Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
75
ЯЛПИЗ ҲИДИ 
Купе эшигини очишим билан оғзига сўрғич кийгизилган сут тўла шишани кафтлари орасига 
олиб иситиб ўтирган хотинни кўрдиму нима қилишимни билмай, туриб қолдим. 
Хотин ҳам аввал эсанкираб, кейин майингина кулиб қўйди. Унинг бу хил, ҳар қандай эркак 
қонини кўпиртирадиган шайтон кулгичини илгари ҳам бир кўрган эдим. Танимдан сон-саноқсиз 
чумоли ўрмалагандек, ғалати сесканиш билан чамадончамни ўриндиққа қўйдиму яна хотинга 
қарадим. Унинг тиззасида йўргакланган бола. Поезд ғилдирагининг товушига қулоқ солиб, 
нималарнидир ўйлаётганга ўхшарди. У менга қарамай қўлидаги сут тўла шишачани столчага 
қўйди-да, болани тиззасидан олиб, ёнига авайлаб ётқизди. Ҳамма ёқни ялпиз ҳиди тутиб кетди. 
У ёқ-бу ёққа қарадим. Дарҳақиқат, столчада бир даста чўл ялпизи ётарди. Нима қилишимни, 
нима дейишимни билмайман. Хотин ҳам бетимга қараёлмайди. Назаримда, бу хотиннинг бутун 
вужуди сирга, кўзлари сеҳрга тўла эди. 
...Мен у билан бурноғи йили саратон кунларининг бирида автобусда учрашган эдим. 
Бувайдадан автобусга чиққанимда ёнимда бир жувон ўтирарди. Сал йўл юришимиз билан 
иссиқина нафас бўйнимга урилгандек бўлди. Йўқ, нафас эмас, атиргулнинг бағридан чиқадиган 
аллақандай беғубор ҳид эди у. Қарасам, ёнимда ўтирган хотин елкамга бошини қўйиб, ухлаб 
қопти. Қўлидаги шоҳи тугунчаси оёғим тагига тушибди. Бир қўлимни аранг чўзиб тугунчани 
ердан олдиму уни уйғотиб юбормаслик учун қимирламай ўтиравердим. Автобус бир силкинди. 
Хотинининг боши сирғалиб кўкрагимга тушди. Ўримга илинмай қолган соч толалари томоғим 
тагига келиб қолди. Шунда димоғимга ялпиз иси урилди. Хотиннинг қулоғида сўлиб қолган 
ялпиз шохини кўриб қолдим. 
Кўпчилик ўртасида бегона аёл кўкрагимга бош қўйиб кетишидан ҳижолат тортиб, уни 
уйғотмоқчи бўлдим. Секин қулоғига пичирладим. 
— Кўзингизни очинг, яхши эмас. 
Хотин кўзини очмади, ингради. Ичидан аламли бир нидо чиққандек бўлди. Бахмалдек 
юмшоқ лаблари аранг қимирлади-ю, сув, дея олди, холос. 
Энди билдим. Хотин бехуш бўлиб қолган экан. Орқамда ўтирган чол дашном берди. 
— Ука, келинни пастга олиб тушинг, кўнгли беҳузур бўлаётганга ўхшайди. 
Уйланмаган бўйдоқ эдим. Бу гап қулоғимга ҳам ғалати, ҳам аллақандай хуш ёқадиган бўлиб 
эшитилди. 
Бу гап ёнверимдагиларнинг қулоғига етиб, бирпасда автобус ичи шивир-шивир бўлиб 
қолди. Кимдир тез кетаётган автобусда чайқала-чайқала олдинга интилди-ю, энгашиб шоферга 
нимадир деди. Автобус тўхтади. 
— Ука, келинни иссиқ кунда қийнаб қўйибсиз. Пастга тушиб, сув бўйида пича дам олиб 
ўтиринг. Келаси автобусда етиб оларсизлар. 
Нима бўлаётганини билмасдим. Ҳамманинг кўзи менда. Беихтиёр хотинни суяб пастга олиб 
тушарканман, қулоғимга бир гап чалиниб қолди: 
— Эрининг бедаволигини қаранг, ўзи ойдеккина экан, дарди борга ўхшайди. Эри ўлгур 
мунча лапашанг бўлмаса. 
Ҳамма ёғимдан тер чиқиб кетди. Бу менинг хотиним эмас, сизларга ўхшаган оддий 
йўловчиман, деб бақириб юборгим келди. Аммо елкамга осилган нозик қўллар бунга монелик 
қилаётгандек индаёлмасдим. 
Автобус мени мутлақо нотаниш, лекинига қараганнинг кўзини куйдирадиган ҳусни бир 
жаҳон аёл билан йўлга ташлаб кетди. 
Саратон осмондан олов пуркаб турибди. Учкўприк йўлидаги толларни биласиз. Охири 
кўринмайдиган асфальт йўл худди поёни йўқ соябон аравага ўхшайди. Ҳавонинг димлигидан 
тол барглари ҳам қимирламасди. Белбоғимни ечиб, ариқ бўйидаги чим устига ёздим-у, уни 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish