Менежернинг имиджи - бу унинг образи, ушбу менежернинг унга
алоҳида ўзига хосликни берувчи ва уни бир қатор бошқа раҳбарлардан
ажратиб турувчи фарқланувчи ва мутлоқ таърифлари ҳақидаги мустаҳкам
тасаввурдир. Имиджнинг асосини ишнинг мақсадга қаратилган ҳолда ташкил
қилинаѐтган ва қўллаб қувватланаѐтган услуби ва менежернинг шахслараро
муносабатлари ва расмий атрибутлари (белгилари) ташкил қилади.
“Имидж” инглизча сўз бўлиб, “образ”, “шуҳрат”ни билдиради. Бу
кимнингдир, ниманингдир оммавий онгда вужудга келган ва стеротип
характерга эга бўлган ҳиссиѐтли бўялган образидир. Ўзининг имиджи
ҳақидаги ғамхўрлик бу уни одамлар онгида гавдаланиши, ўзини ўзи энг
яхши таништиришдир.
Имидж тушунчаси персонификация (гавдалантириш, тасвирлаш)га
яқинроқ бўлади, аммо ўзининг ичига шахснинг нафакат табиий
хусусиятларини, балки махсус яратилганларини ҳам олади. Бундан ташқари,
у одамнинг ташқи қиѐфаси ва ички дунѐси ҳақида, уни психологик тури
ҳақида гапиради.
Касбий имиджни олиш ишбилармон киши, етакчи учун бирдан бир
мақсад эмас. Аммо унга эга бўлиш уннинг ғоятда муҳим шахсий ва касбий
таърифини ташкил қиладики, бу чукур амалий маънога эга.
“Имидж” тушунчасининг маъноси ҳар хил йиғилганлардан вужудга
келади. Унинг энг муҳим қисми аҳлоқийдир. Гап шундаки, аҳлоқли одам
инсоний тажриба томонидан текшириб чиқилган аҳлоқий насиҳатлар бўйича
яшаш зарурлигини ҳис қилади, аҳлоқсиз эса ҳамма вакт шахсий эҳтирослари
ва эҳтиросчаларининг асири бўлади ва унинг идеали- ҳамма нарсага йўл
қўйилганликдир.
258
Бизнинг жамиятимизга ўзини ўзи ҳаммадан аввал маънавий
такомиллаштиришга қодир аҳлоқан ишончли менежер зарур. Унинг
эътиборини инсоният маданиятининг барча бойликларини қамраб олиши
керак, яъни у кенг гуманитар билимларга эга бўлиши керак.
Имиджни шакллантиришнинг асосига қўйидаги тамойиллар қўйилиши
мумкин:
такрорлаш тамойили;
таъсирни узликсиз кучайтириш тамойили;
“икки ѐқлама чақирув” тамойили.
Такрорлаш тамойили инсон хотирасининг хусусиятларига суянади:
такрорланувчи ахборотлар эсда яхши қолади. Одамларга қабул қилинган
хабарни ўзиники қилиш учун вақт керак бўлади. Кўп марталаб такрорлаш эса
одам руҳиятини мослаштиради.
Таъсирни узликсиз кучайтириш тамойили исботланган ва туйғули
мурожаатни ўстирилишини асослаб беради, масалан: “Бу фақат Сиз учун”
ѐки “Мен Сиз учун” ва х қ. Ҳаракатларни аста-секин ўстирилиши ижобийроқ
қабул қилинади. Аммо аста-секин, портловчи эмас. Бу шунинг билан
боғлиқки, инсоннинг сенсорли (сезги) аппарати ахборатларни шовуллашига
қаршилик қилади.
Ахборот мумкин бўлганнинг чегарасидан ўтиш билан қабул қилиш
каналларини тўсилиши ва келиб тушган ахборотларни қайта ишлаб
чиқилиши содир бўлади. Таъсир қилиш ҳаракатларини аста-секин ва
узлуксиз ўстирилиши исталган силжишларга олиб келади.
“Иккиѐқлама чақирув “ тамойили хабар нафакат ва шунчаки ақл билан
қабул қилинишини билдиради. Онгсизлик билан қилинган руҳий жараѐнлар,
инсон руҳиятининг туйғули соҳаси муҳимроқ ролни ўйнайди.
Ўзининг ролини ўйнаши учун имидж одамлар эътиборини ўзига
тортиши, уларнинг фаоллигини керакли йўналишга йўналтириши, кейин эса
инсон ҳулқини бошқаришни амалга ошириши керак.
259
Имиджнинг одамларга таъсири AIDA формуласи бўйича содир бўлади,
бу ерда A (attention инглизча “эътибор, эътиборни жалб қилиш; I (interest)-
имиджга шўъбаиқишни ўйғотиш; D(demand инглизча “талаб”, ”эҳтиѐж”)-
ҳаракатни амалга ошириш эҳтиѐжини ўйғотиш; A (action)- ҳаракатларни
бажаришга ундаш. Бунда имиджни намойиш қилиш ѐрдамида одамлар
ҳулқини босқичма босқич бошқаришнинг схемаси қуйидагича: эътиборни
жалб қилиш- шўъбаиқишни уйғотиш- эҳтиѐжни яратиш- ўчакиштирилган
ҳаракат.
Имиджни яратишда ҳар хил намуналар асос қилиб олинади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, яратилган таассуротнинг 92%
одамнинг қандай кўриниши ва “садо беришига” боғликдир. Шунинг учун
кўпгина сиѐсатчилар ва менежерлар актерлик саводсизлигини тугатишни,
қуйидагиларни ўргана туриб ўзлаштирадилар.
табассум қилиш санъати;
товушни қўйиш;
имо-ишоралар, мимика ва гавдани тутиш техникаси.
Бунда имиджмейкерлар - имиджни шакллантириш бўйича мутахас-
сислар ѐрдам берадилар. Бизнинг мамлакамизда етакчининг имиджи
қурилмайди, балки унга жойлаштирилади. Имиджмейкерлар раҳбарда
мавжуд имкониятларни ѐнига қуриш тартибида ишлайдилар, чунки бизнинг
кўпчилик етакчиларимиз улар ҳаммага етадиган ҳаризмани улашиб олганмиз
деб ҳисоблайдилар. Раҳбарнинг ўз имиджини шакллантиришдаги роли
имиджеайкерларга иложи борича ѐрдам бериши, уларга тўлик очиқлик
билан кўмаклашиш, уларнинг тавсияларини ўз ҳаракатларининг дастури
сифатида қабул қилишда иборат бўлиши керак.
Кўпгина ҳолларда менежернинг имиджи бу аниқ вазиятда уддабу-
ронлик билан ўз йўлини топиш ва шунинг учун ҳулқ моделини тўғри
танлашнинг натижасидир.
Менежер ўзининг, аммо албатта маданиятлаштирилган услуби,
олийжаноб образи, тадбиркорнинг, нафақат муваффақиятни ярмини, балки
260
фаолиятдан доимий равишда қаноатланишини қафолатлайдиган имиджига
эга бўлиши зарур. Маданий ва муваффақиятли бўлишни истаган менежер
қуйидагиларга риоя қилиши керак:
ваъдани муддатида бажариш. Агар бажара олмаса, баҳона қилиш
эмас, балки янги муддатни белгилаш ва майли кечикиб бўлса ҳам, ўзи
сўзининг устидан чиқиш;
”фойдасиз” таклифларга эътиборли ва объектив бўлиш;
кераксиз таклифларни одоб ва мулойимлик билан рад қилиш;
ўзига ишонган бўлиш, аммо катта кетишдан қочиш;
қабул қилинган кераксиз қарор учун жавобгарликни қўл
остидагиларга, агар бу уларнинг ҳуқуқ доираларига кирмаса ѐки улар сиздан
тегишли вазифа ѐки тавсия олмаган бўлсалар, юкламаслик;
қўл остидагиларни хира қилиб эмас, тўғри тарбиялаш, уларнинг
унумли меҳнати ва ташаббусини рағбатлантириш;
ҳеч қачон сизнинг фикрингиз ва нуқтаи назарингиз ҳамма вақт ҳам
яхши бўлмаслигини, мутлоқо ѐмон бўлмаган бошқа фикрлар ва нуқтаи
назарлар борлигини эсдан чиқармаслик;
муваффақиятсизлик, узилиш ва хатонинг ҳеч бир ҳолини синчиқлаб
таҳлил қилмасдан қолдирмаслик;
ишда учта “маслик”: жахл чиқмаслик, сабр-тоқатни йўқотмаслик,
шўъбаишиб кетмасликка амал қилиш;
ўзини кечикиши ѐки тадбирни тайѐрланмаганлиги учун ишни
бошланишини кечиктириш шериклар, қўл остидагиларга нисбатан ҳурмат-
сизликнинг юқори даражасидир;
одамларнинг камчиликларига, агар бу камчиликлар бизнесга ҳалақит
бермасалар, чидамли бўлиш;
шуни эсдан чиқармаслик керакки, одамни нафақат сўз билан
ҳақоратлаш мумкин, имо-ишоралар, мимика, гавданинг туриши ҳам
ифодалироқ бўлади;
261
одамнинг ишга доир сифатларига, айникса сизнинг у билан муно-
сабатингиз ѐмон бўлса, адолатли бўлиш;
иқтидорли ходимлардан қўрқмаслик;
ходимларга ташкилотнинг мақсадларига эришиш учун кўпроқ
эркинлик бериш;
одамлар олдида мақташ, яккама якка қолганда қойимоқ;
инсон учун камситишдан кескинроқ ва оғриқроқ ҳеч нарса йўқлигини
эсдан чиқармаслик. У унитилмайди ва кечирилмайди;
эшитишни билиш, чексиз сабр-тоқатга эга бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |