Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


Юқоридаги ҳужжатларнинг аҳамияти шундаки



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   226
Bog'liq
pravo uz

Юқоридаги ҳужжатларнинг аҳамияти шундаки:
биринчидан, улар давлатларнинг миллий қонунчилигини ишлаб чиқиш 
ва такомиллаштиришда модель, стандарт вазифасини бажаради;
иккинчидан, ушбу ҳужжатлар халқаро ташкилотлар (БМТ, ЕХҲТ ва б.) 
учун давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари тизимининг демократ-
лилик даражасини аниқлаш стандартлари ҳисобланади;
учинчидан, мазкур ҳужжатларнинг мазмуни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар ходимларига маълум бўлиши лозим, чунки улар ушбу органларда 
ишлаб чиқилаётган ички буйруқ, йўриқнома ва тавсиялар учун асос бўлиши 
мумкин.
9.2. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида инсон 
ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни амалга ошириш
Ўзбекистонда жамиятни демократик қайта қуришнинг ҳозирги шароит-
ларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган ҳар қандай вази-
фаларни ҳал қилиш, ҳар доим инсон ҳуқуқларини олий қадрият сифатида 
конституция вий эътироф этишни, умум эътироф этилган халқаро ҳуқуқ прин-
циплари ва норма ларига мувофиқ уларни конституциявий кафолатлашни 
ҳисобга олиш асосига қурилиши лозим. Бевосита инсон ҳуқуқлари кафолат-
ларига тааллуқли халқаро стандартларни амалиётда қўллаш ҳали ҳам долзарб 
муаммоллардан бири сифатида қолиб келмоқда.
Ички ишлар органларини ҳам қўшган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органлар фаолиятига бевосита тааллуқли махсус халқаро ҳужжатлар ходимлар-
ни тарбиялашда ва уларнинг профессонал фаолиятида муҳим рол ўйнамоқда. 
Шаклан улар тавсиявий хусусият касб этса­да, бироқ, кўплаб давлатлар, шу 
жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан ҳам улар, расмий равишда ижро 
этишга қабул қилинган. Уларни ходимлар томонидан билиш, уларнинг уму-
мий ва касбий маданиятини ошириш, хизмат этикаси нормаларига риоя қилиш, 
фуқаролар билан ишлаш фаолиятини инсонпарварлаштириш мақсадларида жуда 
муҳим ҳисобланади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тааллуқли бўлган 
ҳужжатларга қуйидагиларни киритиш мумкин: Ҳуқуқ тартиботни қўллаб­
қувватлаш бўйича мансабдор шахсларининг этикаси кодекси (1979 йилда БМТда 
қабул қилинган), Ҳуқуқ­тартиботни сақлаш мақсадида мансабдор шахсларнинг 
куч ва ўқ отиш қуролини қўллашнинг асосий тамойиллари (1990 йилда, БМТда 
қабул қилинган), Полиция тўғрисидаги декларация (1979 йилда, Европа Кенга-
шида қабул қилинган) ва бошқалар.
Қайд этиб ўтилган ва тартибга солиниши нуқтаи назаридан уларга яқин 
бўлган ҳужжатлар бўйича (улар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академия-
сида тайёрланганни ҳам қўшган ҳолда, тегишли тўпламларда нашр этилган), 


132
уларни шахсий таркиб ичида оммавий равишда марказлаштирилган ҳолда 
тарқатиш бўйича объектив мураккабликларни ҳисобга олмаган ҳолда, айтиш 
мумкинки, уларни ҳозирги пайтда бемалол топиш имконияти мавжуд.
Мазкур ҳужжатларнинг фундаментал қоидалари орасида қуйидагиларни 
кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ: ҳар кимнинг ҳуқуқлари ва қадр­қимматини 
сўзсиз ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш (Кодекснин 2­моддаси); қийноқ ёки 
бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр­қимматни камситувчи муомала 
ва жазо турларини қўллашга йўл қўймаслик, шунингдек уларни юқори турув-
чи шахсларнинг қарорларига ёки истисно этувчи ҳолатларга (уруш, сиёсий 
нобарқарорлик ва бошқалар) хавола қилган ҳолда оқлашга йўл қўймаслик 
(Кодекснинг 5­моддаси); ўз вазифаларини амалга оширишда, имкони бори-
ча, оҳирги заруриятда куч ёки ўқ отиш қуролини қўллаш вазиятигача зўрлик 
ишлатмаслик воситаларидан фойдаланиш (Асосий принципларнинг 4­мод-
даси); ноқонуний равишда куч ёки ўқ отиш қуролини қўллашдан воз кеч-
ган ёки бошқаларга бундай қўллаш тўғрисида хабардор қилувчи мансабдор 
шахсларга жиноий ёки интизомий чоралар қўлламаслик (Асосий принцип­
ларнинг 25­моддаси).
Бундай кўрсатмалар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётида прин-
ципиал йўналиш бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу қоида ва принципларнинг 
барчаси у ёки бу шаклда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини 
тартибга солувчи кўплаб қонуности ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган.
Мустақилликка эришилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни 
муҳофаза қилувчи органлари халқаро стандартларга содиқлик томонига кескин 
берилди. Бу биринчи ўринда, демократик ислоҳотлар билан, ҳуқуқий давлат-
чиликни шакллантириш билан, сиёсий ва мафкуравий плюрализмни эълон 
қилиш билан ва, ниҳоят инсоннинг, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий 
қадрият деб, конституциявий тарзда эътироф этиш билан боғлиқдир.
Қонунларни, уларни маъно, мазмунини ва қўллашни белгилаб берувчи 
ажралмас ҳуқуқларнинг даражасида расмий мустаҳкамлаш бўйича қонунчилик 
ва ижро ҳокимиятининг фаолияти, бу ҳуқуқларни кафолатлаш ҳар бир давлат 
ҳокимиятини органлари каби, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолия-
тида қонунчиликни кўрсаткичининг муҳим кўрсаткичи ва омили эканлиги-
ни ҳеч бир муболағасиз қайд этиш мумикн.
Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатнинг шакллантириш бевосита қонунийлик 
режимини таъминлаш муаммоси билан билан бевосита боғлангандир. Қонуний 
режими тушунчаси остида кенг маънода, авваломбор, давлат ҳокимиятининг 
ўзи томонидан, унинг органлари ва мансабдор шахслари томонидан, шунинг-
дек кенг жамоатчилик томонидан демократик қонунларга қаттиқ ва сўзсиз риоя 
қилиш талаби тушунилади. Мустаҳкам қонунийлик давлатнинг ривожланган-
лиги ва демократик эканлигининг жиддий кўрсаткичи, ижтимоий­иқтисодий 
қайта қуришда тараққиёт гарови, ниҳоят инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркин-
ликларини таъминлаш ва уларни муҳофаза қилишнинг кафолати ҳисобланаади. 
Қонунийлик масалаларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолияти-


133
га, айниқса, бунинг устига “ҳарбийлашган” ҳисобланувчи ички ишлар орган-
лари фаолиятига қўллаш, сўзсиз долзарб ҳисобланади.
Давлат аппаратида жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини 
муҳофаза қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари 
ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва бошқа шу каби вазифаларни бажариш-
да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзига хос махсус ўринни эгаллайди. 
Бу эса, уларга, иш олиб боришнинг тезкор­қидирув услублари, мажбурлаш-
нинг турфа хил воситалари, ҳуқуқбузарларга нисбатан ўқ отиш қуролларини 
қўллашгача даражада қаттиқ куч билан таъсир кўрсатиш каби ўзига хос давлат­
ҳокимиятчилик ваколатлари бекордан бекорга берилмаганлигини кўрсатади. 
Буларнинг ҳаммаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзларининг ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш бўйича кенг ваколатларини амалга оширишида қонунийлик 
ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалаларини кескин қилиб қўйишига сабаб 
бўлмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари инсон ҳуқуқлари ва эркин-
ликларини кафолатлаш бўйича ўз ваколати ва мажбуриятларини амалга оши-
ришида, мазкур органлар ва уларнинг ходимлари ишида қонунийликка риоя 
қилиш аҳволининг хусусиятини кўрсатиб берувчи бундай фаолиятнинг қатор 
асосий йўналишлари (томонлар)ни ажратиб кўрсатиш мумкин.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish