Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Телефондаги сўзлашишлар ҳақида бир оғиз сўз. Телефон - бу 
коммуникациянинг энг кўп фойдаланиладиган васитаси. У вақтни тежашнинг 
энг самарали воситаларидан бири ва шунинг билан бир вақтда ишдаги 
“халақитлар”нинг энг тез-тез бўладиган манбаси, “вақтни ютувчиси”дир 
(телефоннинг парадокси). Унинг сиз учун у ѐки бу хусусиятларга эга 
бўлиши, сиз ундан қанчалик рационал фойдаланишингизга боғлиқдир. 
Қўнғироқ қилаѐтган ҳар бир киши ўзининг қўнғироғининг муҳимлигига 
ишонади. Аммо телефондаги сўзлашишларга фақат чекланган вақтни 
ажратиш керак. Бу маънода телефонда сўзлашиш чақирилмаган меҳмонга 
ўхшайди, у бошқа телефон ѐрдамида қилишлари мумкин, чунки масофавий 
узоқлик ва воситали алоқа билан ҳимояланганлар. 
Кераксиз қўнғироқлардан ҳимояланиш ва уларни қулай вақтга кўчириш 
учун қуйидагиларни қилиш керак: 


321 

бўлажак абонентларни қачон уларни қўнғироқ қилишларини 
исташингизни хабардор қилиш; 

сухбатнинг оҳирида “Менга бир амаллаб қўнғироқ қилинг” каби 
жумлалардан қочиш; 

сиздан хабар кутаѐтган шерикка, аниқ маълум вақтда, у сизга 
қўнғироқ қилмасидан олдинроқ қўнғироқ қилиш; 

барча кирувчи телефон қўнғироқларини котиб орқали ўтказиш ѐки 
вақти-вақти билан автожавоб берувчидан фойдаланиш. 
Яхши котиб менежернинг муҳим ѐрдамчиси бўлади, у кирувчи телефон 
қўнғироқларини қабул килиш керак. Котиб билан шундай мезонларни 
белгилаш керакки, унга кўра қирувчи қўнғироқларга рад жавоби берилиши, 
кўчирилиши(такрорий қўнғироқ) ѐки улар сизга “ ўтказилиши” керак. 
Шунинг билан бирга котибга қуйидаги ифодалардан “муҳим мажлисда”, 
“...унга ҳалақит беришларини истамайди,. “...унда муҳим қабул” дан 
фойдаланишга рухсат берманг. Бундай жумлалар қўнғироқ қилувчида 
ѐқимсиз ҳис уйғотади, у ўзи билан муҳим шахс каби муносабатда 
бўлишларини истайди, ва унга эса “унданда муҳимроқ бошқани борлиги” 
ҳақида тушунча берилади. 
Агар раҳбарда вақтинча ѐки узоқ вақтга котиб бўлмаса, автожавоб 
қайтарувчини ишга тушуриш ,у “иккинчи навли “ восита бўлса ҳам, мақсадга 
мувофиқ. Котиб ѐки автожавоб қайтарувчи йўқлигида кераксиз 
қўнғироқлардан “Марҳамат, менга соат 16 да қўнғироқ қилинг” ѐки “ Мен 
сизга кейинроқ қўнғироқ киламан” каби жумлалар ѐрдамида ҳимояланиш 
мумкин. Тескари қўнғироқ қилиш усулидан котиб борлигида ҳам 
фойдаланиш мумкин. У ҳам музокаралар учун зарур материалларни 
тайѐрлаш имконини беради, бунинг натижасида телефонда сўзлашишнинг 
умумий вақти қисқаради. Чиқувчи қўнғироқлар билан кирувчиларга нисбатан 
осонроқ манипуляция қилиш мумкин. 


322 
Телефон блоклари ҳам вақтни анча тежайдилар. Бунинг учун 1-2 вақтли 
оралиқни танлаш керак, бу вақтда телефондаги суҳбатларни, унга олдиндан 
тайѐрланиб, ҳаммасини биргаликда ѐки сериялар билан “ишлаш” мумкин. 
Телефон қўнғироқлари (блокларини) ишни “авжи шўъбаиган “ саотларда 
эмас, балки фойдасиз вақтда ўтказиш мақсадга мувофиқдир, бунда улар 
ишни боришини буза олмайдилар. Бунинг учун вақтнинг “бўш” оралиқлари 
ва ишлар ўртасидаги бошқа танаффуслардан фойдаланиш мумкин.8 00 дан 9. 
30гача,13.30 дан 14 00 гача ва 16 30 дан кейинги вақт телефон қўнғироқлари 
учун энг қулай оралиқлар бўлади. Бунинг устига, бу вақтда ўз шеригингизга 
тезроқ қўнғироқ қилиш мумкин. 
Телефонда сўзлашишларни олиб бориш бўйича бир неча аниқ 
маслаҳатларни берамиз. 
1.Қисқа бўлиш ва суҳбатни бошланиши уни бориши ва тугашини 
белгилаб беришини ҳисобга олиш зарур. 
2. Олдин шерикка қўнғироғингизнинг мақсадини хабар қилинг, кейин 
эса сабабини тушунтиринг. 
3. Суҳбатни бошқа аппарат бўйича муҳим қўнғироқ бўлганлиги 
сабабли узиб қўйманг. Керак бўлган ҳолда, суҳбатни узуш мумкинми ѐки 
йўқлигини сўранг ва 10 дақиқадан кейин қайта қўнғироқ қилинг. 
4. Ходимлар билан “параллел” суҳбатлардан қочинг. 
5. Узун суҳбатнинг охирида қисқача хулосалар қилинг ва қўрилиши 
керак бўлган чораларни санаб ўтинг. 
6. Суҳбат вақтида муҳим ахборотларни ѐзиб боринг, у билан, эҳтимол, 
қўл остидагилар ва ҳамкасбларни таништириш керак бўлиши мумкин. 
7. Суҳбатни мулойимлик билан тугатинг. Гап шундаки, баъзи бир 
раҳбарлар суҳбатни мулойим жумла билан якунламасдан, хайрлашмасдан 
кескин узиб қўядалар. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish