Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

ишбилармонлик 
этикетининг 
миллий 
хусусиятлари мавжуд. Шу муносабат билан хорижий шериклар билан 
барқарор ишга доир алоқаларни йўлга қўйиш учун нафақат юқорида 
келтирилган ишбилармонлик этикетининг оддий қоидаларига риоя қилиш, 
балки ўзини алоқа ўрнатилаѐтган мамлакатнинг одобларига мувофиқ тутиш 
зарур. 
АҚШда эътиборни шерикнинг мақсадларига ва сизнинг бу мақсадларга 
эришишдаги ѐрдамингизга қаратиш тавсия этилади. Америкача бизнеснинг 
умумий 
тамойили 
фойда 
олишдир. 
Сизнинг 
биргаликдаги 
ҳаракатларингизнинг мақсади яқин ва узоқ бўлиши мумкин. Агар сизнинг 
таклифларингиз муҳим мақсадга эришишга ѐрдам берса, унда улар 
амарикали шерикни албатта шўъбаиқтирадилар. Аммо бу таклифлар фақат 
ҳақиқий бўлишлари керак. 
Америкалик шерикни қидиришда, сизнинг фикрингизча, улар билан 
ишлаш фойдали бўлган 10 - 15 фирмани танлаб олинг. Катта ва машҳур 
фирмаларни танлашга ҳаракат қилманг, чунки улар одатда кўпгина худди 
шундай таклифларга эга бўладилар ва сизникини назарга олмасликлари 
мумкин. Ўзингизнинг фараз қилаѐтган шеригингиз ҳақида иложи борича 
кўпроқ иккинчи даражали ахборотларни хабар қилинг. 
Ишга доир музокалардан олдин исталган натижани белгилаб олинг. 
Суҳбатни шундай режалаштирингки, у сизнинг асосий вазифаларингиз ва 


277 
афзалликларингизга тегишли бўлсин, учрашувни ташкил қилишга ҳаракат 
қилинг.
Буюк Британияда, маҳаллий фирмалар билан ишга доир алоқага кира 
туриб, инглиз бизнесининг ўзгига хослигини ҳисобга олиш зарур. Ҳаммадан 
аввал, шуни таъқидлаш керакки, Буюк Британиянинг ишбилармонлик 
дунѐси нафақат ижтимоий жиҳатдан, ўзининг “цехли” ихтисослашиши 
бўйича ҳам бир турли эмас, бу уни бошқа мамлакатларнинг ишбилармонлик 
даврасидан умуман фарқлайди.
Инглиз бизнеси учун табақалашиш хосдир, у бир томондан, унинг 
юқори касбий даражасини белгилаб беради, бошқа томондан эса - “янги 
қонни” оқиб келишга тўсқинлик қилади. 
Музокараларни муҳокама мавзусида эмас, балки соф инсоний муамолар-
об-ҳаво, спорт, пуллардан бошланг. Инглиз шерикни ўзингизга мойил 
қилинг, унга инсоний қадриятлар сиз учун агар тижорат манфаатларидан 
юқори бўлмаса ҳам, жуда бўлмаганда уларга тенг эканлигини кўрсатинг. 
Ўзингизни британия халқи ва бу халқ қўллаб қувватлайдиган ғояларга яхши 
мойил эканлигизни кўрсатиш зарур. Барча саволлар пухта ва аниқ бўлишлари 
керак. Суҳбат вақтида шерикингизнинг мойилликлари ва одатларини билиб 
олишга ҳаракат қилинг. Шуни англаб олиш муҳимки, шерикни ўзингизга 
мойил қилиб, унинг билан алоқа ўрнатиб, сиз ҳозирги пайтда нафақат 
ўзингизга ишга доир шерикни топасиз, балки шунинг билан келгувсида сизга 
ва сизнинг корхонангизга катта фойда келтирувчи узоқ муддатли ишга доир 
ўзаро муносабатларни ўрнатиш учун асос яратасиз.
Ҳар қандай инглиз фирмасининг музокаралардаги позицияси, қоидага 
кўра қаттиқдир. Музокаралар кўп сонли далилли, маълумотномавли ва 
статистик материалларни жалб қилиш билан олиб борилади. Ҳар бир 
позиция ҳисоблаб чиқилади, шартноманинг ҳар бир детали, ҳар бир 
параметри қатъий қайд этилади. Нафақат шартнома билан боғлиқ барча 
нарсалар, балки ишга доир ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган 
фаолият, хусусан эҳтимол бўлган битимларни тузиш истиқболлари, ишлаб 


278 
чиқариш ва сотиш соҳасидаги ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳам келишиб 
олинади ва белгиланилади. 
Францияда, шўъбаиқтираѐтган фирмалар ҳақида иложи борича кўпроқ 
билиб олиб, унинг манзилига реклама адабиѐти ва ўз корхонасининг 
маҳсулотлари бўйича каталоглари мажмуасини, ҳамда маҳсулотларни 
етказиб беришнинг исталган шартларини юбориш тавсия этилади. Буларнинг 
барчаси француз тилида баѐн қилиниши керак - французлар ўзлари билан 
ишга доир мулоқотда инглиз ѐки немис тилидан фойдаланишга оғриқ билан 
қарайдилар, улар бу уларнинг миллий қадр-қимматларини камситади деб 
ҳисоблайдилар. Агар сиз импорт қилувчи бўлсангиз, бу ҳолда француз 
фирмасидан олишни истаганларингизнинг каттароқ рўйхатига эга сўровни 
жўнатинг. Қилинган таклифга шерикнинг жавобини, унга қўнғироқ қилиб 
ѐки телефакс бўйича алоқа қилиб аниқлашга ҳаракат қилинг, тезроқ жавоб 
олишга умидни билдириб, уни олинган таклифни тасдиқлашини сўранг. 
Айниқса миллийлаштирилган йирик корхоналардаги бюрократик 
расмиятчиликларга тайѐр бўлиш керак. Агар сизда маъсул раҳбарларга 
тўғридан тўғри чиқиш бўлмаса ва сиз пастроқ даражада музокаралар олиб 
бораѐтган бўлсангиз, унда сизнинг таклифингиз тегишли бошқарув 
бўғинигача етиши ва қарорни ишлаб чиқилишини кутиш керак - бу ерда 
қарор юқори рангдаги шахсларнинг чекланган сони томонидан қабул 
қилинади. 
Французларнинг миллий характерига хос ҳиссиѐтликка қарамасдан, 
улар учун далиллар ва яхши техник-иқтисодий таҳлил билан 
мустаҳкамланган далил-исботлар, асосланган маълумотлар муҳимдир. 
Французлар билан тузилган шартномалар жудаям аниқ, лўндадирлар: 
тўрт бетдан кўп бўлмаган французча матн, 10-15 сўздан иборат таклифлар. 
Французлар уларнинг шериклари музокараларни боришига қандайдир 
ўзгартиришлар киритишини ѐқтирмайдилар. Францияда кўпгина муҳим 
қарорлар нафақат хизмат хоналарида, балки дастурхон устида ҳам қабул 
қилинадилар. Ишга доир қабуллар коктейль, нонушта, тушлик ѐки кечки 


279 
овқат шаклида ҳам бўлиши мумкин. Иш ҳақида фақат кофе берилгандан 
кейин гапириш қабул қилинган. Французлар ўзларини шўъбаиқтираѐтган 
масала ҳақида кетатуриб муҳокама қилишни ѐқтирмайдилар. Унга аста-
секин, ҳар хил нейтрал мавзулардаги узоқ суҳбатдан кейин, гап орасида 
келадилар. 
Италияда кўпинча ишбилармонлик алоқаларни ўрнатиш учун 
воситачилар хизматига мурожаат қиладилар, охирги вақтларда мамлакатда 
уларнинг тармоғи жудаям ривожланиб кетган. 
Италиялик ишбилармонлик дунѐси вакиллари билан танишиш ташриф 
карточкаларини алмашиш билан бошланади, шунинг учун уларни етарли 
даражада ўзи билан олиб юриш зарур. Агар узатилган карточкага жавобан 
сиз ўзингизникини бера олмасангиз, сабабини айтиб, кечирим сўраш, уни 
биринчи имконият бўлганидаѐқ жўнатишга ваъда бериш керак. 
Италиялик тадбиркорларнинг ташриф карточкаларидаги матнлар, 
қоидага кўра, итальян ва инглиз, камдан кам ҳолларда француз тилларида 
босиб чиқарилади. 
Италияли тадбиркорлар музокаралар ишбилармонлар дунѐси ѐки 
жамиятда тахминан тенгроқ мавқага эга одамлар ўртасида олиб борилишига 
катта аҳамият берадилар. Шунинг учун ишга доир учрашувлардан олдин 
улар бўлажак иштирокчиларнинг ишга доир таржимаи ҳоли, уларнинг ѐши, 
лавозимини билиб олишга ҳаракат қиладилар. 
Баҳсли масалалар бўлган ҳолда италияликлар оқилона муросага 
интиладилар, фавқулодда ҳолларда эса ҳакамлик судининг ѐрдамига мурожат 
қиладилар. 
Германияда, маълумки, маҳалий аҳоли ғоятда тартибли ва инжиқдир. 
Агар сиз немис ҳамкорларингиз билан келушувнинг барча шартлар ва 
муддатларига риоя қила олишингизда шубҳалансангиз, яхшиси ўз 
таклифларингиздан воз кечинг.
Немисларни унвонларга ихлосмандлигини ҳисобга олиш мақсадга 
мувофиқдир. Бунинг учун музокаралар бошлангунча қадар шартли шеригин- 


280 
гизнинг барча унвонларини аниқлаб олишингиз керак. Бизнинг тадбиркорлар 
одатда совғалар билан келадилар. Аммо жавоб совғаларини кутиш керак 
эмас- бу ерда улар ишга доир мулоқатда қабул қилинмаганлар. 
Хитойда маҳаллий шериклар билан музокаралар олиб бориш усули 
узундан узунлиги билан ажралиб туради - бир неча кундан бир неча ойгача. 
Бу шунинг билан изоҳланадики, хитойликлар ҳеч қачон кўзда тутилган 
битимларнинг барча жиҳатлари ва оқибатларини синчликлаб ўрганмасдан 
қарорлар қабул қилмайдилар. Бундан ташқари, муҳим масалалар бўйича 
қарор коллегия бўлиб, барча даражалардаги кўп сонли келишишлар билан 
қабул қилинади. Бу эса кўп вақтни талаб қилади. 
Хитойли шериклар билан музокаралар техник ва тижорат босқичларига 
эгалар. Музокараларнинг биринчи босқичидаѐқ муваффақияти шерикни сиз 
билан ҳамкорлик қилишининг ҳақиқий афзалликларига қанчалик ишонтира 
олишликка боғлиқдир.Кейин музокараларнинг тижорат босқичи бошланади. 
Хитой компаниялари, қоидага кўра, тижорат жиҳатидан яхши тайѐрланган, 
тажрибали ходимларга эга, бозор ҳолати ҳақидаги кенг ахборотларга эгалик 
қилади ва музоқаралар жараѐнида кўпинча аввалроқ ўзи учун катта фойда 
билан тузилган шартомалар далил қилиб кўрсатилади. Сизнинг тижорат 
позициянгиз жаҳон бозори ҳолатини яхши билишга асосланиши, саводли 
техник иқтисодий таҳлил ва аниқ материаллар ва таклифлар билан мустаҳ -
камланиши керак. 
Японияда тадбиркорларнинг ишбилармонлик этикаси Ғарбнинг 
ишбилармонлик дунѐси қоидалари ва меъѐрларидан катта фарқ қилади. 
Япон бизнеси вакиллари билан танишув албатта ташриф карточ- 
каларини алмаштириш билан бошланади. Агар узатилган ташриф 
карточкасига жавобан сиз ўзингизникини бермасангиз, бу нарса япон 
тадбиркорини ўйлантириб қўйиши ва ҳатто хафа қилиши мумкин. 
Фирма раҳбари билан учрашувларда ва музокараларда жуда аниқ бўлиш 
керак - японлар кечикишларга, улар қандай сабабларга кўра келиб чиққан 
бўлишларига қарамасдан, ѐмон муносабатда бўладилар. Агар сиз ўз вақтида 


281 
кела олмасангиз, бу ҳақида япон томонини огоҳлантиришингиз, учрашув 
вақтини эса кеч қолган вақтга қисқартиришингиз керак, чунки учрашув 
бўйича шеригингизда бошқа ишлар бўлиши мумкин. 
Японлар билан учрашувда қўл беришдан қочинг- улар таъзим қилишни 
афзал кўрадилар. 
Япония ишбилармон кишиларининг анъаналарида – суҳбатдошнинг 
нуқтаи назарини охиригача, сўзини бўлмасдан ва ҳеч қандай фикр 
билдирмасдан эътибор билан тинглаш керак. Музокаралардаги япон томони 
вакили суҳбат вақтида бош ирғитиши мумкин. Аммо бу ҳеч ҳам сизнинг 
фикрингизга қўшиламан дегани эмас, балки сизни тушундим деганидир ва бу 
ҳеч ҳам иш шу онда бажарилади дегани эмас. 
Японларда қарорлар қабул қилишнинг анъанавий тизими (“ринги”) 
мавжуд, унинг моҳияти шундаки, муаммони муҳокама қилиш, кўриб чиқиш 
ва мувофиқлаштиришга шахсларнинг катта давраси - фирма раҳбариятидан 
тортиб то оддий ходимгача жалб қилинади, бунга кўп вақт кетади. Ушбу 
босқичда қарорларни бажаришнинг аниқ йўллари белгиланади. Шунинг учун 
япон томонининг қарори ҳамма вақт ҳам амалга ошадиган ва самаралидир. 
Сиз 
хайрихоҳ, 
ишбилармон, 
самимий, 
меҳрибон, 
улфатли 
эканлигингизни кўрсатинг - бу аломатлар японга айниқса ѐқади, чунки 
кўпинча 
худди 
улар 
унга 
етишмайди. 
Маслаҳатимиз 
оддий: 
суҳбатдошингизнинг кўнглини қолдирманг. 
Кореяда ишбилармонлик мулоқати кодекси ғарбий стандартлардан 
шунчалик фарқланадики, бу бошқа мамлакатлар тадбиркорларини корейс- 
ларни дунѐдаги энг қийин ишга доир шериклардан бири деб ҳисоблашга 
мажбур қилади.
Япониядаги каби корейс тадбиркорлари билан алоқани уларга ѐзма 
кўринишда мурожаат қилиш билан йўлга қўйиш мумкин эмас. Улар билан 
учрашув ҳақида келишиш ҳам осон эмас. Бу ерда воситачиларсиз иш 
битмайди. Кимдир, бунинг устига ҳам корейс фирмаси ходимларини ва ҳам 
таклифнинг моҳиятини яхши биладиган киши, бу фирмага таништириши ѐки 


282 
тавсия қилиши керак. Агар корейс тадбиркорлари шерикка шўъбаиқишини 
намоѐн қилсалар, улар шахсий учрашувга эришадилар- музокараларнинг ҳеч 
қандай бошқа усулини улар тан олмайдилар. 
Жанубий Кореяда лавозим ѐки фамилия бўйича мурожаат қилиш қабул 
қилинган. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, корейсларда биринчи бўғин бу 
фамилия, иккита кейингиси эса шахсий исмдир. Аммо Американинг таъсири 
натижасида ғарбча тарзда аввал исмини, кейин фамилиясини ѐза бошла-
ганлар. Шунинг учун англашилмовчиликлар бўлмаслиги учун суҳбатдошдан 
унинг фамилиясини аниқлаб олиш зарур. 
Туркияда совғалар бериш ва олишни ғоятда яхши кўрадилар. Туркиялик 
тадбиркорлар томонидан ўтказиладиган ҳар қандай қабул таклиф 
қилинганларга кичик совғани топшириш билан якунланади. Туркиялик 
ишбилармон кишиларда “плакетлар”деб аталувчи духоба қутичага 
жойлаштирилган фирманинг эмблемаси ва хотира ѐзувига эга бронза ѐки 
жездан қилинган таглик алоҳида ҳурматга эга. Қоидага кўра, улар 
қабулхоналар ва фирма директорининг хонасига қўйилганлар ва осиб 
қўйилганлар. Сиз ҳам ўз фирмангизнинг хотира белгисини совға қилинг. 
Кўпинча қабулхоналарда аквариумлар, қушли катакчалар ѐки хона гуллари 
туради. Уларга шўъбаиқишни намоѐн қилинг, бу хона эгасини сизга мойил 
қилади. 
Араб мамлакатларида маҳаллий анъаналарга риоя ва ҳурмат қилиш 
муваффақиятнинг муҳим шарти бўлади. Форс кўрфази мамлакати араблари 
учун шахсий қадр-қимматини ҳис этиш, ўзининг ҳамкасбларига нисбатан энг 
юксак ҳурмат ва хушмуомалик хосдир. У ѐки бу масала бўйича фикрни 
билдиришдан олдин қарорлар қабул қилиш ва музоқаралар олиб боришдаги 
ўзининг ролини бўртириб кўрсатишни эмас, балки номойишкорона 
маслаҳатлашиш ва жамоавий нуқтаи назарни билдиришни афзал биладилар. 
Арабча суҳбатнинг анъаналарида “соғлиғингиз қалай”, ” ишлар қалай “ 
жумлаларини вақти вақти билан қўшиб туриш хосдир. Аммо бу ўзингизнинг 
аҳволингиз ѐки ишларингиз ҳақида батафсил гапиришингиз кераклигини 


283 
билдирмайди. Агар сиз ўзингизнинг шеригингиз билан оилавий дўст 
бўлмасангиз, фақат унинг соғлиғи ҳақида сўраш ўринлидир. 
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, бизнинг тадбиркорларимиз қаерда 
бўлишмасин, улар ҳамма вақт ҳам ўз мамлакатининг муносиб вакили 
бўлишилари керак. У шерикларининг анъаналари ва одатларига ғоятда 
эътиборли бўлиши керак. Зарурият бўлмаганди сиѐсий ѐки диний фалсафий 
мунозараларга киришиш, ўз Ватани ҳақида ѐмон гапларни айтмаслик ва 
турган мамлакатидаги тартибларни танқид қилмаслик тавсия этилади. 
Шерикларга нисбатан чидамлилик, ҳурматни намоѐн қилиш, эътибор ва одоб 
сақлаш ўзаро фойдали натижаларга эришишнинг чин истагини амалга 
оширишга ѐрдам беради. 
Шуни тушуниш керакки, давлат чегарасини кесиб ўтган пайтингиздан 
бошлаб сиз бошқа давлатнинг фуқаролик ва жиноий қонунлари таъсири 
остига тушасиз. Агар қандайдир мамлакатда сиз фуқаролик кодексини 
бузганди айблансангиз (қарз, шартномани узиб қўйиш ва х к ), сизни қамоққа 
жойлаштиришлари мумкин ѐки сизга мамлакатдан масала тартибга 
солингунга қадар чиқиб кетиш ҳуқуқини бериш рад қилинади. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish