Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Назорат саволлари. 
1.Менежер ким ? 
2.Менежер қандай даражаларга ажратилади ? 
3.Кай даражадаги раҳбар иш вақтининг асосий қисмида оператив 
масалаларни ҳал қилиш билан шуғулланиши керак? 
4.Менежернинг касбий маҳорати нимадан иборат? 
5. Бошқарув усули нима? 
6. Раҳбарликнинг қандай асосий услублари мавжуд? 
7. Қандай омил менежер фаолият услубини кўпроқ даражада белгилаб 
беради? 
8. “Ташкилотчилик қобилияти” тушунчаси ўз ичига нималарни олади? 


284 
9. Сизнинг фиқрингизча, ўзбек менежерининг қандай ижобий ва салбий 
сифатларини ажратиш мумкин? 
10. Менежернинг имиджи нима? 
11. Раҳбарнинг ишбилармонлик этикети ўз ичига нималарни олади? 
12. Ишбилармонлик этикаси нима? 
13. Ишбилармон кишининг кастюми қандай талабларга жавоб бериши 
керак? 
14. Менежернинг нутқи қандай бўлиши керак? 
15. Ишга доир музокараларнинг асосий қоидалари қандай? 
16. Осиѐ ва Узоқ Шарк давлатларидаги ишбилармонлик этикетининг 
хусусиятлари қандай? 
9- БОБ. БОШҚАРУВ МЕҲНАТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
9-бобда қуйидагилар кўриб чиқилади: бошқарув меҳнати, унинг 
моҳияти, хусусиятлари, турлари; бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш, 
БМИТҚнинг йўналишлари, меҳнатнинг мазмунини ўрганиш усуллари; 
раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши, ўзини ўзи бошқаришнинг вазифалари; 
менежер фаолиятини режалаштириш ва бошқаришнинг қуроллари. 
 
9.1.Бошқарув меҳнати: таърифлари, хусусиятлари, турлари 
 
Бошкарув меҳнати - бу маъмурий бошқарув ходимлари томонидан 
бажариладиган операциялар ва ишлардир. 
Бошқарув меҳнати меҳнатни тақсимлаш ва кооперациялаш даврида 
ажратилади. 
Маъмурий бошқарув ходимларининг меҳнати йиғма ижтимоий 
меҳнатнинг ажралмас қисми бўлади. Демак, бошқарув тизимидаги меҳнат 
қанчалик самарали бўлса, йиғма меҳнатнинг натижалари ҳам шунчалик 
юқоридир. 


285 
Аммо маъмурий бошқарув ходимлари, ишчилардан фарқли равишда, 
ўзлари бевосита меҳнат предметига таъсир кўрсатмайдилар, яъни ўзларининг 
қўллари билан (меҳнат воситаларидан фойдаланиш билан) моддий 
бойликларни ишлаб чиқармайдилар. Улар бевосита ишлаб чиқариш 
(тижорат) операцияларини бажариш билан банд бўлган одамларнинг 
самарали меҳнатлари учун керакли ташкилий-техник ва ижтимоий-
иқтисодий шарт-шароитлар яратадилар. Демак, бошқарув вазифаларини 
бажарилишининг сифати қанчалик юқори бўлса, ишлаб чиқариш объекти 
шунчалик ишончли ва самарали фаолият юритади. Бошқарув меҳнати 
жараѐнида белгиланган ресурслар моддий, молиявий, меҳнат ресурслари- 
бинолар, иншоатлар, бошқарув аппарати ходимлари меҳнатнинг воситалари 
ва предмети, бошқарув тизимини фаолияти юритиш учун харажатлар, 
малакали мутахасислар ва ҳ.к. дан фойдаланилади.Улардан фойдаланишнинг
самарадорлиги ҳам ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижаларига 
таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, бошқарув меҳнати - бу ижтимоий ишлаб 
чиқариш меҳнатининг турли туманлигидир, чунки у йиғма маҳсулот ишлаб 
чиқарувчи ва бошқарув ходимлари фаолиятининг натижасидир. У ишчилар 
меҳнати каби даражада зарурдир. 
Бошқарув меҳнати ғоятда турли тумандир, шу сабабли ушбу меҳнатнинг 
мазмунини таърифловчи операциялар ва тадбирларни аниқ таснифлаш, 
турларга ажратиш қийиндир. Бунинг устига бошқарув операцияларнинг 
доираси муқаррар равишда кенгаймоқдалар, операцияларнинг ўзлари эса бир 
томондан бошқарув усулларини уларни кўллаш соҳаларидаги ўзгаришлар 
оқибатида, бошқа томондан ахборотларни сақлаш, узатиш, жамлаб, ишлаб 
чиқишнинг янги техник воситаларидан фойдаланишни ўсиши муносабати 
билан турларини ўзгартирмоқдалар. Бошқарув меҳнати операциялари, 
тадбирлари мазмунига компьютер техникаси инқилобий ўзгаришлар кирит- 
моқда, у тубдан янги ахборот технологияларини тадбиқ этиш имкониятини 
бермоқда. Шунга қарамасдан бошқарув меҳнатнинг, ҳаммадан аввал, 
бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараѐнида энг 


286 
характерли операцияларини ажратиш мумкин. Улар қуйдагилардан 
иборатдир: 
- вазифани қўйиш; 
- қўлда ва компьютердан фойдаланиш билан ахборотларни қидириш; 
- ахборотларни таҳлил қилиш; 
- ахборотларни 
гуруҳларга 
ажратиш(қўлда 
ѐки 
компьютердан 
фойдаланиш билан); 
- компьютерсиз энг оддий ҳисоблашлар; 
- компьютерни қўллаш билан ҳисоб-китоблар; 
- қарорларни тайѐрлаш; 
- қарорларни якка ҳолда қабул қилиш; 
- қарорларни жамоавий қабул қилиш; 
- ҳужжатларни расмийлаштириш, хатларни тузиш ва ҳ.к. 
Маъмурий–бошқарув ходимларининг йиғма маҳсулот предметига 
таъсир кўрсатиши ахборотларидан фойдаланиш ва уни ушбу объект 
ҳолатини қўйилган мақсадларга эришиш йўналишига ўзгартириш учун 
тегишли қарорларни ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Шунинг 
учун маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг асосий хусусияти 
предметнинг ахборотли характери ва уларнинг меҳнати жараѐни (ўзининг 
мазмуни ва натижалари бўйича)ни меҳнатнинг бошқа турларидан тубдан 
фарқланиши билан асосланган меҳнат маҳсулотидан иборат бўлади. 
Бошқарув меҳнатнинг якуний маҳсулоти – объектга бошқарув 
таъсирларининг ўлчамларини белгилаб берувчи қарорлардир. Умуман 
хизматчилар меҳнатларининг натижалари улар томонидан чиқарилган 
фармойишлар ва ҳужжатларнинг сони бўйича эмас, балки уларнинг 
ташкилот ѐки унинг бўлинмасининг бутун жамоаси фаолиятиги таъсири 
бўйича баҳоланади. Бундан хизматчилар меҳнатини ташкил қилиш 
масалаларини ҳал қилишга ғоятда муҳим ўзига хос талаб келиб чиқади-
таркибий ва ҳужжатий ортиқчаликларни аниқлаш ва бартараф қилиш, 
бошқарувнинг ташкилий шаклларини эҳтимол бўлган автоматлаштирилган 


287 
тизимлардан фойдаланиш билан такомиллаштириш мақсадида ҳар хил 
меҳнат вазифаларини бажариш усуллари ва воситаларини олдиндан таҳлил 
қилиш. 
Бу жиҳатдан бошқарув соҳасидаги меҳнат илмий меҳнатга яқинроқ, 
кўпроқ уни эслатади. Аммо агар илм соҳасида асосан илмий ахборотлар 
билан ҳаракат қилинса, бошқарув меҳнати ўзининг орбитасига ҳисоб –
статистик, илмий-техник, башоратли-таҳлилий, режавий, оператив ва 
иқтисодий ахборотларнинг бошқа турларини жалб қилади. 
Бошқарув меҳнатининг бошқа хусусияти унинг ақлий ҳаракатларидир. У 
предмет ва меҳнат предметининг ахборотли характеридан келиб чиқади, 
шунга кўра маъмурий – бошқарув ходимларига, қоидага кўра, айниқса 
қарорларни қидириб топиш ва амалга оширишда кўпроқ даражада асабий 
туйғули ҳаракатларни сарфлашга тўғри келади. 
Бошқарувда, меҳнат фаолиятининг ҳар қандай бошқа туридаги каби, 
меҳнат тақсимоти мавжуддир. Бундай тақсимот бошқарув объектларини 
фарқланиши сабабли пайдо бўлади. Бошқарув объекти синфлари, турларини 
фарқланиши бошқарувни иқтисодиѐт тармоқлари, соҳалари, бошқариладиган 
объектнинг турига кўра бошқарувчиларни ихтисослашишлари зарурлигига 
олиб келади. Бошқарув фаолиятининг турлари, бошқарув мутахассислик-
лари бўйича тақсимлаш мавжуд, масалан, таҳлилчилар, режачилар, 
ҳисобчилар, менежерларга ажратилади. 
Бошқарув меҳнати билан банд бўлган ходимлар томонидан 
бажариладиган ишлар, операциялар, тадбирларнинг аниқ мазмуни нуқтаи 
назаридан уларнинг бошқарув қарорларини тайѐрлаш ва қабул қилишдаги 
роллари ҳам бошқарув ходимларининг ҳар хил гуруҳларига ажратиладилар. 
Бундай бўлиниш айрим операцияларнинг мураккаблик даражаси, касбий 
маҳоратга талаблар, қарорларни қабул қилишдаги ваколатларни акс 
эттиради. Бошқарувда тўғридан-тўғри ѐки воситали иштироқ этувчи, 
баъзида “ оқ ѐқачалар” номи билан машҳур бўлган раҳбарлар, хизматчилар 


288 
бажарилаѐтган вазифаларнинг характери ва мазмунига кўра учта категорияга 
бўлинадилар: 
- бошқарув қарорларини қабул қилиш, бошқарув таъсирларини 
бевосита амалга ошириш ваколатларини олган раҳбарлар(менежерлар); 
- бошқарув хизматлари аппарати ходимлари шахсидаги мутахассислар, 
амалдорлар, улар бошқарув объекти ҳақидаги ахборатларни таҳлил 
қиладилар, бошқарув қарорларини тайѐрлаш, муҳокама қилиш, танлашди 
иштирок этадилар, бошқарувчилар учун тавсиялар тайѐрлайдилар; 
- бошқарувчилар ва мутахассисларга хизмат кўрсатувчи, бошқарув 
жараѐни ва унинг иштирокчиларини таъминлаш бўйича ѐрдамчи 
операцияларни бажарувчи техник ижрочилар. 
Бу гуруҳларнинг ҳар бирига ҳам улар меҳнатининг мазмуни ва аклий 
юкламаларнинг характери нуқтаи назаридан ва ҳам меҳнат жамоаси 
фаолияти натижаларига таъсир кўрсатиш нуқтаи назаридан ўзининг 
хусусиятлари хосдир. 
Масалан, корхоналар ва уларнинг бўлинмалари раҳбарлари ходимларни 
танлаш ва жой жойига қўйиш, ижрочилар, ишлаб чиқариш(тижорат) ва 
бошқарув бўлинмалари ишни мувофиқлаштиришни амалга оширадилар, 
тегишли жамоаларнинг мувофиқлаштирилган, йўлга қўйилган ва самарали 
меҳнатини таъминлайдилар. Уларнинг меҳнатида, улар (раҳбарлар) ўртасида 
катта фарқлар бўлишига қарамай, ижодий операциялар устунлик қиладилар. 
Раҳбарнинг меҳнати ғоятда турли туман ва маъсулиятлидир. Унда 
шахсий, коллегиал ва жамоавий фаолият бирлашади. 
Раҳбар ахборатлар, кирувчи ҳужжатлар билан шахсан танишиши, 
чиқувчи хатларни текшириши, имзолаши, баъзан эса тайѐрлаши, 
тайѐрланаѐтган қарорларни ўйлаб кўриши ва уларни қабул қилиши, вужудга 
келган вазиятни, бошқарув объекти билан боғлик содир бўлаѐтган 
жараѐнларни таҳлил қилиши керак. Бунда менежернинг шахсий фаолияти 
номоѐн бўлади. 


289 
Шу билан бир вақтда раҳбарлар юқори ва пастки даражадаги раҳбарлар, 
шериклар, қўшнилар, қўл остидагилар, мутахассислар, маслаҳатчилар, 
ижтимоий, касаба уюшмаси етакчилари иштироки билан қарорларни 
коллегиал ишлаб чиқишда иштирок этишга даъват этилганлар. Бу асосан 
маслаҳат қилиш характеридаги фаолиятдир. 
Жамоавий фаолият - бу раҳбарнинг ишлаб чиқариш, меҳнат жамоаси, 
ижрочилар билан ишлашидир. Алоқаларни бориши, ходимлар билан 
мулоқатда раҳбар жамоадаги ижтимоий-психологик ҳолатни аниқлайди, 
ходимларнинг фикрлари ва арзларини эшитади, уларга тайѐрланаѐтган ва 
қабул қилинган қарорлар ҳақида хабар беради, режалар, тадбирларни амалга 
оширишнинг зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини асослаб беради, уларни 
самарали, сифатли ишлашга ундайди. Ижрочилар билан алоқалар ишлаб 
чиқариш кенгашлари, учрашувлар, бўлинмалар, иш жойларига боришлар, 
шахсий қабуллар тарзда бўлиши мумкин 
Мутахассислар (мухандислар, техниклар, иқтисодчилар ва бошқа- 
лар)нинг меҳнати маълумроқ тарзда чизиб, белгилаб берилган, улар 
маҳсулотларнинг янги ѐки такомиллаштирилган турлари, технологик 
жараѐнлар, ҳамда меҳнат ва бошқарувни ташкил қилиш шаклларини ишлаб 
чиқадилар ва тадбиқ этадилар, корхонани керакли ҳужжатлар, материаллар, 
таъмирлаш ва бошқа хизмат кўрсатиш билан таъминлайдилар, тижорат 
фаолиятини амалга оширадилар, яъни маълум вазифалар ѐки вазифаларнинг 
бир қисмини бажарадилар. Мутахассисларнинг фаолиятини улар 
(мутахассислар) ўртасида ҳам катта фарқлар мавжуд бўлса ҳам, ижодий ва 
такрорланувчи операциялар бирлаштиради. 
Мутахассислар, маслаҳатчилар, раҳбарнинг ѐрдамчилари бўлган ҳолда, 
бошқарув учун зарур ишларни бажара туриб, камдан кам ҳолларда ўзлари 
ҳам ўз раҳбарининг ҳуқуқ доирасига кирувчи қарорларни қабул қилишга 
ваколат оладилар. Аммо улар, бундай қарорларнинг маълум вариантларини 
илгари суриб ва асослаб, шунингдек раҳбар билан якуний вариант танлашда 
иштирок этиб, уни у ѐки бу қарорнинг фойдасига кўндириб, бошқарув 


290 
қарорини қабул қилишга катта таъсир кўрсатадилар. Ўз ишида омилкор, 
етарлича саводли бўлмаган раҳбарда бошқарув қарорларининг тақдири 
кўпинча мутахассисларнинг қўлида бўлади. 
Хизматчилар (котиблар, иш юритувчилар, ҳисобчилар ва бошқалар) 
раҳбарлар ва мутахассислар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ турли 
туман ишларни бажарадилар. Уларнинг меҳнати бошқарувда энг оддий 
ҳисобланади, маълум даражада ҳам шундайдир. Бунинг устига уларнинг 
меҳнатида такрорланадиган операциялар устиворлик қилади. Ишлаб 
чиқариш ва бошқарувда компьютер ва бошқа ахборот техникасидан 
фойдаланишни кўпайиши, бошқарув ахборотлари миқдорини анча ошиши, 
унинг тизимлаштириш, ортиқча ахборотлардан тозалаш зарурлиги ѐрдамчи 
ходимлар меҳнатини кескин мураккаблаштиради, тайѐргарлик, билимлар, 
тажрибани талаб қилади, умуман бошқарув жараѐнинингсифатига борган 
сари кўпроқ таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, унда ижодий операция -
ларнинг улуши ошади. 
Меҳнат жамоасини бошқаришда бошқарув меҳнатининг учта турини 
ажратиш мумкин: эвристик, маъмурий ва операторли. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish