Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
168
ЎРИК ДОМЛА 
Мен бу одам ҳақида биринчи марта Ёзёвон чўлининг қоқ ўртасида, Чўл бургутининг 
чайласида эшитган эдим. 
Чўл бургути янги очилган қўрикдан йигирма беш гектар ерни боғ учун ажратиб қўйганини 
ва бу ерни обод қилиш учун райисполкомнинг алоҳида қарори билан Ўрик домланинг ўзи 
келаётганини айтган эди. 
Ажаб! Бу Ўрик домласи ким бўлди? Бургутдан бу одам ҳақида сўрамоқчи бўлиб турган 
эдим. Ёғоч полвон гап бошлаб қолди: 
— Келмайди. Шундоқ боғини ташлаб келармиди. Боғига кирганмисан? Ё тавба, бир 
одамнинг қўлидан шунча иш келишига ақлинг бовар қилмайди. 
— Келади!— деди ишонч билан Бургут. — Боғи торлик қилиб қолган, янги кўчатга жой 
қолмапти. Чўлга кўз тикиб юрган эмиш. 
Ёғоч полвон ёйилиб кулди: 
— Чол тушмагур ҳам бизга ўхшаб қариганда чўл «жинниси» бўпти-да. 
Ўрик домлага қизиқиб қолдим. Бу одам ҳақида унча-мунчани билиб олмоқчи бўлиб, чайлада 
икковимиз қолганимизда Бургутдан суриштирдим. 
— Ажойиб одам. Ўзи ўлгудек эзма. Тажангликда тенги йўқ, ўрикдан бошқа гапни билмайди. 
Тўй-пўйга бориб қолса, ашула эшитаётганларнинг энсасини қотириб, ўрикдан гап бошлайди. 
Асли отини ҳалигача ҳеч ким аниқ билмайди. Аммо Ўрик домла десанг, бўлди, каттадан-кичик 
танийди! Жони дили ўрик. Райондаги колхозларнинг боғида ҳозир шиғил мева бериб турган 
ўриклар шу домланинг кўчатидан бўлади. Одамлар Кавказга дам олгани боришса, Ўрик домла 
данак йиққани боради. Боғида дунёдаги ўрик навининг ҳаммасидан кўчат бор, дейишади. 
Областдан кимки чет элга борадиган бўлса, ҳамма ишини йиғиштириб қўйиб, уни вокзалгача 
чамадонини кўтариб кузатиб қўяди. Данак олиб келишни тайинлайди. 
Бургут ҳикояси шу ерга келганда тиззасига уриб, қотиб-қотиб кула бошлади. 
— Нега куляпсиз, бир гап бўлдими? — дедим унинг бемаврид кулгисидан ажабланиб. 
— Бир воқеа эсимга тушиб кетди. Келини билан уришиб қолгани ҳам шу ўрик хусусидан-
да! Ўтган йили катта тўй қилиб, ўғлини уйлантирган эди. Тўй ҳам жуда антиқа бўлган. Авжи 
ўрик пишиғи эди. Тўйга келган хотинлар нима бўлса ҳам домланинг кўзини шамғалат қилиб, 
ўригидан бир-иккита узиб ейишни ният қилиб қўйишган экан. Домла пешонасига замбаракнинг 
оғзини тўғрилаб бурсанг ҳам, ўрикка қўл тегиздирмайдиган хилидан. Тажриба ўрик-да, ахир! 
Домла нима қилибди денг: қўрғончадан боққа кирадиган эшик олдига икки обдаста сув, эшик 
ҳалқасига учта тўн билан салла илиб қўйибди. Бечора хотин-халаж, қариялар таҳорат олгани 
кириб кетишган экан, деб боққа яқин келиша олмабди. Калласи ишлаганини қаранг бу домласи 
тушмагурнинг! Қойилман. Маладэс! 
Бургут яна кула бошлади. Домланинг келини билан ораси бузилганининг сабабини 
билолмаганим учун яна сўрадим: 
— Келини билан нега уришиб қолган эди? 
— Ҳа, айтганча, ҳали айтдим-ку, домла чет элга ким борса, данак олиб кел, деб 
тайинлашини. Саёҳатчилар унинг юзидан ўтолмай, ўшоқларда ўрик есалар, данагини ташламай 
олиб келаверишибди. Домла шундай қилиб бир халта данак йиққан эди. Келин бечора унинг 
«данак жинниси»лигини билмай, домла йўғида шу бир халта данакни чақиб еб қўйибди. 
Бошқоронғи экан-да, бечора. Домла кўчадан келса бир ҳовли данак пўчоғи ётган эмиш. 
Кўрибди-ю, тутқаноғи тутиб қопти. Ҳушига келиб, бутун ҳовлини бошига кўтариб дод солибди. 
Қўни-қўшнилар йиғилибди. Унинг феълини билганлар лом-мим деб оғиз очишолмабди. 
Келиннинг ранги қув оқариб кетган, дағ-дағ титрар эмиш. Кейин домла ўғлига ўдағайлабди: 
— Бу уйда ё мен тураман, ё хотининг туради! Албатта янги куёв бир нима деёлмай тил 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish