Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
131
Ўқиб юрган пайтимизда деворий газетага бурнимни катта қилиб уриб чиқишган эди. Эсимда 
турган экан, худди ўшандай қилиб сурат чизиб қўйдим. Ўзимга жуда ўхшайди. 
Хатни олиб, албатта, хурсанд бўлади. Биламан. Бунақа пайтларда беморнинг хаёлидаги 
даҳшатли ўйларни қочириш учун шундай қилиш керак. Кулги даҳшатни қувади. Ўлимни 
енгади! 
Муаззам билан яна Бувайдага қайтдим. Уни ёлғиз қолдиргим келмади. Мен кетсам, у қандоқ 
қилиб тонг оттиради? Шундай пайтларда ёнида одам бўлса тиргович бўлади. 
У телефон станциясининг орқасидаги кичкинагина ҳовлида турар экан. Уй эгаси — 
кексагина хотин бизни кўриши билан ташвишланиб айвонга тушди. Муаззамнинг кўзлари 
қизарганидан қўрқиб кетди шекилли, менга савол назари билан қаради. 
— Тинчликми, Одилжоннинг аҳволи қалай? 
Яхши гап билан кампирни тинчлантирдим. Муаззам уйга кириб кетганча қайтиб чиқмади. 
Унинг уйида чироқ ҳам ёнмади. Кампир менга супага жой қилиб берди. Ечинмай ёнбошладим. 
Челакда музлаган сувдек нурсизгина ой кўтарилди. Кампир ҳамон ғимирсиб, нималардир қилиб 
юрибди. У менинг ухламаганимни билиб олдимга келди. 
— Яширманг, меҳмон, Одилжоннинг аҳволи қалай?—деди у шивирлаб. 
— Эртага оёғини кесишмоқчи,— дедим хўрсиниб. 
Кампир қимирламай туриб қолди. Ой орқа томондалигидан унинг юзи кўринмас, фақат 
сочлари кумушдек йилтирарди. У шу кўйи анча туриб қолгандан кейин бирдан тиззасига уриб 
оҳ урди. 
— Вой ойдеккина бола-я, вой шундоқ гулдек йигит-а! Вой эсиз бола. Урушга қирон келсин, 
урушни ер ютсин! Бу қирғин келгурдан йигирма йилдаям қутулмасак... 
Секин, секин, ая! Нима қиласиз Муаззамнинг юрагига ваҳима солиб. Мана кўрарсиз, 
кўрмагандек бўлиб кетади. 
Кампир бошини сарак-сарак қилиб, айвонга қараб кетди. 
Ухлаёлмадим. Хаёл минг ёққа олиб кетади. У ёққа ағдариламан, бу ёққа ағдариламан, кўзим 
илинмайди. Билиб ётибман. Муаззам ҳам шу аҳволда. У дунёда энг яқин кишиси ҳалокат 
ёқасида турган шу дақиқаларда унинг танасига жон бўлиб киришга тайёр. У эри билан баравар 
ўлим йўлини тўсаётибди. Тўшакда ётган бемор ҳаёт учун ёлғиз ўзи курашмаётганини билиб 
турибди. 
Дўст меҳри, ёр муҳаббати ҳар қандай офатни даф қила олишини билиб турибди. 
Муз парчасидек ойни оппоқ тонг нафаси эритиб юборди-ю, азим тераклар учидаги япроқлар 
алвондек ялтиради. Шу тароватли тонг пайти мактабдошимга умр тиладим: 
— Яшашинг керак! Ҳали олдингда узоқ умр йўли бор, ҳаётда ҳали ҳаққинг кўп, ҳаёт 
жомини умринг охиригача сипқор, азизим! 
Яна касалхона остонасидамиз. Бу гал Муаззам билан икковимизга оқ халат кийдириб 
ичкарига бошлашди. 
Узун коридордан оёқ учида энтикиб, энтикиб боряпмиз. Одилни тезроқ кўра қолсам, 
операцияга ётиши олдидан бир икки қизиқ-қизиқ гаплар айтиб руҳини кўтарсам дейман. 
Палатага кирдик. Бурчакдаги каравотда Одил кўкка боқиб ётибди. У ниманидир ўйлаб, ҳар 
замон илжайиб қўяди. Охири одам шарпасини сезиб, бошини биз томонга бурди-да, бирдан 
кўзлари яшнаб кетди. 
Муаззам илдам юриб, унинг тепасига келди. Ҳаяжонини яшириб унинг ҳол-аҳволини 
сўради. Одил ҳорғин-ҳаста товушда жавоб берди. 
— Бурунбойнинг хати менга жон берди. Суратини кўриб, бир куламан, хатини ўқиб, бир 
куламан. Оёғимни қиртиллатиб кесишяпти ҳамки, кулгим қистайди. 
У менга қараб мамнунлик билан илжайди. Демак, шу кечаёқ оёғини кесишибди. 
— Раҳмат, Бурунбой... 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish