Microsoft Word ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com doc



Download 0,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/45
Sana23.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#143401
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45
Bog'liq
ernest xeminguey chol va dengiz ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
«Кўринишдан ҳозирча ипакдай,— деб ўйлади у,— бамайлихотир ҳаракат қиляпти. Аммо 
хаёлида нима бор? Ва мен нима қилишим керак? У шунчалик улкан-ки, мен ўз режамни унинг 
режасига мувофиқлаштирмасам бўлмайди, ахир. Агар у сузиб чиқса, мен уни ўлдира оламан. 
Мабодо у бутунлай чиқмай қолса-чи? Унда мен ҳам у билан бирга қоламан». 
У томир тортишишдан чангак бўлиб қолган қўлини иштонига суртиб, бармоқларини ёзишга 
уринди. Аммо қўл очилмас эди. «Эҳтимол, у офтобдан ёзилиб кетар,— деб ўйлади чол.— 
Эҳтимол, хом тунец ҳазм бўлгандан кейин ёзилиб кетар. Агар у менга керак бўлиб қолса, 
қандай бўлмасин уни ишга соламан, вассалом. Бироқ, ҳозир мен бунга куч сарф қилиб 
ўтиришни истамайман. Майли, у ўзи очилсин, ўз ихтиёри билан жонланиб кетсин. Нима 
бўлганда ҳам, кечаси жамийки калаваларни кесиб, бир-бирига улаш керак бўлганда, у шўрли 
мендан кўп азият чекди». 
Чол олис-олисларга боқиб, энди ўзининг нақадар ёп-ёлғиз эканлигини тушунди. Аммо бу 
тубсиз сим-сиёда синиб аксланган рангин қуёш нурлари, пастга кетган таранг чилвир ва денгиз 
сатҳининг ажабтовур тўлғоқларини кўриб турарди. Пассат бўлишидан хабар бериб булутлар 
тўдаланарди. Чол олдинга қараб, осмон бетида яққол кўзга ташланиб учган ёввойи ўрдаклар 
тўдасини кўрди; ана тўда хираланиб ёйилди, кейин яна аввалгидан ҳам тиниқ бўлиб кўзга 
ташлаиди ва чол денгизда киши ҳеч қачон ёлғиз ўзигина қолмаслигини тушунди. 
Баъзи одамларга кичкина қайиқ билан очиқ денгизда қолиш жуда ҳам қўрқинчли кўринади. 
Чол шу ҳақда ўйлар экан, уларнинг бу қўрқинчлари ҳаво тў- 
сатдан айниб қоладиган ойлардагина асосли деган фикрга келди. Аммо, ҳозир довуллар уввос 
тортадиган фасл киргану, довулнинг ўзидан дарак йўқ экан, демак йилнинг энг сара вақти ҳам 
худди шунинг ўзи бўлади. 
Довул яқинлашганда, унинг ҳаводаги белгиларини денгизда туриб ҳар доим бир неча кун 
олдиндан кўриш мумкин. Қуруқликда эса уни пайқамай қоладилар, деб ўйларди чол, чунки 
нимага қараш кераклигини ўзлари ҳам билишмайди. Бундан ташқари қуруқликдаги булутнинг 
кўриниши ҳам тамомила бошқача. Нима бўлганда ҳам ҳозир довул туриб қолади, деб кутишга 
ҳожат йўқ. 
Осмонга қараб, у оппоқ тубсиз сентябрь кўкида ўзи суйиб ейдиган мороженоега ўхшаш 
укпар булутларнинг ҳарир пардаларини кўрди. 
— Тезда енгил эпкин туради,—деди чол.— У бўлса, балиқ, сенга қараганда, менга кўпроқ 
қулайлик туғдиради. 
Унинг чап қўли ҳали ҳамон тарашадай қотганча турар, аммо энди сал-пал қимирлатса 
бўладиган эди. 
«Қўлимнинг томир тортишини шундай ёмон кўраманки,— деб ўйлади чол.— Тана 
ўзингники бўлса-да, яна мана бундай дард устига чипқон бўлиб турса! Балиқ еб заҳарлансанг-
да, одамлар ичида ҳадеб бурнинг оқиб кетаверса ё қайт қилгинг келаверса, қанчалик шарманда 
бўласан киши. Аммо томир тортиши (буни у хаёлида calambre деб атарди) ундан ҳам ёмон 
шарманда қилади ва яна, айниқса, бир ўзинг бўлсанг». 
«Агар ёнимда бола бўлганда,— деб ўйлади чол, — қўлимни тирсакдан бошлаб уқалаб 
қўйган бўларди. Майли, ҳечқиси йўқ, шундай ҳам яхши бўлиб кетади». Қўққисдан чол ҳали 
сувга тушган чилвирнинг қиялиги ўзгариб қолганини пайқаб улгурмасдан, унинг ўнг қўли 
тортиш кучи сусайганини сезди. У ўзини орқага ташлади, кучи борича чап қўли билан сонига 
тушира бошлади ва шунда чилвирнинг аста-секин юқорига кўтарила бошлаганини кўрди. 
— Кўтариляпти,— деди у.— Қани, қўл, бўла қол, қимирла! Ўтинаман сендан! 
Чилвир узунасига борган сари чўзилгандан чўзилиб борар ва ниҳоят, қайиқ қаршисидаги 
денгиз сатҳи бўртиб кетди, балиқ сувдан чиқди. У чиққандан чиқиб борар, чиққандан чиқиб 
борар, гўёки бош-кети йўққа ўхшар, сув эса унинг ёнларидан дув-дув оқиб тушарди, Балиқ 
бутун борлиғи билан қуёшда товланиб ёнар, боши ва усти тўқ бинафша рангда, энли ён 


Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса) 

Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish