Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

муносабатлари муҳим аҳамиятга эгадир. Бунга ҳаммадан аввал инсоннинг 
лифтдаги, кўчадаги, идорадаги ҳулқи, яъни унинг имиджини яратади- 


269 
ганларнинг барчаси киради. Шунинг учун раҳбар жамиятдаги ҳулқини 
қоидаларини билиши зарур. Мана улардан баъзи бирлари. 
Қандай рангдаги бошлиқ қўл остидагининг хонасига кирмасин, хона 
хўжайини ѐши ва жинсидан қатъий назар қўлини узатади. Фақат қаршидан 
келаѐтган одамга ѐки стол орқали қўлини узатиш мумкин эмас. Агар сиз 
келувчининг олдига хотиржамлик билан яқинлашсангиз, қўл узатиб салом- 
лашсангиз, ўтиришни таклиф қилсангиз тўғри бўлади. 
Жамоа жойларида хизматдошларга қўлини узатиш шарт эмас. Бош эгиш 
етарлидир. Бунда ѐшлар бошни чуқурроқ эгишлари керак. 
Қўл остидагилар билан идорадан ташқарида дўстлашиш керак. Ишда 
бундай муносабатлар фақат зарар келтиради. Ишга доир ўзаро муносабатлар 
ҳурматли ва тенг, аммо талабчан бўлиши керак, чунки шундай вазиятлар 
бўладики, раҳбар у ѐки бу вазифани бажарилашини талаб қилиши мумкин. 
Ҳар қандай рангдаги раҳбарга унинг қўли остидагиларга эрталабдан 
“қилолмайман, истамайман, керак эмас, мумкин эмас” дейиш тавсий 
этилмайди. Япония ва Штатлари раҳбарлари орасида шундай фикр 
тарқалганки, агар ходимга кун бошида салбий кайфият берилса, унинг бутун 
куни салбий белги остида ўтади. 
Мажлислар ва кенгашлар иштирокчилар билан ѐ ҳамма билан соат 
миллари бўйича қўл бериб саломлашиш ѐки оддийгина бошни эгиш керак. 
Битта ѐки бир неча ходимларга алоҳида муносабат жамоадаги 
одамларнинг яқинлиги ва ўзаро бир бирларини тушунишларига ѐрдам 
бермайди. 
Инсонларнинг иззат- нафсини ҳурмат қилиши керак. Ҳар қандай танқид 
адолатли, асосланган ва тўғри бўлиши керак. Ҳаммадан яхшиси қўл 
остидагилар даъволарни бирга бир ҳолда, унинг ўз қилиқларини изоҳлашини 
эшитиш билан айтиш керак. Норасмий, юракдан табриклаш ҳар қандай 
жамоада ҳам юқори баҳоланади. Баъзида ойлик маошдан кўра, раҳбарни 
келиб, ходимлар олдида унга ташаккур билдириши муҳимдир. 


270 
Ишбилармонлик этиқотининг эътиборни қаратиш зарур бўлган муҳим 
қоидаси вақт ва ваъдаларда аниқликни риоя қилишдан иборат бўлади. Аҳлоқ 
нуқтаи назаридан ўз вақтида бўлмаслик, интизомсизлик – бу шерик ва бошқа 
кишининг вақти ва манфаатларига нисбатан ҳурматсизлик ѐки писанд 
қилмасликни номоѐн қилинишидир. 
Музокараларни олиб бориш услуби муҳим аҳамиятга эгадир. Таъкидлаш 
керакки, ҳар бир музокара ноѐбдир: яъни ҳар гал муҳокама учун янги мавзу, 
янги шароитлар, янги иштирокчилар. Аммо уларни фаолиятнинг бошқа 
турларидан ажратиб турувчи қандайдир умумийлик бор: музокаралар 
жараѐни, уни ташкил қилиниши, музокараларни олиб бориш учун 
ишбилармонлик дунѐсида қабул қилинган барча шартларга риоя қилиш, 
иштирокчиларнинг ўзаро муносабатлари. 
Музокараларнинг муҳим босқичларидан бири унга тайѐргарликдир. 
Худди ушбу босқичда музокараларнинг муваффақиятига асос солинади. 
Тайѐргарлик иш иккита асосий йўналишни ўз ичига олади: ташкилий 
масалаларни ҳал қилиш ва музокараларнинг асосий жараѐнини ишлаб чиқиш. 
Ташкилий масалаларга қуйидагилар киради: шерикларни қабул қилиш 
дастурини тузиш; иштирокчиларнинг гуруҳи(делегацияси)ни шакллан- 
тириш; жой ва вақтни белгилаш; ҳар бир мажлиснинг кун тартибини тузиш; 
манфаатдор ташкилотлар билан уларга тегишли бўлган масалаларни 
келишиб олиш ва ҳ.к. 
Музокараларнинг асосий жараѐнига тайѐргарлик кўришда муаммолар ва 
иштирокчиларни уларни ҳал қилишидан манфаатдарлиги таҳлил қилинади; 
музокараларга умумий ѐндашув шакллантирилади, уларда шахсий нуқтаи 
назарлар ва натижаларнинг эҳтимол бўлган вариантлари белгиланади. 
Кўзда тутилмаган ҳолатларни ҳотиржамлик билан тартибга солиш учун, 
асосийси эса - музокараларда ҳамкорликка тегишли бўлган барча масалалар 
кўриб чиқилиши учун режа тузиш зарур. 
Кейин эса тасаввурдаги шерик билан суҳбатни “ўйнаш”, унга 
тузатишлар киритиш мақсадга мувофиқдир. 


271 
Суҳбатга синчиклаб тайѐрланиш керак. Шерикнинг саволларига нафақат 
жавоб қайтариш, балки мўлжалланган тадбирнинг барча асосий жиҳатларни, 
техник деталларни тўлиқ билиш билан изоҳлаб бериш зарур. Ҳаммадан 
яхшиси учрашувчи шерик устида ишлай олиши учун шерикнинг тилида 
тайѐрланган проспект ѐки маълумотномавий материаллар билан бориш 
зарур. 
Алоҳида эътиборни бўлгуси битимнинг юридик жиҳатлари - қўшма 
корхоналар ва экспорт-импорт битимлари ҳақидаги қонунлар ва минтақавий 
ҳокимиятлар қарорларига мос келувчи қонунчилик ҳужжатларини ўрганишга 
қаратиш керак. Хорижий шерикларни кўпинча биз оддийгина назарга 
илмаган нарсалар шўъбаиқтиради, масалан, қўшма корхона ташкил 
қилинаѐтган тумандаги йўл қопламасининг сифати. 
Музокараларни муваффақиятли олиб бориш учун биринчи учрашувнинг 
олдиданоқ шерик фирма ҳақидаги барча эҳтимол бўлган ахборотларни йиғиш 
зарур. 
Ўзаро ишончга эришишда шахснинг жиҳатлари жуда муҳим роль 
ўйнагани сабабли, шерик фирманинг раҳбари ҳақида, музокаралар олиб 
бориш керак бўладиган шахслар ҳақида билиб олиш фойдалидир. Ва агар 
фирма вакили билан суҳбатда сиз унинг фирмаси ишларидан хабардарликни 
номоѐн қилсангиз, бу, шубҳасиз, яхши таассурот қолдиради. Музокаралар 
мавзуси ҳусусиятларини олдиндан ўрганиш шерикка янада самаралироқ 
таъсир кўрсатади. 
Шерик билан учрашувга тайѐргарлик кўраѐтганда, ўзининг тактик 
йўлини белгилаб олиш зарур. Бунинг учун маълум тактик йўлларни 
ўзлаштириш фойдалидир, уларни музокараларни боришида кўллаш мумкин. 
Музокаралардаги руҳий жиҳатдан асосий вазифа суҳбатдошни 
кўндириш, уни ўзингизга зарур нарсани қилишни исташига мажбур 
қилишдир. Бунда музокаралар мулойим оҳангда олиб борилиши, беадаб ва 
қўпол усуллар истисно қилиниши керак. Аммо музокараларнинг ўтказиш- 
нинг жудаям жиддий ва расмий усули ҳам муваффақият келтирмайди. Ҳеч 


272 
қандай ҳолда ҳам ўзи учун бир томонлама фойда олишга интилиш керак 
эмас. 
Ҳаммадан аввал, шерикни ўзининг таклифи билан шўъбаиқтириш зарур. 
Суҳбатни шундай олиб бориш керакки, шеригингизни ўзи сиздан нимани 
эшитишни истаѐтганлигини айтсин. Бунинг учун муаммога унинг нуқтаи 
назаридан қараш зарур. 
Музокараларнинг муҳим жиҳатларидан бири - шерикка эътиборли 
муносабатдир. Агар сиз унга ўзингизни манфаатли эшитувчи қилиб 
кўрсатсангиз, бу энг ѐқимли хушомаддир. Ҳар қандай суҳбатдош 
музокараларда у ўзининг барча муамоларини айтиб бўлгунча уни индамасдан 
эшитадиган чидамли эшитувчини мавжуд бўлишидан мамнун бўлади. 
Суҳбатни 
фикрларга 
қарама-қаршилик 
бўлган 
масалалардан 
бошламаслик керак. Суҳбатдош музокараларнинг бошиданоқ “ ҳа” деб жавоб 
бериши ва уни иложи борича “йўқ” сўзидан тўхтатиб туриш зарур. 
Одамларнинг суҳбатни фаросат билан оддий мавзудан бошлашлари 
тасоддифий эмас, масалан, улар оби-ҳаво ҳақида фикрлар алмашадилар, 
қоидага кўра, бунда нуқтаи назарлар мос келади. Ёки тасдиқли жавобни 
олдиндан билган ҳолда савол бериш мумкин. 
Яна шерикнинг таклифига салбий жавоб қайтаришга шошилиш керак 
эмас. Д.Корнеги, риоя килиниши одамларни сизга керакли нуқтаи назарга 
мойил қилишга имкон берувчи қоидани кўрсатади: яъни “бошқаларнинг 
фикрлари ва истакларига ҳамдардлик муносабатида бўлинг”. 
Мақтовдан кейин ѐқимсиз сўзларни айтиш психологик тўғридир. 
Д.Корнеги умуман танқидга қарши, чунки, унинг фикрига кўра, у нафақат 
кутилган натижани бермайди, балки вазиятни чигаллаштиради. 
Агар сизда суҳбатни боришида қийинчиликлар вужудга келса, 
эътиборни нуқтаи назарларга эмас, манфаатларга қаратинг. Эҳтимол, 
сизларда манфаатлар умумийдир. Агарда музокаралар муҳити шўъбаиб 
кетса, уни юмшатиш учун барча нарсалардан фойдаланиш керак. Ўз вақтда 
айтилган ҳозиржавоблик ѐки ҳазил гап вазиятни юмшатади. 


273 
Ҳар қандай музокараларда ҳам бошқа томонни метин сифатида қабул 
қилиш керак эмас, чунки у ҳар хил одамлардан ташкил топади. Бунинг
устига, битта одам билан мулоқат қилиб туриб ҳам, унинг шахсининг кўп 
қирралигини эсдан чикарманг, ва сиз у билан келишиб олишингиз мумкин.
Бунда ҳар қандай ахборотни ҳам сўз билан ифодалаш мумкин эмас. 
Мулоқатда новербал (сўзсиз) воситалар муҳим роль ўйнайдилар. Тажрибали 
одам, ўзининг суҳбатдошини кузата туриб, жуда кўп нарсани билиб олиши 
мумкин. 
Қўл бериб кўришиш ҳар қандай учрашувнинг муқаррор белгиси бўлади. 
Унинг айниқса интенсивлиги ва узоқлигиги жуда ахборотли бўлиши мумкин. 
Жудаям қуруқ қўлларнинг жуда қисқа, суст қўл бериши бефарқлидан дарак 
бериши мумкин. Аксинча, жудаям хўл қўллар одамлардаги кучли 
ҳаяжонланишда бўлади. Табассум ва ѐқимли қараш билан бўладиган 
давомли қўл бериш дўстона муносабатни намоѐн қилади. 
Музокаралар 
иштирокчилари 
кўпинча 
имо-ишораларидан 
фойдаланадилар. Ҳар хил халқларда у ѐки бу имо-ишора ҳар хил 
тушунчаларни билдиради. Эътиборни гавданинг ҳолатига ҳам қаратинг, у 
ҳам мазмунли бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, ишга доир учрашувлар вақтида ўзининг ҳаракатлари ва 
мимикасини назорат қилишни билиш зарур.
Хорижийлар билан биринчи суҳбатга тайѐрланишда расмий учрашув ва
музокараларни аниқ фарқлай олиш зарур. Музокараларга уветюра бўлувчи 
расмий қабулни боришида фирма раҳбарияти– президент ѐки бошқарув 
раиси дипломатик суҳбатни олиб боради, унинг мақсади- ўзаро тушуниш 
муҳитини яратишдир. Кейин президент ѐки бошқарув раиси кетади, бу иш 
бўйича маслаҳатлар ва музокараларни бошланишидан дарак беради. 
Баҳслар қанчалик секин кетмасинлар, шериклар қанчалик эпчил 
бўлмасинлар, ўзини тута билишлик, тоқатни сақлаш, товушни кўтармаслик, 
танбеҳлар бермаслик, зарда билан хонада юрмаслик керак. Музокараларни 
боришини ўзи томонига ўзгартиришга ҳарақат қилиб, баъзида бизнинг 


274 
вакилларимиз ишлатадиган ҳийлага мурожаат қилмаслик керак: улар кимдир 
уларга битимнинг фойдалироқ шартларини таклиф қилганлигини айтадилар. 
Жиддий ишбилармонлик доираларида бу шантаж(товлаш) ва беадаблик 
ҳисобланади. 
Бизнинг тадбиркорларга кўпинча ўтган музокараларнинг деталларини 
эслаб қолишни истамаслик панд беради. Улардан кўпчилиги умумий 
натижаларни бошда сақлаб қолиш етарли деб ҳисоблайдилар. Ва музокара- 
ларнинг кейиги паллаларида ноқулай аҳволга тушиб қоладилар. Шунинг 
учун музокаралар тугаганидан кейин раҳбар ѐки у томонидан маълум вакил 
суҳбатнинг батафсил ѐзувини қилиши керак. 
Муҳим майда-чуйдалар, шериклар учун совғаларни ҳам эсдан 
чиқармаслик керак. Этикетка мувофиқ, биринчи учрашувда меҳмонлар эмас, 
балки мезбонлар совға берадилар. Шунинг учун албатта келган хорижий 
вакилга унга ҳурматли меҳмон сифатида қараганлиги ва узоқ мўлжалланган- 
лигини белгиси сифатида ниманидир совға қилиш зарур. Кейинги 
учрашувларда совғаларни алмаштириш мажбурий бўлади. Совғаларни харид 
қила туриб, у кимга беришини аниқ тасаввур қилиш керак. Совғалар ранглар 
бўйича қатъий тақсимланади. 
Музокаралар бўйича шериклар билан бирга кўнгил очар муассаларга 
ишчи музокаралар тугагандан кейин бориш фойдали шартнома тузишга 
интилувчи тадбиркор фаолиятининг ажралмас қисмидир. Ўз мамлакатида 
бўлган ѐки музокараларнинг ташаббускори бўлган киши кўнгил очишча 
таклиф қилади ва барча харажатларни тўлайди. Норасмий шароитларда, 
ресторанлар ва барларда, стол устидаги музокаралардаги баҳслар давом 
эттирилади, фақат очиқроқ ва таваккалроқ. Бу фақат яхши одобнинг қоидаси. 
Бу шерик билан шахсий муносабатларни ўрнатишнинг йўлидир, улар 
бизнесда муҳим роль ўйнайдилар. 
Идорани безатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Гап шундаки, фирманинг 
имиджи, ҳар бир ходимнинг образи касбий ишбилармонлик, маънавий ва 
ташқи эстетик таърифлардан вужудга келади. Худди уларни муносиб 


275 
бирикишлари туфайли мижозлар ва шерикларда фирманинг ишончлилиги ва 
рақоботбардошлиги тасаввури яратилади, бу унинг узоқ муддатли 
муваффақияти ва гуллаб яшнашини кафолатлайди. 
Бизнинг нутқимиз ва ташқи кўринишимиз истиқболли ҳамкорлик образи 
ҳақидаги тасаввурларга мос келиши кераклигига ўхшаш, иш хонасининг 
интерьери ҳам ишбилармонлик этикети соҳасига киради. 
Сиз инсонларни қабул қилаѐтган хона уларда яхши тасаввур қолдири- 
шига интилишгиз керак. У сизнинг муассасангизда қабул қилинган 
меъѐрларга, ҳамда фирма доираси ва фаолият туридаги сизнинг ҳолатингизга 
мос келиши керак. 
Идора интерьерига асосий талаблар барча умумий фойдаланиш 
жойларини тозалиги, фирма ходимларига ўз иши билан унумли шуғулланиш 
имкониятини берувчи хизмат хоналарининг қулайлигидан иборатдир. 
Ўз фаолиятини амалга ошириш учун кўпроқ қўлайликларни ярата туриб, 
эсдан чиқармангки, ҳар қандай ишда ҳам дам олиш талаб қилинади, шунинг 
учун сиз ишдан узоқлашиб, қандайдир эстетик роҳат олинг. Бунинг учун 
идоранинг деворлари, деразалардаги пардалар, гуллар, деворлардаги расмлар 
энг юқори диднинг талабларига мос келиши ҳақида ҳаракат қилинг. 
Буларнинг барчаси қанчалик синчиклаб танлаб олинган бўлса, уларга қараш 
шунчалик узоқ вақт жонга тегмайди, улар шунчалик камроқ ўзгартирила- 
дилар. 
Айниқса мебелга жиддий қараш керак. Асосийси унинг вазифавий 
белгиланиши: у қулай, ходимлар иши характерига мос келиши, идора 
иншоатини ҳаддан ташқари тўлдириб юбормаслиги, келувчиларда яхши 
тасаввур ҳосил қилиши керак. Идорадаги мебель бир хил стилда бўлиши 
мақсадга мувофиқдир. Агар бундай имконият бўлмаса, мавжуд мебелни 
шундай гуруҳлаш керакки, ҳар бир хонада бир хил стилдаги мебель бўлсин. 
Махфийликни таъминлаш учун, иншоатни шундай жиҳозлаш керакки, 
“унда бегона кўзлар ва қулоқларсиз” ишлаш мумкин бўлсин. Кўпгина 
фирмаларда муваффақиятли фаолият учун ҳар бир ходимни ишончли 


276 
ѐлғизлиги зарурлигини тушинадилар. Баъзи бир фирмаларда хизматчилар 
учун хоналарни ойнали тўсиқ билан ажратадилар. Улар ҳам кўришни ва ҳам 
товушни бошқалардан ажратилишни яратадилар, бунда ҳам хона хўжайини 
ва ташқарида ишловчилар учун ҳам очиқлик ҳисси сақланиб қолинади. 
Иш хоналарида оддий тартибга риоя қилиш керак. Тартибсизлик 
меҳнатни самарасиз қилади, компания ҳақидаги фикрни бузади. Хизмат 
хонасида унга бутунлай йўл қўйиб бўлмайди, чунки ишбилармонлик 
этикетининг қоидаларидан бири шундай дейди: “тадбиркор вазиятни назорат 
қилувчи киши каби кўриниши керак”. 
Таъкидлаш 
керакки, 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish