Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
73
— Омон-эсон келди. Ҳозир парткомимиз шу. Жуда режали, яхши бола. Бечора иш билан 
овунади. Бўлмаса аллақачон ғам еб қўяр эди уни. Шу вақтгача уйланмади. Қандоқ қилиб ҳам 
уйланади... 
Чолнинг гапларига тушунолмадим. У нима дегани? Ё Жўрахон унинг келишини кутмай
турмуш қилиб кетганми, шундоқ йигитнинг юзига оёқ тираб-а?! Наҳотки бутун колхоз 
аёлларини кўз қорачиғидек асраган доно хотин унга бевафолик қилган бўлса? Ишонмайман! 
— Нима бўлди? Жўрахон... 
Нима дейишимни билмай ғўлдирадим. Чол бошини сарак-сарак қилиб уҳ тортди: 
— Боёқиш Жўрахон Ўсарбой келмасдан олти ой бурун қазо қилган эди... 
Икковимиз анча вақтгача жимиб қолдик. Гуллаб ётган шафтоли шохига осилган электр 
лампасига ўзини ураётган ёрқанотлар дастурхон устига тўкилади. Ҳовуз четидан айланиб ўтган 
цемент ариқда тўлиб оқаётган бўтана сув қирғоққа шалоплаб урилади. Чол чойнакни этагига 
ўраб, бағрига босганича ҳамон жим эди. Кўнглим алланечук бўлиб кетди. Жўрахон ҳақида 
ундан бошқа гап сўрамадим. Сўрашга журъат қилолмадим ҳам. 
— Шунақа, ўғлим. Жўрахон тенгги йўқ асл хотин эди. Хотин кишининг қўлидан шунча иш 
келишига ана ўшанда ишонганмиз. Жамоа бамисоли бир хонадон-у, Жўрахон унинг онахони 
бўлди-қўйди. Қани, бирон киши унинг йўриғидан чиқса-чи. Куни билан дала кезади, кечалари 
уйма-уй юриб, аъзоларнинг тирикчилигидан хабар олади. Яхши гап билан илон инидан чиқади, 
деганлари рост экан. Такасалтанглик қиладиганларга ҳам қаттиқ гапирмади. Ўзи ўша пайтда 
ҳамма ҳам бир оғиз яхши гапнинг гадоси эди-да. Бирини қизим деди, бирини синглим деди. 
Ишқилиб, ҳаммани ширин сўз билан ишга солди. Ўсарбойдан сурункасига етти ой хат келмай 
қўйди. Жўрахоннинг юзи кулади-ю, ичи йиғлайди. Умри қисқа экан, хатини ҳам, ўзини ҳам 
кўрмай ўлиб кетди, боёқиш. Одамзодни иш овутади, бўлмаса ғам еб қўяди. Ўсарбойга қараб 
туриб ичим ачишади. 
Урушни қарғайман. Нима қилсин, иложи қанча! 
Чол гапини тугатиб, ичкари кириб кетди. Сўрида гилам устига танга-танга бўлиб тўкилган 
шафтоли гулларига қараб хаёл сураман. Мени бу ерга бошлаб келган нарса Жўрахон ҳақида 
китоб ёзиш нияти эди. Уруш йиллари фронтга мададкор бўлган аёллар ҳақида китоб ёзмоқчи 
бўлганимда, даставвал хотирамга Жўрахон келган эди. Бу асл хотин ҳақида биронта китоб 
ёзилмай турибоқ, унинг ажойиб ҳаёти достонга айланиб кетганини кўрдим. Унинг жонли, ҳеч 
қачон ўлмайдиган барҳаёт умри кўз олдимдан ҳаяжонли роман саҳифаларидек бирма-бир 
ўтарди. 
— Меҳмон, энди ётинг, чарчаб келгансиз, хўроз ҳам иккини чақирди. 
Бари бир ётиб ухлаёлмадим. Очиқ деразадан ойнинг ярим ўроғи мўралаб, теракзор орқасига 
ботиб кетди. Кеч шабадаси уй ичига димоққа хуш келадиган аллақандай гиёҳларнинг исини 
олиб келади. Шафтолизорда саъванинг гоҳ фиғонли ноласи, гоҳ шиддаткор чақчақи тинмайди. 
Жуда узокда, сокин кечанинг тинчини бузиб дарё шовиллайди. 
Эрталаб қоровул чол уйғотганда кун ёйилиб қолган эди. Узоқ-яқиндан трактор шовқини 
эшитилади. Қушларнинг чуғур-чуғури авжда. Чол дастурхон қоққан жойда мусичалар ушоқ 
талашиб патиллашади. Тиниқ осмонда бу қайноқ, фароғатли масканни қўриқлаётгандек лайлак 
айланади. Унинг оппоқ қанотлари қуёш тиғида дам қиличдек ялтираб, дам оқ ипакдек 
товланади. 
— Ҳозир Усарбой келиб қолади. Эрталаб шу ерда нонушта қилиб, кейин дала айланади, — 
деди чол елиб-югуриб чой дамларкан. 
Сал фурсат ўтмай икки киши келди. Улардан қайси бири Ўсарбой эканини дарров пайқаб 
олдим. 
У ҳали ёши элликка бормай юзини ажин босган, жиккаккина бир киши эди. Ўнг қўлининг 
бош бармоғи сарғайганидан махорка чекишини билиб олиш қийин эмасди. Нонушта пайтида 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish