Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
185
офтоб ерни қиздирганда ётиб қулоқ сол. Зийрак бўлсанг билиб оласан. Ҳозир ернинг таги 
тўполон. Шовқин-сурон. 
Омонтойнинг қулоғига ерни туртиб чиқаётган гиёҳларнинг шитирлаши, танасига илиқ ўтган 
дарахт томирларининг илондек вишиллаб чуқурликка кириб кетаётгани, қурт-қумурсқаларнинг 
ҳаракати, нам тупроқ тагида кўпчиб, пўстини ташлаётган уруғларнинг қуёш бетини кўришга 
шошиб, ерни чатнаётгани эшитилиб кетди. Ҳозир ёнма-ён кетаётган киши ҳар куни кўриб 
юрадиган одамларидан шу гапи биланоқ ажралди-қўйди. Усмонали ака ер илмини ҳаммадан 
кўра яхши биладиган ақли расо одамга ўхшайди... 
Баҳор баҳорлигини қилиб, ерни қиздириб, тимдалаб, гиёҳларнинг бош кўтаришига 
ёрдамлашмоқда. Илиқ шамол ернинг оппоқ кўрпасини қимирлатиб кетганига ҳали унчалик ҳам 
вақт ўтгани йўқ. Бўғоз ер лорсиллаб, тўлғоқ тутиб уйғонди. Гуруллаган мотор шовқинлари уни 
бу йил барвақтроқ уйғотиб юборди. Қадимдан хотиржам, шошилмай бош кўтарадиган 
гиёҳларни одамнинг қисталанги, турткиси, шошириши бедор қилди. Асрлар ўз эрки, ўз ихтиёри 
билан яшаган бўз дала одамга тобе бўлиб қолди. 
Худди мана шу ерларнинг уйқусини қочирган Усмонали ака бўлади. У шу ерларни гоҳ 
қадамлаб, гоҳ отда, гоҳ машинада шамолдек кезиб қариди. Унинг болалиги ҳам, йигитлиги ҳам 
шу ерларда қолди. 
Норин сувлари каналдан оқиб, Ёзёвон чўллари оралаб, ҳали ерни қондирмай туриб, канал 
бўйларига экилган толлар ҳали тузуккина поя бермай туриб, уруш бош-ланиб кетди. Чўлга 
отланиб турган йигитлар шинель кийиб, далани аёлларга ташлаб кетишди. Чўл чўллигича 
қолаверди. Канал ёқаларида очилган янги ерларгагина кетмонлаб чигит экилди, холос. 
Усмонали ака ўша пайтларда қирқ беш ёшларда, айни кучга тўлган, ҳар елкасида биттадан 
одам кўтара оладиган бақувват йигит эди. Ўзи ишлаб юрган «Заркент» колхозида йигитлар 
бирин-кетин фронтга жўнаб кетиб, милтиқ кўтаришга ярайдиган бир ўзи қолганида, хижо-
латдан ҳарбий комиссариатга кетаётганида, раис Раҳимберди ака йўлдан қайтариб келди. 
Усмонали унинг бир гапини икки қилолмасди. У иттифоқ бўйича бообрў раислардан саналарди. 
Шундай бўлса ҳам, икковларининг орасида биров сезмайдиган жиндек совуқчилик ҳам бўлиб 
ўтди. Усмоналига бари бир Раҳимберди ака билан бирга ишлаш насиб қилмади. Райком уни кўз 
остига олиб юрган экан, чўлда янги ташкил қилиниб, ҳали қаддини кўтармай туриб, 
азаматларини жангга кузатган, ўзи ни-ҳоятда қувватсизланиб қолган колхозга раисликка тавсия 
этди. Усмонали хотинларга онабоши бўлиб, уруш даврини ҳам ўтказди. Ҳатто районда уни 
«хотинлар колхозининг раиси» деб ҳам аташарди. Уруш тугаб, ўша «хотинлар колхози» 
ҳамманинг оғзида достон бўлиб қолди. Усмонали чўлдан янги жой очди. Қўзибой армиядан 
қайтиб келган йили колхознинг кичик бир участкаси алоҳида колхоз бўлиб ажралиб чиқди. Ёш 
колхозга Усмонали оталиқ қилди. Чўлда нимаики барпо қилган бўлса правление шу колхозга 
ҳадя қилди. Бу орада Усмонали аканинг белидан қувват кетиб, қарилиги билинадиган бўлиб 
қолди. Айниқса, Раҳимберди аканинг вафоти унинг қаддини анча букиб кўйди. Правлениега 
ариза берди. Ҳали йиғилиш бўлмай турибоқ, чет эл саёҳати деган гап чиқиб, бир ойдан ошиқ 
айланиб келди. Келди-ю, аризасини стол ғаладонидан олиб йиртиб ташлади. У ҳар йиғинда, тўю 
ҳашамларда фақат битта гапни қайтараверадиган бўлиб қолди: 
— Кўрган кунингга, еган нонингга, кийган кийимингга минг марта шукур қил! Одамзоднинг 
хорлигини ўз кўзим билан кўриб келдим. Белингда жиндаккина қувват бўлса, меҳнат қил, 
кўзингда зиғирча нур бўлса, меҳнат қил. Ота-буваларимизда бир гап бор: ҳаддингдан ошсанг, 
мозор кез. Не-не зукколарнинг қабрини, одам боласининг ерда ётганини кўриб, шукур қиласан. 
Мен тириклар мозорини, оч-яланғочлар ўлкасини кезиб келдим.
Одам деганнинг хор бўлишини ўша ерларда кўрдим. Кўрдиму, ўз уйимни, жаннатга ўхшаган 
юртимни соғиниб кетдим. Шундай қилиб, Усмонали ака раисликдан тушмади. Фақат икки 
қўлини орқасига қилиб, сал букилиб юришини, мўйловини бўяшини айтмасангиз, қарилиги ҳам 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish