Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Кўриб чиқилган инсонийлик мезонлари талабларига амал қилишни



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Кўриб чиқилган инсонийлик мезонлари талабларига амал қилишни 
назорат қилиш механизмидан ташқари бошқа процедура ва воситалар 
ҳам ишлаб чиқилган:
инсонийлик мезонига тааллуқли ҳар қандай масала ЕҲҲТнинг барча сиё-
сий органлар йиғилишларида муҳокама қилиниши мумкин, айниқса Доимий 
Кенгаш, Давлат раҳбарлари мажлиси ва вазирлик органлар мажлиси ва ЕҲҲТ 
йиллик йиғилишларида муҳокама қилиниши мумкин; 
инсонийлик мезонлари масаласи ЕҲҲТнинг, низоларни тинч йўл билан ҳал 
этиш турли процедуралар ёки Берлин фавқулодда механизми каби, умумий 
механизм ларга апелляция мурожаатини бериш йўли билан ҳал қилиниши мумкин.
Шу билан биргаликда ЕҲҲТда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳалқаро 
ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва индивидуал шикоятларни қўриб чиқиш механизм-
ларини йўқлигини ёдда тутиш аҳамиятга эга. Аммо, бу ҳолат, нодавлат 
ташкилотларни ЕҲҲТ тизимларига мурожаат қилиш ва у ёки бу давлатда 
инсон ҳуқуқини бузиш ҳолатларида ЕҲҲТ эътиборини жалб қилиш ва инсон 
ҳуқуқини таъминлаш йўлида кучларни бирлаштириш имкониятидан маҳрум 
қилмайди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва мамлакатларда-
ги ноҳукумат ташкилотлар ўртасидаги “ўзаро алоқа” иккита бўлим: сайловлар 
бўйича бўлим ва инсонийлик мезонлари бўйича бўлимларидан (демократияни 
ўрнатиш) ташкил топган ДИИҲБ орқали амалга оширилади.
Сайловлар бўйича бўлим сайловлар ўтказилиши устидан кузатув ишларида 
ва миллий сайлов органларининг таъсис этилишида фаол рол ўйнайди, мамла-
катларнинг миллий ҳуқуқий институтларини ривожлантиришда техник ёрдам 
кўрсатади, инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳамда сайловларни ўтказиш соҳасидаги 
меъёрлар устидан кузатиш ишлари билан шуғулланувчи ЕХҲТ кузатувчилари-
ни тайёрлаш билан шуғулланади.
Инсонийлик мезонлари бўйича бўлим (демократияни ўрнатиш) ЕХҲТ 
аъзо­давлатларида ноҳукумат ташкилотларни шакллантиришга, демократия 
ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш ҳамда фуқаролик жамиятини барпо 
этишга қаратилган аниқ дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
Бу икки бўлим ўз ваколатлари доирасида инсонийлик мезонлари соҳасидаги 
мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни ва ёрдамни амалга оширади.
ДИИҲБ мулоқотлар пункти ҳисобланиб, ЕХҲТнинг ихтисослаштирилган 
семинарларини ўтказишни таъминлайди, шунингдек икки йилда бир марота-
ба ўтказиладиган “инсонийлик мезонлари” масалалариги бағишланган ЕХҲТ 
музокараларини ва йилига бир марта ташкил этиладиган инсонийлик мезони 
бўйича семинарларни ўтказишда ташкилий ишларни амалга оширади.


126
Юзага келиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва бартараф этиш 
борасида алоҳида муҳим ролни Миллий озчилик бўйича Олий бош комиссар 
эгаллайди. Унинг ваколатига миллий озчиликлар билан боғлиқ вазиятларни 
таҳлил этиш ва дастлабки босқичидаёқ мураккаб вазиятларни бартараф этиш 
ҳамда миллий озчиликларни қўллаб­қувватлаш бўйича чораларни кўриш киради. 
У консультациялар (маслаҳатлар) бериш ва тавсиялар тайёрлаш орқали томон-
ларни муросага келишга жалб этади.
Ҳозирги кунда умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари ички давлат орган-
лари ваколатлари доирасидан кенгроқ миқёсда қаралиб, бутун бир халқаро 
ҳамжамиятнинг умумий ишига айланиб улгурган. Мазкур ҳуқуқларнинг тан 
олиниши ушбу давлатларнинг конституциясида қайд этиб қўйилганлиги ёки қайд 
этилмаганлигидан қатъий назар инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳуқуқнинг 
ички давлат ҳуқуқига нисбатан устуворлиги халқаро ҳуқуқнинг умум тан олин-
ган принципи сифатида эътироф этилади.
Европа миқёсида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқларига риоя этиш 
ва уларни тартибга солиш муайян нормалар ва институтлар тизими доираси-
да амалга оширилади. Бу индивиднинг қонуний ҳуқуқларини тартибга солув-
чи ва уларнинг Европа Кенгаши, Европа Иттифоқи ҳамда ЕХҲТ доирасида, 
миллий ҳуқуқдан ташқарида мустаҳкамловчи нормалар ва принциплар маж-
муи ҳисобланади.
Ўз хусусиятига кўра Инсон ҳуқуқлар бўйича европа ҳуқуқи суверенлик, 
федерализм, миллийлик, шунингдек умумий ва континентал ҳуқуқ норма лари 
ўзаро чамбарчас бўлган ҳуқуқ ҳисобланади. Унинг механизми ва тузилишига 
турли хил тартибга солиш ҳуқуқий режимлари ҳамда турли даражадаги 
муҳофаза юрисдикцияси хос.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish