Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
157
мўйловли бульдозерчининг тиржайиб турганини кўрди. 
— Сал текисроқ хотин ёнингиздан ўтса, кўзингизни узолмай қоласиз. Нима, ўзингизники 
ёмонми? Ҳо, Нафиса, бери кел! 
Ўттиз беш ёшлардаги чиройли бир жувон унинг олдига келди. 
— Мана, хотинингиз. Қайси бир жонондан кам? Шоп мўйлов ўрнидан туриб кетди: 
— Нафисамисан? Вой-вой, — деб юборганини ўзи билмай қолди. 
Қийқириқ, кулги бўлиб кетди. Раис қўл кўтариб ғовурни босди. Далага қўш чиқишига 
бағишланган маросим бошланди. Шаҳло гул-гул очилиб, президиумда ўтирарди. 
Раис кириш сўзида баҳор келганини айтаркан, Шаҳлога қараб қўйди. 
— Қишлоғимизга бу йил бир эмас икки баҳор келди. Ҳамманинг димоғига атир ҳиди 
урилди. 
1970 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
158
ЧЎЛ ҲИКОЯЛАРИ 
 
ЧЎЛ БУРГУТИ 
 
I 
Чўл бургутини излаб Олтиариқдан Ёзёвонга отда жўнадим. Ҳали қуёш ботмаган, унинг 
кечки қизғиш нурлари барглари сарғайган ўрикларни, терак учларини ловиллаб ёндираётгандек. 
Осмон кўм-кўм, уфқда худди атайин бўяб қўйгандек, қип-қизил булут парчаси судралиб 
юрибди. 
Канал кўпригидан ошиб, чўл томонга жиловни бурдим. От негадир тихирлик қилиб, юрмай 
туриб олди. Жонивор бир-икки қамчидан кейин ҳам олдинга жилиш ўрнига орқасига тисарилиб, 
тайсалларди. Жаҳл устида қамчи босмоқчи бўлиб қўл кўтарган ҳам эдимки, кимдир қичқирди: 
— Ўғлим, жониворни суғоринг. Кўрмаяпсизми, сувга интиляпти. 
Ўгирилиб қарадим. Сув лабида белбоғига юз-кўзини артаётган олтмиш ёшлардаги қарияга 
кўзим тушди. У шундоқ ювош отни бесабаб қамчилаганимга ачингандек, илдам юриб келиб 
жиловдан олди. Пастга тушдим. У от жиловидан ушлаб, қирғоққа етаклади. От олдинги 
оёқларини лойга ботириб, тумшуғини сувга тиқди. У ҳар замон-ҳар замонда бош кўтариб, менга 
қараб қўяди-да, яна сувга интилади. Унинг бу ҳаракати чанқаганимни билмадинг-а, деб таъна 
қилаётгандек туюлди. Жаҳл устида қамчи босганимда эти дириллаб кетганини эслаб, кўнглим 
ранжиди. 
— Йўл бўлсин, сафарингиз қай томонга? — деди чол отни қайтариб чиққач. 
— «Пахтакор»нинг «Ғалаба» участкасига. 
— Ундоқ бўлса, йўлни ўнг томонга солинг. 
Чолга миннатдорчилик билдириб, йўлга тушдим. Атроф бий дала. Қуёш ботиб, поёнсиз чўл 
бирдан ҳувиллаб қолди. Уфқдаги бояги қизил булут аста кенгайиб, бирпасда бутун осмонни 
эгаллаб олди-да, тақир чўлни қизғимтир хира парда орасига ўраб қўйгандек бўлди. Кимсасиз 
чўлда Чўл бургути билан учрашув ҳақида ўйлаб кетмоқдаман. Назаримда, Чўл бургути деб 
аталган киши юзларини шамоллар қорайтирган, яқинида турган одамга ҳам худди олисдан 
қараётгандек кўзларини қисиб, бўйнини бир томонга эгиб боқадиган, биров билан кўришгани 
қўл узатганда шамолга қарши учишга ҳозирланиб, қанотини ёзиб, олдинга интилиб турган 
бургутга ўхшаш баҳайбат бир киши бўлиб кўринарди. Менинг бу фикримни тасдиқлаётгандек, 
от бошини силкитиб қўяди. 
Киссамдан папирос олиб, ҳарчанд гугурт чақаман десам ҳам, эплай олмадим. От дупурини 
эшитиб, жиловни тортдим. Юз қадамлар чамаси орқада отлиқ келарди. 
— Гугуртни ҳовучингизнинг орасига олиб чақинг, йигит. Чўл шамоли ўжар бўлади. 
Чолни танидим. У бояги йўл кўрсатган киши. Отларимиз бараварлашганда, жиловни бўш 
қўйиб юбордим. 
— Хизмат, ўғлим? Сизни Ёзёвонга қайси шамол учирди? 
— Чўл бургутини кўргани келяпман. 
— Ҳа! Кўрса арзийдиган йигит. Бургут деганича бор. 
— Танийсизми уни? 
— Бу атрофда уни танимайдиган одам йўқ. Бу чўлларда у ёнбошламаган тепа, отининг туёғи 
тегмаган сой қолмаган. Олов бола. Чўлда от чоптириб келаётганини кўрсангиз тўнининг икки 
бари шамолда ҳилпираб, худди бургут қанот қоқиб учиб келаётгандек. Ғайратини айтмайсизми, 
қони томиридан тошиб чиқиб кетаётгандек. Нимага қўл урса, гуллатади. Қўли гул деб шуни 
айтса бўлади. Каналнинг бериги томонидаги ерларга кўзингиз тушдими? Ҳа, балли. Бургут обод 
қилган. Ҳозир ўша ерга клуб қуриляпти. Жуда гаштли ер бўлган-да. Бургутнинг йигитлари шу 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish