www.ziyouz.com кутубхонаси
161
бўлдим.
II
Эрталаб нонушта вақтида Нуъмонжон келиб қолди.
— Ҳа, Тўппонча, нима қилиб ивирсиб юрибсан?
— Машина қайси участкага борсин? Шуни сўрагани келгандим.
Бургут унинг қўлига бир пиёла чой тутқазди.
— Ҳали тайинлаган эдим-ку!
— Ҳожимуқон ҳали йўл очмаган экан, механик бормайман деяпти.
Уларнинг суҳбатидан ҳеч нарса тушунолмадим. Фақат Бургут то нонуштагача чўлни
шамолдек гир айланиб келганини сездим, холос. Нуъмонжон кетди. Биз Бургут билан ташқари
чиқдик. Кеча қоронғида келиб чўлнинг нималигини билмаган эканман. Ўн учта янги оқ иморат.
Нарироқда тепаси шийпонли идора, уйлар олдидаги қатор экилган ёш теракларнинг барги
қаҳрабодек сап-сариқ. Артезиан қудуғидан чиқарилган сув бўй баравар баландликдаги қувурдан
шалдираб оқиб ётибди. Ундан нарида тепаси тол билан омонатгина ёпилган сарой ичига
селитра тўкиб қўйилган, икки-уч бочка керосин, қопланган цемент, ғишт, тахта, ходалар уйиб
ташланган. Шийпон олдида Марказий Фарғона степторгининг автолавкаси турибди. Унинг бир
ғилдираги ўрнига ғишт тахланиб, ўқига тиргович қилиб қўйилган. Оқ халат кийган сотувчи
вағиллаб турган примус устида буғ пуркаётган мис чойнакка чой дамлаяпти.
Бургут лавкага бош суқиб қаради. Полкаларда сон-саноқсиз ароқ, винолар, пачка-пачка
майда туз териб қўйилган. Қизларнинг сочига тақиладиган ҳар хил лента, устига зар қопланган
сигара, елпиғич, упа, фотоувеличитель каби моллар тўлиб-тошиб ётарди.
Сотувчи нимадир демоқчи эди, Бургут қўл силтади.
— Дўконни бекитинг. Туз чўлда ҳам кўп. Упа қўйишга хотинларнинг ҳозир қўли тегмайди.
Елпиғичсиз ҳам шабада бўлиб турибди. Ароқни бўлса кечқурун майдалашармиз.
Бургут идора томондан келаётган Нуъмонжонни имлаб чақирди:
— Бу кишини ола кет. Дўконни кечқурун очади. Бир грамм терса ҳам ҳарна-да!
Бургут хижолат бўлгандек қошини кериб менга қаради.
— Меҳмон, ишимиз қизиқ бўлди-ку. Сал бемавридроқ келиб қолдингиз-да. Уйимиз бетта
бўлгани билан, пахтамиз олти километр нарида. Шу турган еримиз келаси йилга бориб чўлнинг
центри бўлади. Мен билан юрсангиз, чарчаб қоласиз. Яхшиси, Тўппонча полвон билан
кетаверинг. Ҳожимуқоннинг ерида учрашамиз.
Бургут отга миниб қайгадир кетди. Биз Нуъмонжон билан йўлга чиқдик.
От-арава, машина шиббалаб юборган текис йўлдан сал юрганимиздан кейин орқамиздан
сотувчи йигит ҳаллослаб етиб келди. То у келгунча гапимиз қовушмай турган эди. Гапни нима
ва кимдан бошлашимни билмай жимгина борардим. Таниш-билиш йўқ. Бургутдан гап
айлантирай десам, Нуъмонжоннинг кўнглига қаттиқ ботмасмикан, деб хижолатда эдим.
Толеимга сотувчи сергапгина йигит экан. Йўл бўйи оғзи тинмай степторгнинг инспекторидан
шикоят қилиб борди.
— Нафси бузуқ одам. Жиндек чўзиб қўймасанг, молнинг яхшисини ололмайсан. Ака,
ўзингиз ўйланг, кичкина дўкон бўлса, харидорнинг сони йигирмадан ошмаса, бозор яқин
бўлмаса, ахир, бола-чақали одаммиз.
Нуъмонжон юмшоқ кўнгил, қиздеккина йигит экан. Унинг қадди-басти, хатти-ҳаракатлари
деҳқондан кўра сартарошга кўпроқ ўхшаб кетарди.
Оёқ товушлари енгил, гапи ҳам мулойим, қалин қора қошлари остидаги сарғимтил қўйкўзи
ҳамиша кишига кулиб тургандек. Унинг шу топда ёнимда пилдираб бориши чўлда кетаётган
ожиз чумолига ўхшаб, сира манзилга етолмайдигандек кўринади. Бунинг нимаси тўппончага
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |