ДОКЛАД
Ассалому алайкум Ҳурматли Давлат аттестацияси комиссияси аъзолари. Эътиборларингизга “"K" uchastka stansiyasida yuk obyektlariga xizmat kо‘rsatish texnologiyasi” мавзусидаги битирув малакавий ишимни ҳавола қиламан.
Маълумки, Участка станциялари темир йўл транспортида ташиш ишларини ташкил этишда катта аҳамиятга эга. Чунки, ушбу станциялар ишини режали ташкил этиш вагонлар оқимини белгиланган муддатларда ўз манзилларига етиб боришини таъминлайди.
Битирув малакавий ишимнинг мақсади Участка станциясининг суткалик иш режасини тузиш, Участка станцияси “Тортиш йўлларида таркибни тарқатиш-тузиш амалларига сарфланадиган вақтларни меёрлаш”, ва ундаги бажариладиган технологик операцияларни меъёрлашдан иборат.
Мен битирув малакавий ишимни “К” участка станцияси мисолида бажардим (1-плакат).
Битирув малакавий ишим кириш қисми, 6 та бўлим, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Битирув малакавий ишида участка станцияларининг ҳалқ хўжалиги юкларини ўз вақтида этказиб беришдаги аҳамияти ёритиб берилди. Биринчи қисмида «К» участка станцияси характеристикаси, техник жихозланганлиги ва қурилмалар ихтисослашуви келтирилган (1-плакат). “К” участка станцияси 3 та йўналишга хизмат қилади: «L», «S» ва «O», 3 та паркга эга. Улардан 2 таси қабул қилиш жўнатиш парклари ва биттаси саралаш паркидир. Поезд тузиш режасига мувофиқ “К” участка станцияси 7 та йўналишга поезд тузади. «K» участка станцияси вагонлар оқими ва иш хажми ҳисобланди (2-плакат). Бунга кўра станцияда бир суткада 43 та қайта ишланмайдиган ва 11 та қайта ишланадиган поездларга хизмат кўрсатади. Станция томонидан бир суткада 11 та поезд тузилади.
Битирув малакавий ишида “Т-К” участкасига тўлиқ поездлар ҳаракати графиги тузилди (3-плакат) ва унинг кўрсаткичлари хисобланди. Т-К участкасида техник тезлик 57,18 км/соатни, участка тезлиги 55,4 км/соатни ташкил этди.
Битирув малакавий ишида «K» участка станцияси поезд ва вагонлар билан ишлаш технологияси ўрганилди ва уларнинг вақтлари меъёрланди. Бунда станцияга қайта ишлаш учун келган вагонлар билан ишлаш, станцияда тузилган вагонлар билан ишлаш ва транзит поездларга хизмат кўрсатиш технологик жараёнлари ўрганилди.
Битирув малакавий ишида станция иш хажмидан келиб чиқиб маневр ишларига сарфланадиган вақтларни ҳисоблаш ва маневр локомотивлари сонини топиш ҳисоблари бажарилди. Станциядаги барча ишларни бажаришга 1 та маневр локомотиви этарли эканлиги аниқланди.
Битирув малакавий ишида «K» участка станцияси суткалик иш режасини тузиш ва унинг кўрсаткичларини хисоблаш ишлари бажарилди. Тузилган суткалиш иш режа 4-плакатда кўрсатилган.
Битирув малакавий ишининг “Меҳнат муҳофазаси” бўлимида STANSIYA NAVBATCHISINING ISH STOLIGA QO’YILADIGAN TALABLAR O’RGANILDI.
Шу билан, докладимни якунладим. Эътиборларингиз учун катта рахмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |