www.ziyouz.com кутубхонаси
21
тасмалари эса, тиниқ шуълаларда майин сафсар рангда кўринар эди. Унинг тумшуғи ўрнида
худди бейсбол чавғонидай узун ва учи рапира сингари ўткир тиғ турар эди. У сувдан бор бўйи
билан кўтарилди, кейин худди моҳир сузувчидек жим шўнғиди, унинг ўроқ тиғига ўхшаш
ҳайбатли қуйруғи сувга ботиб улгурмасдан, калава шитоб билан бўшала бошлади.
— У менинг қайиғимга қараганда, икки футча узунроқ,— деди чол.
Чилвир денгизга тез, аммо бир меъёрда кетиб борар, балиқнинг ҳеч бир нарсадан
чўчимаганлиги яққол кўриниб турарди. Чол чилвирни икки қўллаб охиригача тортишга уринар
эди. Агар балиқнннг ҳаракатнни бир меъёрдаги қаршилик билан секинлатишга муваффақ
бўлмаса, у ҳолда балиқ бор-йўқ калавасини тортиб, узиб-юлқиб кетажагини чол биларди.
«Ўзи ҳам балиқмисан балиқ экан. Энди мен унинг ўзида қандай куч яширинганини билиб
олишига йўл қўймайман,— деб ўйларди у.— Агар жуфтакни ростлаб қоладиган бўлса, мени
нима кўйларга солиши мумкинлигини унга билдириш керак эмас. Унинг ўрнида мен
бўлганимда, ё ўлиш, ё қолиш деб, то ўпка тушгунча олға силжиган бўлардим. Аммо, минг қатла
шукурки, балиқлар ўзларини қирувчи одамлар сингари ақлли эмаслар; ваҳоланки, улар бизга
қараганда ҳам энчил, ҳам олижаноброқдирлар».
Чол ўз умрида жуда кўп катта балиқларга дуч келган эди. Вазни минг қадоқдан ҳам оғирроқ
келган балиқлардан талайини кўрган, ўзи ҳам бир маҳал шундай хилидан иккисини тутган,
аммо ҳеч қачон бундай ишни бир ўзи қилишига тўғри келмаган эди. Мана энди умрида кўзи
билан кўрмаган, қулоғи билан эшитмаган бу қадар катта балиққа очиқ денгизда, ёлгнз ўзи
чамбарчас боғланиб ўтирибди, чап қўли эса бояги бояги, акашак. Гўё бургутнннг юмуқ
панжаларига ўхшайди.
«Бе, қўлим ёзилиб кетади ҳали,— деб ўйлади у.— Жилла қурса, ўнг қўлимга кўмаклашиш
учун, албатта ёзилиб кетади. Бор эканда, йўқ экан, кўк денгиздан нарида уч оға-ини: бир балиқ
ва менинг икки қўлим: бўлган экан... Албатта ёзилиб кетади. Лўқ бўлиб туриши шармандалик-
ку, ахир».
Балиқ секинлашди, энди у аввалги тезликда борарди.
«Қизиқ, нима сабабдан у кутилмаганда юқорига чиқиб қолди,— фикрлай бошлади чол.— Ё
ўзини қандай эканлигини менга кўрсатгани чиқдими. Ҳай, бу ҳам ёмон эмас, энди уни биламан.
Аттанг, унга мен ўзимнинг қандай одам эканлигимни кўрсата олмайман. Айтайлик, бунда у
менинг мана бу расвойи олам бўлган қўлимни кўрган бўларди. У мен ҳақимда аслида ўзим
арзимасам ҳам яхшироқ фикрда бўлишини истайман. Ўшанда мен чиндан ҳам яхши бўламан.
Мен балиқ бўлишни, унинг нхтиёрида нимаики бўлса, менда ҳам бўлишини, ёлғиз чидам ва
калла билан чекланиб қолмасликни хоҳлардим».
Қайиқнинг тахта қопламаснга суяниб, чол ўзини бетўхтов қийнаган оғриққа ғинг демай дош
бернб, жимгина, хотиржам ўтириб олай, балиқ бўлса, бояги-бояги, ҳеч тўхтамай олға сузиб
борар, қайиқ ҳам қорамтир сувда аста ҳаракат қнларди. Шарқдан эсган шамол пича йирик
тўлқин кўтарди.
Тушга келиб чолнинг чап қўли асл ҳолига қайтди.
— Шўринг қуриди энди, балиқ,—деди у ва елкасидаги чилвирни бир оз суриб қўйди.
Оғриқ ўша-ўша, жондан ўтиб турганига қарамай чол ўзини яхши ҳис қиларди; фақат
оғриқдан қанчалик азият чекаётганлигини хаёлига келтирмас, тан олмасди.
— Мен худога ишонмайман.— деди у.— Аммо бу балиқни тутиш учун ўн қайта «ё падар»ни
ва яна шунча маротаба «Биби Марям» дуосини тиловат қилишга тайёрман. Агар уни чини билан
тутсам, онт ичаманки, бир кўп табаррук жойларга топинмоққа бораман. Сўз бераман.
Чол дуо ўқий бошлади. Айрим ўринларда у ўзини шундай ҳам ҳорғин сезар эдики,
айтиладиган сўзларни унутиб қўяр, шунда улар ўз-ўзидан, қироат ичида ай-тилиб кетсин учун,
иложи борича тез ўқишга ҳаракат қиларди. «Ё падар»га қараганда «Биби Марям»ни қайтариш
осонроқ,— деб ўйлади у.
Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |