ва ижро этувчи учрашувларидаги вазият ва муайян
ҳолат ҳақида маълумотлар бериб ўтиши мумкин.
Вена механизми амалдаги доимий назорат тизими бўлиб, давлатлараро
шикоятларни кўриб чиқиш процедурасини эслатади. Агар бирон бир давлат-
га ушбу механизм доирасида ЕХҲТ давлати томонидан расмий сўроқ берил-
са, у давлат сўроққа жавоб беришга мажбур. Шу билан бирга у икки томонла-
ма учрашув ҳақидаги талабни қондиришга мажбур.
Do'stlaringiz bilan baham: |