Microsoft Word said ahmad tanlangan asarlar 1-jild ziyouz com doc



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/181
Sana23.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#124783
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   181
Bog'liq
Said Ahmad. Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

www.ziyouz.com кутубхонаси 
129
РАҲМАТ, АЗИЗЛАРИМ 
Бувайдадан автобусга чиқишим биланоқ Муаззамга кўзим тушиб қолди. У тирсагини 
деразага қўйиб хаёл суриб борарди. Бошида ранги кўтарилган сарғиш косинка, эгнида 
оддийгина штапель кўйлак. Сочини нари-бери ўриб орқасига ташлаб қўяқолган. Муаззамни ҳеч 
шу аҳволда кўрмаган эдим. У студентлар ичида энг яхши модаларни танлаб киярди, сочини 
бўлса кунига ҳар хил причёска қилмаса кўнгли жойига тушмасди. Унинг ўндан ортиқ 
сумкачалари бўлгучи эди. Ҳозир у оғзига қоғоз ёпиб ип билан боғланган шиша банка
кострюлка, олма солинган тўр саватни тиззасига қўйиб ўтирибди. Муаззам шу аҳволда ҳам 
чиройли эди. 
Унинг ёнига боришни ҳам, бормасликни ҳам билмай, иккиланиб туриб қолдим. Ахир 
кўрмаганимга икки йилдан ошди. Унинг устига Муаззам мени жинидан ёмон кўрарди. 
Студентликда ҳар иш ўтади, ҳозир ўша ишларни ўйласам баданимдан совуқ тер чиқиб кетади. 
Курсдошларимиз орасида Муаззамнинг ишқида куймагани йўқ десам муболаға бўлмас. 
Мен-ку жиннидан баттар эдим. Шу учун кунига соқол қирардим, ювилавериб асли ранги 
қанақалиги билинмай кетган шимимга кунига дазмол босардим. Аммо у менга қарамасди. Мен 
бўлсам ҳадеб атрофида айланишаверардим. Кейин билсам, у фронтдан дудуқ бўлиб келган 
Одил деган бола билан кинога бориб юрар экан. Жуда диққатим ошиб кетди. Шу бевафо дунёда 
яшаб нима қилдим, деб ўзимни пичоқламоқчи ҳам бўлдим. Охирги марта ўзимга куч йиғиб, 
ётоғининг эшигини шартта очиб кирдиму, билагидан ушлаб: Муаззам, сени яхши кўраман, 
сенсиз яшаёлмайман, дедим. У ҳиринглаб кулди. 
— Менсиз бемалол яшайверасиз,— деди Муаззам кўзимни бақрайтириб туриб. 
— Ўзимни осиб қўяман,— дедим. Билмадим ўшанда бу гапни бақириб айтдимми ё пичирлаб 
айтдимми, эсимда йўқ. Муаззам баттар эрмак қилиб кулди. 
— Осолмайсиз, жон ширин. Агар осадиган бўлсангиз, спорт залида арқон бор, ўша ёққа 
кириб осинг! 
Кўзимга қон тўлиб кетди. Ётоқ эшигини тарақлатиб ёпдиму, спорт залига югурдим. 
Дарҳақиқат арқон бор экан. Олиб бир учини боғлайдиган жой қидираётганимда ҳушим жойига 
келди. Шошма, ўзимни осишга-ку осаман. Ундан кейин нима бўлади? Осилиб ётган ўлигимни 
кўрганлар ҳам, осилиб ўлганимни эшитганлар ҳам, "аҳмоқ экан" дейди-ку. Албатта шундай 
дейди. Ўзимни ўлдириб бўпман! Мен ҳали унга кўрсатиб қўяман. 
Аммо нима қилиб унга кўрсатиб қўйишни ўйлаб-ўйлаб тополмадим. Ўқишлар тугаб, ҳар 
қаёққа тарқаб кетдик ҳамки, унга кўрсатиб қўёлмадим. Болаларнинг айтишига қараганда, унинг 
кўзига кўринмай қолган пайтларимда, улардан мени сўраркан, улар кўрмадик дейишса: худо 
раҳмат қилсин, яхши бола эди... деб куларкан. Эшитиб баттар жаҳлим чиқарди. 
Бу гапларга ҳам икки йил бўпти. Вақтнинг тез ўтишини қаранг! 
Мана, Муаззам билан бир автобусда ўтирибмиз. Унинг илгариги олифталиклари қолмаган 
кўринади. Нима бўлди? Наҳотки шундай там-там қиз дарров бошқача бўлиб қолган бўлса? Ё 
эрга теккан бўлса, эри мундайроқ одам чиқиб қолдимикин? Тўрвадаги нарсаларни қаёққа олиб 
кетяпти? Бошига бирон кулфат тушдимикин? Балки унга нарса олиб кетаётгандир? Сабрим 
чидамади. Эски гиналарни унутиб, олдига бориб ўтирдим. У мени кўриши билан кўпдан 
йўқотган кишисини топиб олгандек кўзлари яшнаб кетди. Шу маҳал дилимдан бир гап ўтди. 
Унинг бу қарашини ўзимча йўйиб, нега сенга тегмадим, сенга текканимда бу аҳволга 
тушмасдим, деган маънони англабман. Кўришдик, ҳол-аҳвол сўрашдик. Ишларимни сўради. 
Уйланганимни, хотиним врач эканини айтдим. У билинар-билинмас кулиб қўйгандек бўлди. 
Мен ундан ортиқча гап сўрамадим. Нимани ҳам сўрайман. Аҳволи маълум бўлиб турибди-ку. 
Турмуши яхши эмаслиги, эрдан бахтсиз бўлгани кийим-бошидан, ранги рўйидан билиниб 
турибди. 


Саид Аҳмад. Танланган асарлар. I жилд. Ҳикоялар 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   181




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish