Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Вена механизмининг ҳусусиятларига қуйидагича ёндошиш мумкин



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Вена механизмининг ҳусусиятларига қуйидагича ёндошиш мумкин: 
биринчидан, инсонийлик мезонлари бўйича мажбуриятларга амал қилиш 
бузилганлиги исботланган тақдирда ҳам, мажбуриятларни бузилишига қарши 
санкциянинг йўқлиги ва,


124
иккинчидан, ЕҲҲТ қарор қабул қилинишида консенсусга келиш талаби. 
Консенсус принципидан келиб чиқиб, давлатнинг хоҳишига қарши ҳар қандай 
ҳаракат таъқиқланади, агарда қарор унга ҳам тааъллуқли бўлса. Шундай қилиб 
Вена механизмининг самарадорлиги кўпинча сиёсатга боғлиқ.
Вена механизмининг кўзга кўринадиган камчилиги шундан иборатки, унда 
мустақиллик элементлари мавжуд эмас: механизм ҳукуматлараро даражада 
иш юритади. Бу камчилик 1991 йили Москвада бўлиб ўтган (ЕХҲТ) учрашу-
вида бартараф қилинди.
Ушбу йиғилишда Вена механизми инсонийлик мезонлари доирасида мустақил 
экспертлар ва маърузачиларнинг миссиялари тизими билан тўлдирилган эди. 
Москва механизми, деб ном қозонган ушбу тизим жуда мураккабдир. У маъ-
рузачи ва экспертларнинг миссияларини ташкил этадиган 5 та бир биридан 
мустақил ишлайдиган алоҳида процедурани ўз ичига қамраб олади. Улар-
дан иккитаси Вена механизми билан боғлиқ: биринчидан, Вена механизмини 
қўллашнинг биринчи ёки иккинчи давридан сўнг ташаббускор давлат бошқа 
давлатга экспертларни чақиришни таклиф этиши мумкин, иккинчидан, агар-
да бошқа давлат буни қилишдан бош тортса, ушбу ташаббусни яна 5 ЕХҲТ 
давлати қўллаб қувватласа, ташаббускор давлат бошқа давлат истагига қарши 
экспертларни юбориш ҳуқуқига эга. Шундай қилиб Вена механизми доира-
сида инсонийлик мезонлари мажбуриятини бажармаслик ҳолатини мустақил 
экспертиза қилиш имконияти ишлаб чиқилган.
Москва механизми учта миссия ташкил қилишдан иборат процедурани 
ўз ичига олади. Ушбу Вена механизми билан боғлиқ бўлмаган процедуралар 
қуйидагичадир: экспертлар миссиясини ЕҲҲТ давлати томонидан ихтиёрий 
равишда таклиф қилиш; давлат раҳбарлари мажлисининг экспертлар ва маъру-
зачилар миссиясини ташкил этиш хақидаги қарори; “ўта жиддий хавф” холат-
ларида маърузачиларни инсонийлик мезонларини қоидаларини бажариш учун 
“фавқулодда миссиясини” ташкил қилиш. Ушбу миссиядаги мустақил эксперт-
лар рўйҳатдан танлаб олинади ва уч кишидан кам бўлмаслиги керак. Ҳар бири 
ЕҲҲТ давлати томонидан тайинланади.
Инсонийлик мезонлари соҳасида экспертлар ёки маърузачилар миссиялари-
нинг тизими ЕҲҲТда шу кунгача мавжуд бўлган жиддий ҳукуматлараро назо-
рат процедураларидан биринчи оғиш бўлди. Бундай миссияларнинг мандатла-
ри қандай процедура асосида вужудга келганлиги билан фарқ қилиши мумкин.
Айтиб ўтиб жоизки, экспертлар миссиясининг ваколатлари маърузачилар 
миссиясининг ваколатларидан кенгроқ. Маърузачилар миссиясининг вако-
латлари асосан маълумот тўплаш ва консультатив хизмат кўрсатишдан ёки 
муҳокама қилинаётган масалаларни ечиш бўйича таклиф ва мулоҳазалар 
киритишдан иборат. Экспертлар миссияси кенгроқ мандатга эга. Унинг асосий 
мақсади ЕҲҲТ инсонийлик мезонига тааллуқли муайян масала ёки муаммони 
ҳал қилиш жараёнини осонлаштиришдир. Ушбу мақсадини амалга ошириш 
учун улар маълумотлар йиғадилар ва “мақсадга мувофиқ равишда манфаатдор 
томонлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни қўллаб­қувватлаш учун ўз офис-


125
ларини ва воситачилик хизматларини тақдим этиш”. диалог ва ҳамкорликни 
манфаатдор шаҳслар орасида қўллаб­қувватлаш мақсадида тақдим этадилар”. 
Фақат давлат раҳбарлари Мажлиси (ёки Доимий Кенгаш) тегишли чора қўллаш 
ҳақида қарор чиқаришга ҳақли. Бу ҳолда консенсус принципи (ягона, асосан 
назарий жиҳатдан, истисно: консенсус минус бир овоз) ишлатилади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish