Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
186
унча билинмай қолди. 
Чўл ўртасидан кесиб ўтган катта йўл ёқасидаги самоварга етиб келишганда офтоб анча тик 
келиб қолган эди. 
«Бўстон»нинг чойхонаси Фарғона, Андижонга олиб борадиган, чўлни кесиб ўтган катта 
йўлнинг ёқасида эди. » 
Олис йўл босиб, чўл қувиб келаётган «улуғ»лар ҳам шу чойхонага қўниб, битта яхна кўк чой 
ичмасдан ўтолмасди. 
Бу ерда қадимдан бир туп садақайрағоч бор. Унинг неча ёшга кирганини, ким қачон 
экканини ҳам биров билмайди. Шу қайрағоч баҳона бўлиб, уни нишон қилиб чўл кезганлар 
салқинда дам олиш учун йўлни шу томонга солганлар. Вақт-соати келиб, Ёзёвонга ҳужум 
бошлаганда, яна шу қайрағоч нишон бўлиб, ҳайбатли машиналарнинг ғилдираги унинг 
рўпарасидан из солиб ўтди. Моторлар гуруллади, артезиан қудуқлардан шаффоф сувлар 
чашмаси отилиб чиқди. Катта Фарғона каналининг бўтана сувлари чўл қўйнига кирди. Энди 
ўша бир туп садақайрағоч атрофида қум бўронларини елкасида силкитиб ташлайдиган азамат 
тераклар, ғуж-ғуж толлар қад кўтарди. Кустанай, Кўкчатоғ бўз ерларининг ғаллаларини 
элеваторга ташиб бўлган, то янги ҳосилгача бўш турган саноқсиз самосваллар шу томонларга 
қурилиш ускуналари ташишга ҳашарга етиб келди. Қоғоздек оппоқ уйлар, кафтдек текис 
йўллар, кечалари йўловчиларни имлаб чақирадиган минглаб чироқлар чўл жамолини очди. 
Чўлда биринчи марта ҳосил олинганда Отабой қизиқчиликка: «Чўл келини сувдан тиниқ 
чиқди!» деб ҳаммани кулдирган эди. 
Учовлашиб самоварга киришди. Бошмалдоғида ортиғи бор самоварчи сергапгина йигит 
экан, Усмонали акани кўриб, босар-тусарини билмай қолди. Бирпасда: академиядан келган 
профессорларга девзира гуручдан ўзи ош қилиб бергани, Тамарахоним «Бўстон»нинг боғида 
концерт кўрсатганда парда орқасида туриб яхна кўк чой қуйиб тургани, ўзининг талабига 
биноан Ҳалимахоним радиода икки марта қўшиқ айтиб бергани, Ўрик домла келини билан 
аразлашиб қолиб, унинг самоварида яна икки кеча ётиб қолгани, Тошкентдан келган бир ёш 
шоирга чўлни «полний» тушунтирганини гапириб берди. Усмонали ака унинг гапларига кулиб, 
илжайиб қулоқ соларди. 
Чой устида Усмонали ака яна чўл кезиб юрганининг сабабини айтиб қолди. 
— Ука, анчадан бери бир нарса миямдан ҳеч нари кетмайди. Қизилсувга бордим, кечадан 
бери қирғоқларда санқиб юрибман. 
Қўзибой ҳайрон бўлиб, унинг оғзига тикилди. Усмонали ака чорвадан гап бошлади. 
Колхозларнинг моли то Олой водийсига боргунча пиёда неча юзлаб километр йўл босиши, 
семириб, кўкатга тўйиб кузда қишловга қайтишида яна шунча йўл босиб, бояги-боягидек озиб 
қолиши анчадан бери бошини қотираётганини айтди. 
— Агар шу томонлардан Қизилсувга кўприк қурилса, йўл қисқариши мумкин-ку, аммо 
инженерлар бунга кўнишмаяпти. Қизилсув бу томонларда жуда ёйилиб оқади. Кўприк қимматга 
тушади. Улар миллионнинг нари-берисига хомчўт қилишяпти. Беш-олти колхоз бирлашиб, шу 
ишга қўл урсак қандоқ бўларкин, деб атайлаб олдингга қўндим. Нима дейсан? — деб 
Қўзибойнинг оғзига тикилди. 
Боятдан бери гапга аралашмай бир чеккада мўйловини ўйнаганча жимгина қулоқ солиб 
ўтирган Омонтой Қўзибойга қаради. Қўзибой чаккасини қашиб, нима дейишини билмай, хаёл 
суриб қолди. 
— Ўйланиб қолдинг? — деди Усмонали ака унга қараб. — Нима, юрагинг дов бермаяптими? 
— Колхоз янги бўлса, аъзо ҳали юзга ҳам етмаган бўлса. Чорва ҳам, ўзингиз биласиз, ҳамин 
қадар. Кассада бўлса хемири йўқ. Қурилиш бошқармаси уйларни насяга қуриб ташлаяпти. 
Сельхозбанк бир кун келиб гирибонимдан хиппа бўғиб, пулини қистайди. Ҳозирча кўприкка 
унчалик муҳтожлигим йўққа ўхшайди. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish