www.ziyouz.com кутубхонаси
159
атрофдан эллик гектар ер очиб, мевазор қилишди. Уч йил бўлди. Ҳа, уч йил бўлди, чўлнинг қоқ
ўртасидан ер очгани бола-чақаси билан чиқиб кетганига.
— Бургут асли шу ерлик йигитми, ё кўчирмами? Чол анча вақтгача жим қолди. Туёқ
товушига қулоқ солиб бир муддат йўл юрганимиздан кейин саволимга жавоб қайтарди.
— Бургут шу ернинг боласи. Ёшлигида ҳам ўт-олов эди. Фронтга кетмасидан олдин
қишлокдаги Ойниса деган бир қиз билан дон олишиб юрган эди. Иккови аҳду паймон қилишиб,
гапни бир жойга қўйишган йили уруш бошланиб, Бургут фронтга кетди. Шу кетганча ундан
хат-хабар бўлмай қўйди. Қиз кутиб-кутиб, охири ўзимизнинг қишлоқлик Нуъмонжон деган
болага тегди. Орадан сал ўтмай уруш тугаб, Бургут қайтиб келди. Қараса, қиз эрга теккан. У
чамадонини самоварда қолдириб, тўппа-тўғри Нуъмонжоннинг уйига бостириб борди. Эр-хотин
ҳовлидаги сўрида чой ичиб ўтиришган экан. Бургут, ҳе йўқ, бе йўқ, қизнинг қўлидан ушлаб
кўчага етаклаб қолса бўладими, кўчага йиғилди одам, йиғилди одам! Қариялар насиҳат
қилишди, қани энди унга гап уқтириб бўлса, йўқ. Ўжарлиги тутиб, тавба, икки ярим ойлик
келинчакни ўз уйига етаклаб кетса бўладими! Шу, десангиз, қиз ҳам жон деб турган экан,
олдига тушиб, пилдираб кетаверди. Бир ҳафтагача Нуъмонжон Бургутнинг уйи атрофида
ўралашиб юрди. Эплолмади. Районга бориб, у ёқ-бу ёққа арз қилмоқчи бўлди, бўлмади.
Зўрликни қаранг-а! Қишлоқчилик эмасми, Нуъмонжон соддалик қилиб, келин билан ҳали
ЗАГСдан ўтмаган экан. Унинг гапига ҳеч ким қулоқ солмади. Тавба!
Ўша кезлари Бургут босар-тусарини билмай, медалларини жаранглатиб, ўтганнинг ўроғини,
кетганнинг кетмонини олиб юрди. Йўқ, сал фурсатда инсофга келиб, ишга шўнғиб кетди. Аммо
лекин, димоғ баланд. Биров буюрган ишни қилмайдилар. Бригадирни писанд қилмай, бир
чеккада ўзига ер ажратиб олиб, кетмон чопиб юрди. Кетмони қанақа денг, темирчининг
миясини ачитиб, тепасида туриб баркашдек қилиб ясатиб олган. Раисимиз эсли бола. Алдаб-
сулдаб Бургутни йўлга солди. Ўзи ҳам яхши гап билан илонни инидан чиқазадиган хилидан.
Колхоз қизлари бир куни қизиқчиликка кетмонининг сопига исириқ боғлаб кетишибди, деган
бир гап ҳам бўлган эди чоғимда. Ўша йилиёқ Бургут колхозда ном чиқариб, Икромжоннинг
ўрнига бригада бошлиғи бўлди. Келаси йил, орден олиб, қурултойга ҳам бориб келди. Ёпирай,
қурултойдан келди-ю, бошқа одам бўлди-қўйди. Чўлга от солгани солган. Ўзига ўхшаган
йигитларни ҳам чўлга бошлади. Раббимсан, деб чунонам кетмон чопишдики, ҳаш-паш дегунча
аллақанча ерни чўлдан юлиб олишди. Шу, назаримда, Бургутнинг юраги танасига сиғмаётганга
ўхшайди. Чўлни сиқсам, танобини тортсам, дейди. Ғайратингга балли-е, азамат!
Ўтган йили гектаридан қирқ икки ярим центнердан пахта берган бригадалар Бургут ер очган
ўша чўлдан обрў топишди-да.
— Нуъмонжон нима бўлди, кейин уйландими?
— Ҳа, Бургут ўғил болалик қилди. Тўйига икки бўрдоқи етаклаб борди. Куёвнавкарда ҳам
Нуъмонжоннинг ёнида ўтириб, роса қизиқчилик қилиб, одамларни кулдирди. Ҳозир
Нуъмонжон Бургутнинг бригадасида.
— Хотинини ундан қизғанмайдими?
— Авваллари қизғанарди. Ҳозир бир ўғли, бир қизи бор. Нуъмонжонга қуда бўламиз, деб
тегишгани-тегишган.
Чўл ўртасидаги йўл иккига бўлиниб, чол отининг жиловини тортди.
Чолнинг жилов тутган ўнг қўлининг иккита бармоғи қўшалоқ битиб қолганини кўриб
қолдим.
— Ўғлим, мен бу ёққа кетаман. Энди йўлни отнинг ўзи топиб кетаверади. Хайр, ўғлим.
Бургутга мендан дуо деб қўйинг.
Чол билан хайрлашдик. Тўппа-тўғримдан ой кўтарилди. Бояги қизил булутлар энди
сарғимтил тусга кириб, кўз олдимда рангини ўзгартираверди-да, бирдан синкага солгандек
зангори рангга бўялди. Ой жуда тез баландлаб, ҳамма ёқни ҳавойи бир тусга ғарқ қилди. Ерга
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |