Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
169
чайнаб, анқайиб тураверибди. 
Бу гап келиннинг ҳамиятига тегиб, кийим-бошини тугиб отасиникига кетиб қопти. 
Бургут яна бошини сарак-сарак қилиб кулди. 
— Шунақа. Домла ўрик деганда ҳатто отасини ҳам аямайди... 
Кейинги Ёзёвон сафаримда Чўл бургутидан Ўрик домлани суриштирдим. 
— Қалай, домла чўлга келдиларми? 
— Келди, — деди Бургут кулиб, — юринг, сизни домла билан таништириб қўяй. 
Икковлашиб боғ учун ажратилган қўриққа қараб кетдик. Ҳаво булутли бўлса ҳам, чўл 
устидан илиқ шамол эсарди. Кафтдек текис ерларда қор кўринмас, фақат ҳар ер-ҳар ерда 
йиғилиб қолган кўлмак сувлар худди осмондек кул ранг тусга кирган, эсаётган шамолда 
уларнинг бети жимирлаб, қўрғошиндек ожиз йилтираб қўярди. 
Шохлари яланғочланиб қолган бута остидан иккита қирғовул патиллаб кўтарилди-ю, сал 
нарироққа бориб тушди. 
— Эҳ, қўштиғ бўлмади-да... Роса семиз экан, узоққа учолмади-ку. 
Бир оз жим бордик. 
— Домла ёнига Тўппонча полвон билан Ёғоч полвонни олиб, бир кечадаёқ боғидаги янги ёш 
кўчатларни ковлаб, икки грузовойда чўлга олиб келди. Ҳозир болалар ҳавонинг ғаниматида 
олатасир кўчат ўтказишяпти. Ҳозир чўлга домланинг ишқи тушиб қолган. Келганидан бери 
районга икки марта тушди, холос. Ўзи ҳам боғмисан-боғ бўладиганга ўхшайди, — деди Бургут 
яна. 
Дўнг ошганимиздан кейин бундан уч ой аввал кўрганимда канавокопатель ариқ қазиётган 
жойда қатор ўтқазилган ниҳолларга кўзим тушди. Уч-тўрт одам бир жойга ғуж бўлиб, нимадир 
қилаётган эди. Қадамни тезлатиб, уларнинг олдига бордик. Ёғоч полвон билан Тўппонча полвон 
ёш ниҳоллар танасига оҳак суртишаётган экан. 
— Домла қанилар? — деди Бургут. 
— Ҳозир келиб қоладилар, — деб жавоб берди Ёғоч полвон, афтини буруштириб, қаддини 
ростлар экан. 
Ёғоч полвонга энди сал-пал жир битиб қопти. Тўппонча полвон эса ҳали ҳам ўшандек 
чаққон, сермулозимат. Чиройли кўзлари порлаб турибди. 
— Бу жинқарча кўчатларни оҳаклайман деб белим қотиб кетди. Манови пакар энгашмай тик 
туриб оқласа, мен икки букилиб оқлаяпман! 
Дарҳақиқат, бу узун бўйли йигитга ҳадеб энгашавериш осон тушмас эди. Тўппонча полвон 
пичинг қилди: 
— Ҳозир менга маза-ю, сенга азоб, ўрик пишганда сенга маза-ю, менга қийин бўлади. 
Негаки, сен тикка туриб узаверасан, мен бўлсам тагимга тўнка қўйиб чўзиламан. 
— Сенга бу домла ҳали-бери ўрик уздириб қўя қолмас-ов, нима дейсан, Бургут? 
Бургут унинг гапига кулиб қўя қолди. Чўққи соқол, бошига пати тўзиб кетган сурма ранг 
дўппи кийган кўзойнакли, олтмиш ёшлардаги чол велосипед миниб келиб қолди. У, у ёқ-бу ёққа 
қарамай, салом-аликни ҳам унутиб, Бургутга бир қоғоз узатди. 
— Телеграммага жавоб. Шредер станциясидан уч юз туп кўчат оладиган бўлдик. Раисга 
айтсангиз: иккита грузовой берса, эртага Тошкентга кетаман. Мирзачўлдаги тажриба 
станциясидаги агроном Эшонхонов билан бирга ўстирган кўчатларимиз бор. Қайтишда ола 
келаман. Қалай, маъқулми? 
Чол гапини тугатиб бўлгандан кейингина биз билан кўришди. Кўришди-ю, яна ўз гапи 
билан овора бўлиб кетди: 
— Ҳаво роса бўлиб берди. Кўчат ҳозир маст уйқуда. Кўчатни уйқусида босган ютади. 
Эрталаб Риштондан элликта кўчат келади. Агар Тошкентга кетиб қолсам, Бургут болам, ўзингиз 
бош бўлиб, анови радга эктирасиз-да! 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish