www.ziyouz.com кутубхонаси
178
— Нима, нима? Олмай бўпти?
Кокила шундай деди-ю, тарс-тарс юриб чиқиб кетди.
Қиз айтганини қилди. Қўзибой беданадай патирлаб Кокиланинг тузоғига тушди. Бир ойдан
кейин тўйлари бўлди, икки ярим ойдан кейин турмушлари бузилди. Қўзибой шинелини
елкасига ташлаб, уйдан чиқди-кетди. Соч-соқоли ўсиб, ранги рўйи бир ҳолатда бўлиб,
самоварларда ётиб юрди. Кокила ҳар куни гузарга чиқиб, кўпчиликнинг ўртасида «Ёш умримни
хазон қилдинг!» деб уни юмма талар, гапга нўноқ Қўзибойнинг дилини сиёҳ қилишини қўймас
эди. Катта-кичик ораларига ҳам тушиб кўрди. Кокила лўлилик қилиб, бировга гап бермай
бидирлар, Қўзибой эса тўнғиллар эди. Хуллас, уларнинг муросаси тўғри келмай қолди.
Ораларига совуқчилик тушишининг сабаби шундай эди:
Кокила Тошкентга артистликка ўқишга кетадиган, лекин Қўзибойни ташлаб кетгиси келмай
(қизлардан қизғанарди) уни ҳам шаҳарга бирга олиб кетмоқчи бўлди. Қўзибой унамади, жон деб
ўқирдиму, яқинда армиядан келдим, тўй қиламан деб унча-мунча чиқимдор бўлдим, унинг
устига, сендек кийимга ўч хотиним бўлса, ишлайман, деб туриб олди. Хуллас, у гапга, бу гапга
кўнмади. Қўзибой Кокиланинг жанжалидан қочиб, чўлга қараб кетди. Колхознинг чўл
участкаси ўша пайтларда Қўзибойни чақириб турган эди. Армия кўрган, интизомли, бақувват
ёш йигит ишга ёпишди-қўйди. Раис ҳам, парторг ҳам севиниб кетишди.
Орадан бир йил ўтди. Қўзибой аввал бригадир, участка алоҳида колхоз бўлиб ажралиб
чиққандан кейин эса, ўзи раис бўлиб қолди. Эри чўлга кетгандан кейин, ундан кўнгли
тинчимай, Тошкентдан қайтиб келган Кокила таниш-билишларига: рўзғорли одамга ўқиш
бўлмас экан, деб баҳона қилди.
Кимдир, Қўзибой уйланяпти, деб унинг юрагига ваҳима солди. Кокила ўша куниёқ чўлни
бошига кўтариб шанғиллаганча Қўзибойнинг олдига борди. Шу борганча қимирламай қўя
қолди. Театр ҳақидаги орзулари ҳам, пардоз-андоз ҳам, Симсой кўчаларини бурқситадиган
атирлар ҳам эсидан чиқди. Сочини бошига турмаб, енгини шимариб, чўлга ишга киришди.
Битта ўғил туғиб берди-ю, эр-хотин орасига меҳригиё тушди-қўйди...
Кокила ҳозир довулнинг гувиллашига қулоқ солиб, шулар тўғрисида ўйлаб кетмоқда эди.
Қаердандир, жуда яқинда бўри улиди. Қўзибой хотинини алаҳситмоқчи бўлди.
— Костюмимнинг этагига қора мой тегибди. Эртага бензин олиб келиб бераман, тозалаб
бер. Индинга райком бюроси бор, шу аҳволда бормай, хотин.
Кокила индамади. Худди отнинг тумшуғига тегай-тегай деб бир бўри олдиндан югуриб ўтиб
кетди.
— Ит, ит-ку! — деди Қўзибой унинг бўрилигини била туриб. — Отабойнинг овчаркаси,
танийман!
Хотини эрига билдирмай пиқ этиб кулиб қўйди.
Чўл чўллигини қиларкан. Боятдан бери ўнг томондан эсиб, қумни шопираётган бўрон энди
чап томондан эсар, аллақаёқлардаги қумларни кўчириб келарди. От тиззадан қум кечиб, дўнг
ошгандан кейин, яна яланглик бошланди. Олисда милтираб чироқ кўринди. Қўзибой жиловини
тортмаса ҳам от ўша ёққа қараб юра бошлади.
— Қўркдинг-а? — деди Қўзибой хотиржам товушда, — бояги ит деганим бўри эди.
— Сиздан олдин билганман. Бўрини энди кўряпманми?
Янги қишлоққа кириб боришди. Бўм-бўш, ҳувиллаб ётган янги, оппоқ уйларнинг фақат
биттасидагина чироқ ёнарди.
— Ҳали ётмабди. Қўрққандир бечора. Агар Мўйлов келмаган бўлса, сен ёнида қоласан.
Ўзим қайтиб кетавераман.
— Қўрқмайсизми?
— Бўри ермиди!
Қўзибой эшик олдига келиб, отдан тушди. Қўлини пешонасига қўйиб, деразадан ичкарига
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |