www.ziyouz.com кутубхонаси
156
— Бўлди! — деди қиз.
— Манови сизга мукофот, — деди боя унга пичинг қилган жувон бир бойлам гунафшани
унга узатиб.
Шаҳло ҳидлаб чаккасига тақиб олди. Тушлик бошланди. Шаҳло ариқда терлаган бетларини
муздек сувда юваркан, белининг эгилишини кузатиб турганлар кўнглида бир гап бор эди.
Кетмон чопганида бу нозик бели узилиб кетмаганини қара-я!
Шаҳло бетини ювганда пардози сидирилиб кетган эди. Қизлар унинг асл башараси қанақа
экан, шуни билишмоқчи эди. Йўқ, пардоз қилмаса ҳам бўларкан. Бепардоз ҳам бети тиниқ.
Икки юзи қип-қизил. Ўнг юзида яра изи бор экан. У ҳам ўзига жуда ярашиб тушган.
Чойдан кейин Шаҳло сумкасидан ойнак, у-буларини олиб, пардоз қилди. Қизлар атрофини
ўраб, томоша қилишарди.
Шаҳло қизларнинг қизиқаётганини билиб асл мақсадига кўчмоқчи бўлди. У ўз одати бўйича
ишни олдин ҳужумдан бошлаши керак. Боя кетмон чоптирган қизга қараб:
— Кўйлагинг ўлгур мунча узун. Енги кампирларнинг енгидан қолишмайди. Нечанчи асрда
яшаяпсан? Бунақа кўйлакни минг йил олдин кийишарди.
— Нима, тиззадан юқори кўйлак кияйми?
— Тиззадан юқори бўлиши шарт эмас. Фасонини келиштириб, енгларини калтароқ қилиш
керак. Бетларинг, қўлларинг ёрилиб кетибди. Ёғупа суртиш керак. Эртага келаман.
Ҳаммаларингга ёғупа олиб келаман. Бўптими? Эрталаб суртиб олсанглар, шамол таъсир
қилмайди. Яна бир хили бор, кечқурун ишдан қутулгач, ювиниб, суртиб ётасизлар. Бетларинг
юмшоқ бўлади. Ўлай агар, поччам раҳмат дейди.
Шаҳло айтганини қилди. Бир талай ёғупа опкелиб, қизларга улашиб чиқди. Бир-икки кундан
кейин бир ёш чеварни бошлаб келиб, ҳамма қизларга, битта катта китобдан кўйлак фасонларини
кўрсатди-да, хоҳласа-хоҳламаса ўлчатиб олиб кетди.
Эркаклар яна дўнғиллашди.
— Вой дод, уйга кириб бўлмайди, гуп-гуп атир ҳиди бўлиб кетган. Бу қанақаси. Уйми,
сартарошхонами?
Раис бир нима дейишга ҳайрон. Бу Шаҳлоси тушмагур хотинларни ҳам қўзғаб қўйибди.
Майли. Бир иш қилса билиб қиладиган қиз экан. Эркаклар бир-икки кун бай-байлашиб, кейин
тушиб қолишди.
Чигит қадаладиган куни раис бутун колхозчиларни йиғиб, қўш оши берди. Идора олдидаги
сўриларга одам сиғмайди. Раис бир бузоқ билан битта қўй сўйдирган.
Бир ёқда ош дамланяпти, бир ёқда кабоб қўрасидан ажиб ширин ҳидли тутун чиқяпти.
Йиғин бошланишдан олдин бир юк машинасида тўла қизлар келишди. Буларни олдин раис
танимади. Яқин келишганда қараса, олтинчи бригаданинг қизлари. Ҳаммасининг сочи бошқача,
капрон рўмол, кийимлари ҳам ўзгарган. Оёқларида баланд пошна туфли. Пардоз-андоз жойида.
— Тавба, қизларимиз шунақа чиройли эканми, шу пайтгача билмай юрган эканман-а! — деб
юборганини ўзи ҳам билмай қолди. Раис ўтирган жойда микрофон бор эди. Унинг бу гапини
йиғилганлардан ташқари бутун қишлоқ эшитди.
Ҳамма ёқни атир ҳиди тутиб кетди. Кимдир:
— «Баҳор» ансамбли келди, ўйин қизийдиган бўлди, — деган эди, ҳамма гурр этиб кулди.
Шаҳло тез-тез юриб келиб, микрофонни қўлига олди.
— Бу «Баҳор» ансамбли эмас. Чинакам баҳор. Эшитмаганмисиз, онангни дадангга бепардоз
кўрсатма, деган гапни.
— Бопладинг, қизим, — деди раис ҳузур қилиб. — Нима, пардоз шаҳарлик қизларга
ярашади-ю, қишлоқ қизларига ярашмайдими. Қойил!
— Сигирни ким соғади, бузоқни ким боқади?
Бу гап кимдан чиққанини Шаҳло билолмади. У ёқ-бу ёққа аланглаган эди, тунов кунги шоп
Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар
Do'stlaringiz bilan baham: |