Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
135
чорбоғчаси бор уйга кўчларни туширдик. Кампир уйларини айланиб, чорбоғни кезиб чиқди. 
Унинг юзидан, кўзидан янги жойнинг ёққан-ёқмаганлигини билиб бўлмасди. 
Кетаётганимизда кампир, мени ёлғизлатма, Неъматим келгунча шу ерда тура қол, ўғлимдек 
бўлиб қолдинг, Неъматимга қиёматлик ака бўл, деб ялинди. Икки кундан кейин кўчиб келаман, 
деб юпатдим. Йўлда ўзимдан-ўзим койиндим. Ахир нега икки кундан кейин дедим, бугуноқ 
келаман десам бўлмасмиди! 
Назаримда кампир нотаниш уйда ғариб бўлиб ўтиргандек, мен йўғимда юм-юм 
йиғлаётгандек туюларди. Тўғонга кўтарилганимда кўзларим беихтиёр ўрикзордаги 
садақайрағочга тушаверди. Ишимни тугатдиму, кўрпа-тўшагимни кўтариб, кампирнинг уйига 
қараб кетдим. У эшик олдидаги харсангга ўтирганича завод қувуридан чиқаётган тутунга қараб 
хаёл сурарди. Уйга кирдик. Ҳали бўёқ ҳидлари келиб турган айвонда анча вақтгача гаплашиб 
ўтирдик. Кампир самовар қўйиб келди. Йигитлар дарёдан балиқ тутишган экан, иккитасини 
беришган эди, ювиб, тозалаб келдим. Кампир балиқ емаслигини айтди. Балиқ тозаланганича 
қолди. Нон-чой қилиб қўя қолдик. 
Кампир жой солиб берди: Чироқни ўчириб, ичкари уйга кириб кетаётганида тўхтаб, балиқ 
емаслигининг сабабини айтиб берди. 
— Раҳматлик отанг шу дарёга чўкиб кетган. Ким билади, уни шу балиқлар еганми... 
Унинг овози титради. Қоронғи бўлганидан башарасини кўролмасдим, йиғлаётгандек бўлди. 
Қаттиқ чарчаган бўлишимга қарамай ухлаёлмадим. Кампир жуда барвақт уйғониб, ҳовли 
супурди, самовар қўйди. Худди ўз уйимда, ўз онам олдида юргандек роҳат қилардим. Ишга 
кетаётганда кампир эртароқ қайт, санғиб юрма, томоғинг совуб қолади, деб таъкидлади. 
Ўша куни иш жуда кўп бўлди. Бутун самосваллар тош ташишга қўйилган эди. Дарёнинг 
эски йўли тўсиляпти. Тинмай кўприкдан тош ташлаб турибмиз. Дарё қутуради. Тошлар устидан 
сапчиб, эски йўлига отилади. 
Сув ахир бўйин эгди. У тош тўсиқлардан ўтолмай майда тўлқинларни зарда билан орқага 
силкитди. Икки кун деганда дарё бутунлай тўсилиб, сув кўтарила бошлади. Тўғон 
дарвозаларидан фақат биттасигина очиқ. Сув ўрикзор томонга ўрмалай бошлади. Тўғон 
тепасида одам кўп. То қош қорайгунча оломон тарқамади. Бир маҳал қарасам, ёнимда кампир 
турибди. У қоронғида аранг кўриниб турган садақайрағочдан кўзини узмасди. Охири қоронғида 
ўрикзор кўринмай кетди. Эрталаб кампир мен билан яна тўғонга келди. Ўрикзор энди бутунлай 
сув остида қолиб кетган эди. Фақат садақайрағочнинг учи кўриниб турарди. Кампир ўша ёққа 
тикилиб туриб: 
— Отанг раҳматлик эккан эди, — деб хўрсиниб қўйди. 
Гараждан машина олиб чиқиб келаётганимда дўкон олдида бир тўда одам ўралашиб 
турганини кўриб қолдим. Яна келиб қарасам, кампир ерда ётибди. Бир хотин юзига сув сепяпти. 
Кабинадан сапчиб тушдим. 
Неъматдан келган хатни қоровул олиб қўйган экан. Очиб кампирга ўқиб берибди. Хатда 
Неъмат госпиталда оёғини кесиб ташлашганини айтибди. Кампир ҳушидан кетиб қолибди. 
Уни кабинага чиқариб, уйга олиб кетдим. Эртасига ҳам, индинига ҳам ишга чиқолмадим. 
Кампирнинг аҳволи оғир эди. У бир ойдан ортиқ ёстиқдан бош кўтармади. Фақат бир гапни 
айтарди: 
— Болам, болагинам. Ўз қўлинг билан тупроққа қўй. Тўйингни ҳам кўра олмадим, ҳеч 
бўлмаса дийдорингни бир кўрай... 
Йўқ, ўғлининг дийдорини кўриш унга насиб бўлмади. Ўғлига илҳақ бўлиб кўз юмди. Уни 
дафн қилишга анчагина одам йиғилган эди. Боласининг ўрнига бола бўлиб, тобутининг олдига 
тушдим. Йўл-йўлакай ёт, бегона кишилар маросимга қўшилаверди. Канал қазиётганлар ишни 
тўхтатиб, тобутни елкама-елка ўтказиб боришарди. 
Катта йўлга чиққанимизда бир ҳарбий йигит юк халтасини ерга қўйиб, оқсоқлана-оқсоқлана 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish