www.ziyouz.com кутубхонаси
28
ҳудудсиз тўдалари кириб чиқди. Ҳозир ҳирс фаслига кирганлари-дан, улар ҳавога баланд
сакрашар, кейин ўзлари чиқиб келган сув ўйиғига шўнғишар эди.
Кейин тушида кўрса қишлоқда ўз каравотида ётибди. Кулбасида шимолдан эсган шамол
ғувиллар эмиш. Чол жуда совқотибди. Бошига ёстиқ ўрнига қўйган ўнг қўли бўлса, увушиб
қолибди.
Ва ниҳоят, унинг тушига чўзиқ зардоб ранг соҳил кирди ва ғира-ширада бу ерга чиққан
биринчи арслонни кўрди, унинг кетидан бошқалари ҳам чиқиб келарди. Чол лангар ташлаб
турган кеманинг бортига иягини тираб қарармиш, қирғоқдан эсган кечки шамол уни елпиб
ўтармиш, ўзи бошқа арслонлар пайдо бўлмасмикин деб кутаётганмиш ва бахтиёр эмиш.
Ой бўлса аллақачон чиққан, у эса ҳамон уйқудан бош кўтармас, ухлар, балиқ бўлса қайиқни
булутлар дараси томон сокин судраб борарди.
У силтовдан уйғониб кетди, ўнг қўли мушт бўлиб юзига келиб урилди, чилвир қўлни
қиздиргандан қиздириб, шитоб билан денгизга кетиб борарди. Чап қўли ҳеч нарсани ҳис
қилмаганидан, у чилвирни ўнг қўли билан тўхтатишга уринди, аммо чилвир аллақапдай кучли
бир суръат билан денгизга кетиб борарди. Ниҳоят чап қўл ҳам чилвирни сеза бошлади, чол
чилвирга елкаси билан тиркалди, энди чилвир орқаси билан балиқнинг бутун оғирлигини ўзига
олган чап қўлини жизиллатиб ўта бошлади. Чол эҳтиёт калаваларга ўгирилиб қаради ва
уларнинг жуда тез бўшалаётганини кўрди. Шу он балиқ океан сиртини ўпириб, отилиб чиқди ва
яна денгизга залвор билан тушиб кетди. Кейин бу яна такрорланди, ундан сўнг яна ва яна.
Чилвирнинг денгизга тўхтовсиз кетиб боришига қарамай, қайиқ олға босарди, чол чилвирни бор
кучи билан тортишга ҳаракат қилар, гоҳ бир зумгина бўш қўйиб берар, гоҳ яна узилиб кетадими
деб қўрқа-қўрқа ўзига тортарди. Унинг ўзи ҳам қайиқ бурнига ёпиштириб ташланган эди. Юзи
бир бўлак макрель гўштига тир-калганча ётар чолнинг қимирлашга имкони йўқ эди.
«Бизга худди мана шу нарса керак эди,—деб ўйлади у.— Энди маҳкам бўл... Чилвирни
қандай суғуриб кетишни кўрсатиб қўяман унга! Ҳа, кўрсатиб қўяман ҳали!»
Унга балиқнинг ирғиб чиқишлари кўринмас эди. У, океан бағрининг шов-шув сурон билан
қўпорилганию, балиқ қайтиб сувга тушаётганда, қулоқни батанг қи-либ шалоплаганини
эшитарди, холос. Бортдан ошиб бораётган чилвир қўлни аёвсиз тилиб ўтар, аммо чол шундай
бўлишини аввалдан билар ва кафти ё панжалари яраланмасин учун чилвир йўлига қўлининг
қадоқли ерини тўғрилашга ҳаракат қиларди.
«Бола ёнимда бўлганда,— деб ўйлади чол,— чилвирни ҳўллаб берган бўларди. Эҳ, бола
ёнимда бўлганда-я! Қанийди у шу ерда бўлса! Қанийди!»
Чилвир кетгандан кетиб борар, кетгандан кетиб борар, аммо боягига қараганда суръати
сусайинқираб қолган ва чол балиқни чилвирнинг ҳар тутамини машаққат билан юлиб олишга
мажбур қиларди. У бошини кўтариб юзини парчинланиб кетган макрель гўштидан четга олишга
муваффақ бўлди. У аввал тиззасига турди, сўнг оҳиста оёққа босди. Чол чилвирни ҳамон
бўшатиб турар, лекин борган сари ўлармонлик билан оз-оздан бўшатарди. У калава ўрамлари
туриши керак бўлган жойга сурилди-да, оёғи бичан пайпаслаб ҳали ўрамда чилвирнинг
кўплигига қаноат ҳосил қилди. Сувга эса, шунчалик кўп чилвир кетган эдики, ҳали балиқ
шунинг ўзини эплаб улгурса ҳам хўп гап эди.
«Мана энди,— деб ўйлади у.— Балиқ ўн маротабадан ҳам кўп ирғишлаб чиқиб пуфакларини
ҳаво билан тўлдирди. Энди унинг борса келмасга қочиб қутулиши ва у ерда ўлиб кетиши
мумкин эмас. У тезда доира ясаб, чир айлана бошлайди, ана ўшанда қўл-қўлга тегмай ишлашга
тўғри келади. Қизиқ, нима сабаб-дан у бунчалик безовта бўлдийкин? Очлик жонидан ўтдими
ёки қоронғида бирон нарса ҳуркитдими? Балки у тўсиндан даҳшатга тушгандир. Аммо бу
вазмин ва кучли балиқ эди-ку. У менга жуда дов ва ўзига амин бўлиб кўринган эди. Тавба!»
— Менга қара, чол, яхшиси қўрқиб-пўрқиб ўтнришни бир ёққа йиғиштириб қўй-да, кўпроқ
ўз кучингга ишон,— деди у.— Сен уни қўлингда ушлаб турган бўл-санг ҳам, бир қаричгина
Эрнест Хемингуэй. Чол ва денгиз (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |