Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
136
тобутнинг бир қанотини елкасига олди. Ўн қадам ҳам юрмай оёғи қалтираб четга чиқди. 
Ниҳоят, маросим орқасидан анча вақтгача қараб турди-да, халтасини олиб, тўғон тарафга жадал 
юриб кетди. 
Қайтиб келганимизда ўша ҳарбий йигитни уйда кўриб ҳайрон бўлдик. У ёғоч оёғини 
чиқазиб, айвон лабидаги устунга бошини тираб, қимирламай ўтирарди. Энди билдим: бу 
Неъмат эди. У онасининг бошқа уйга кўчганини билмай, ўрикзорга борган. Боя кимнинг 
тобутини кўтарганини ҳам билмай қолган... 
Ҳар гал йўлим шу томонларга тушганда, поезд тўғонга яқинлашиши билан вагон ойнасини 
очиб, ўша ўрикзорга қарайман. Сув бетига чиқиб, барг ёзишдан тинмаган садақайрағочнинг 
кўм-кўк учларига тикиламан. Бу яшил новдалар менга жуда кўп воқеаларни эслатиб қўяди. 
Назаримда, дарёга чўккан қаҳрамон ота сувдан бош чиқазиб, атрофда чақнаган сонсиз 
чироқларга қараётгандек, азамат тўғондан қуйилаётган шаршара товушига қулоқ солаётгандек 
бўлади. Сув жимжималарига оқ тўшини уриб учаётган қалдирғочлар, орқасида айри из 
қолдириб сузаётган виқорли оппоқ ғозлар менга ўша суронли йилларда ҳаммага меҳрини 
баробар сочган мунис она чеҳрасини, унинг оппоқ пахтадек сочларини эслатади. Фронт йўлига 
илҳақ тикилган кўзларини эслатади. Қайноқ оналик туйғуларига тўймаган болани фикран 
қидираман. Қайси жабҳада экан у? 
Шундай отанинг, шундай онанинг боласи ҳаётда ўз ўрнини топиб олганига ишонаман. 
Назаримда, у олдинда, ҳамманинг олдида шитоб билан олға кетаётгандек. 
Хабар бер, хабар бер, қайдасан, ука! 
1961 йил. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
137
ПОЙҚАДАМ 
Вой қудамдан айланай, ана келишади, мана келишади, деб икки кўзим кўчада бўлди-я, тўй 
қандоқ ўтганиниям билмадим. Вой бўйларингизга тасаддуқ. Хуш келибсизлар. Ҳой, 
Нигорахонни уйғотинглар. Дадалари билан ойилари келишди. 
Ваҳобжон билан Манзурани қуда ана шундай сўзлар билан кутиб олди. 
Қуда ёши элликдан ошган бўлса ҳам юзидан пардоз аримаган жиккаккина хотин эди. Унинг 
юзлари худди шарбати сиқиб олинган анор пўстига ўхшаб кетарди. Қўлидаги қўша-қўша 
узуклар, бўйнидаги ҳар бири нўхатдек келадиган дур маржонлари, эгнидаги ёшига ярашмаган 
гулли крепдешин кўйлаги уни аллақандай бачкана қилиб кўрсатар эди. 
Ваҳобжон атрофга назар ташлади. Катта ҳовлининг бошидан оёғигача қўйилган столлардан 
ҳали дастурхон йиғилмаган, гуллар орасида бўшаган шишалар, сўриларда тўйда хизмат қилиб 
чарчаган кишилар ечинмай ётиб қолишган, ерўчоқ олдида даста-даста ювуқсиз лаганлар ётарди. 
Ҳатто дарахт шохларига илинган лампочкалар ҳали ёқуғлик турарди. 
Қуда ая сўрида ечинмай ухлаб ётган кишининг оёғидан силкиб уйғотди. 
— Туринг, ҳой туринг, қудаларингиз келишди. 
Қора соқол бир киши ёстиқдан бош кўтариб атрофга аланглади. У Ваҳобжонларни кўриб ия, 
ия, деб ўрнидан тураркан, кўрпача қатларини титкилаб ниманидир қидирарди. 
— Ҳожар, тишимни кўрмадингми? 
— Йўғ-а, қаёққа қўйгандингиз? Аввал қудаларингиз билан кўришиб олинг, кейин 
қидирарсиз. 
Чол илдам юриб Ваҳобжонлар билан қуюқ кўришди. Йўл бошлаб уйга олиб кирди. 
— Қани, қани, ўтиришсинлар, ўтиришсинлар, оббо қуда-ей, кўп кутдик. Жуда кўп кутдик. 
Тўйга етиб келолмадинглар-да. Ҳай майли, сизларга бошқа тўй қилиб берамиз энди. Ҳой, 
Ҳожар, дастурхон келтир, келинингни уйғот, ўғлингни уйғот, қайната, қайнаналари билан 
танишиб қўйсин. 
Чол узр айтиб тавозе билан ювингани чиқиб кетди. Эр-хотин уй жиҳозларига маҳлиё бўлиб 
индамай ўтиришарди. 
Улар кирган уй меҳмонхона бўлса керак, ниҳоятда серҳашам эди. Тўрда пианино, бурчакда 
курант соат, деворда ҳам, ерда ҳам, диван устида ҳам гилам. Шифтда биллурин қандил. 
Жавонларда хитой чиннилари, телевизор устида ҳар хил чинни ўйинчоқлар. Деразаларга ҳам 
тўр, ҳам бахмал парда тутилган. 
Ваҳобжоннинг эси оғиб қолди. Бутун умрини меҳнат билан ўтказган, рўзғорини бир меъёрда 
олиб борган Ваҳобжонга бу ҳашамлар алланечук кўриниб кетди. Эр-хотиндан садо чиқмасди. 
Манзура кафтини иягига тираганича хаёл сурарди. 
Нигора уларнинг биттагина боласи. Ваҳобжон туғилиб ўсган қишлоғи Ганжиравонда ўттиз 
йилдан бери ўқитувчилик қилади. Бутун Ганжиравондаги кишиларнинг ярмидан кўпини шу 
Ваҳобжон ўқитган. У қизини Тошкентга ўқишга юбораётганда не-не умидлар қилган эди. 
Ўқиса, институтни битириб ўзига ўхшаб ўқитувчи бўлса, шу. Ганжиравонга келиб отасининг 
ишини давом эттирса. Куёви ҳам ўқитувчи бўлса. Муаллимлик қандай. яхши ҳунар. Қизи 
тушмагур нима қилиб қўйди. Бир оғиз на отанинг, на онанинг розилигини олмай ўзбошимчалик 
қилиб қўйибди. Куёв нима иш қилсайкин? Ўқиганмикин, йлми бормикин? Бирон ҳунарнинг 
бошини тутганмикин? Ўзи ахлоқликкина боламикин? 
Ичкарига ўқдек отилиб Нигора кирди. У онасининг бўйнига осилиб, у юзидан, бу юзидан 
чўпиллатиб ўпа бошлади. Дадасининг елкасига осилиб эркаланди. Кўпдан соғинтирган бола 
ота-онанинг юрагидаги гина-кудратни бир дам бўлса ҳам нари қувиб юборди. Нигора бахтиёр 
эди. Унинг эгнида яшнаб турган никоҳ либослари ўзига бирам ярашибдики. 
Нигора чиройли қиз эди. Ота-она топганларини шу қизга сарфлашарди. Айниқса у бўйга 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish