Н.Қ. ЙЎлдошев, В. И набоков, О. А. Арипов, О. АҲмедов



Download 2,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/146
Sana23.02.2022
Hajmi2,66 Mb.
#118454
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   146
Bog'liq
menezhment nazariyasi

Таъсир кўрсатишнинг ижрочини фаол ҳамкорлик қилишга ундаши 
мумкин бўлган иккита шакл мавжуд: ишонтириш ва иштироқ этиш. 
 Ишонтириш- бу ўз нуқтаи назарини самарали беришдир. У оқилона 
ишонч каби, экспертнинг мисоли ва ҳукмронлигининг кучига асосланган. 


347 
Фарқ фақат шундан иборатки, ижрочи нима қилиш ва нима учун қилишни 
тўлароқ ҳис этади. Ишонтириш йўли билан таъсир кўрсатувчи раҳбар 
ижрочига нима қилиш кераклигини айтмайди У ижрочига нима қилиш 
кераклигини “сотгандек “бўлади. 
Розиликка фаол эришган ҳолда, раҳбар ижрочи эхтиѐжига ҳурматда, 
обрўда кучли таъсир кўрсатади, демак, таъсирнинг кучи ўсади. Бу шунинг 
учун содир бўладики, раҳбар ижрочининг омилкорлигини тан олган, ижрочи 
эса раҳбар ҳукмронлигининг бир қисми унга ўтаѐтганлигини тушунади. 
Одамларга таъсир кўрсатишнинг бу усули, агар раҳбарда бошқалар 
устидан расмий ҳукмронлик йўқ ѐки ғоятда кам бўлса ѐки у уларга муносиб 
мукофотларни таклиф қила олмаса, айникса самаралидир. 
Бунда таъсир кўрсатиш қобилияти бир қатор омилларга боғлиқ. 
Ҳаммадан аввал, раҳбар ишончни қозиниши керак. Унинг далиллари 
ижрочиларнинг ақлий даражасини ҳисобга олиши керак. Раҳбар қўяѐтган 
мақсад ижрочилар қадриятлари тизимига зид бўлмаслиги керак. 
Ишонтириш йўли билан таъсир кўрсатишнинг муҳим афзаллиги 
шундан иборатки, таъсир кўрсатилаѐтган одам ишни ундан талаб 
қилинаѐтганга қараганда яхшироқ ва каттароқ ҳажмда бажаради, чунки бу 
ҳаракатлар ўзининг шахсий эҳтиѐжларини қаноатлантиради деб ҳисоблайди. 
Ишонтириш йўли билан таъсир кўрсатишнинг кучсиз томони секин таъсир 
кўрсатиши ва ноаниқлигидир. 
Шуни назарда тутиш зарурки, ишонтириш йўли билан таъсир кўрсата 
туриб, таъсир кўрсатиш ва ҳукмронликнинг бошқа шаклларидан воз кечиш 
керак эмас. Масалан, харизма фақат ишонтиришга кўмаклашади, эшитувчи 
ўзини раҳбар билан тенглаштиришига ѐрдам беради. Анъаналар ва 
мукофотлар ѐрдамида таъсир кўрсатиш ишонтиришни кучайтиради, раҳбарга 
ишончни оширади. Агар ижрочи раҳбар уни мажбур қилиш имкониятига эга, 
аммо ундан қочишга ҳаракат қилганини билса, ишонтиришнинг кучи анча 
ошади. 


348 
Ходимларни бошқарувда иштироқ этишлари (жалб қилинишлари) ор- 
қали раҳбар ижрочиларга ўз истаги ѐки фикрини зўрлаб қабул 
қилдирмаслиги учун, ҳеч қандай ҳаракатлар қилмайди. Ижрочилар 
шакллантирилган мақсадни қабул қилишлари учун раҳбар уларнинг 
ҳаракатларини оддийгина йўналтириш ва ахборотларни эркин алмашувига 
кўмаклашади. Бунда таъсир шунинг учун муваффақиятга эга бўладики, 
одамлар уларнинг иштироқида шакллантирилган мақсад учун яхши 
ишлайдилар. 
Бу ѐндошувдан ҳукмронлик, муваффақият ва ўзини ўзи акс эттириш 
каби эҳтиѐжлар фаол рағбатлантирувчи омиллар бўлган холларда, ижрочи 
ўзи танлаган максадларлари учун ишлаши шароитида фойдаланиш мумкин. 
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, агар ишчилар таклиф қилинаѐтган 
ўзгаришларнинг маҳокамасида иштирок этсалар, унда улар бу ўзгаришларга 
камроқ қаршилик қиладилар. Бу ҳам ишдан қаноатланиш ва меҳнат 
унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Аммо шуни назарда тутиш 
керакки, баъзи бир қўл остидагилар қаттиқ назорат қилинадиган авторитар 
вазиятларни афзал кўрадилар. Ходимларнинг корхоналар ва уларнинг 
ваколатли идоралари бошқарувида иштироқ этиш шакллари ҳар хил бўлиши 
мумкин. Шунинг муносабати билан Ғарбнинг ривожланган мамлакатлари 
тажрибаси шўъбаиқарлидир. Турли туман шаклларга қарамасдан иккита 
вариантини ажратиш мумкин. Конунчилик томонидан маълум ва кўпроқ 
Германияга хос бўлган иштироқ этиш тизими ва Буюк Британия учун хос 
бўлган ходимларнинг жамоавий шартномалар ва биргаликдаги маслаҳатлар 
асосида иштироқ этишлари тизими. 
Ходимларнинг бошқарувда иштироқ этишлари тизими вакилликнинг 
таркиби бўйича ҳам фарқланадилар. Бу ѐлланма ходимларнинг “соф” 
вакиллиги бўлиши мумкин, бунда тегишли идоралар фақат уларнинг 
вакилларидан ташкил топади. Бу идоралар корхонанинг барча ходимлари 
томонидан тўғридан тўғри ва яширин сайловлар йўли билан сайланадилар. 


349 
Иштироқнинг бундай тури, масалан, Германия, Испания, Португалия ва 
Греция учун хосдир. 
Иштироқ 
этишнинг бошқа тури ѐлланма ходимлар ва иш 
берувчиларнинг, қоидаги кўра, тенг ҳуқуқлилик асосидаги аралаш вакил- 
ликларига асосланадилар. 
Учинчи тур- касаба уюшмали вакиллик. Бу ҳолда касаба уюшмалар 
нафақат ўзларининг аъзолари, балки корхонада банд бўлган барча 
ходимларнинг манфаатларини ифодалайдилар. 
Умумий тан олинишига кўра, ишлаб чиқаришни бошқаришда 
ходимларни иштирок этиш тизими Германияда тўлароқ ривожланган, у ерда 
қадимий анъаналарга эга. Корхоналар даражасидаги иштирок этиш тизими 
ишлаб чиқариш кенгашларига алоҳида роль ажратилади, уларни ѐлланма 
меҳнатнинг барча ходимлари касаба уюшмага тегишлидан қатъий назар 
сайлайдилар. Улар банд бўлганлар сони бештадан кам бўлмаган барча 
корхонадарда ташкил қилинадилар. 
Ишлаб чиқариш кенгаши корхона томонидан меҳнат қонунчилиги, 
жамоавий шартномалар ва битимларга риоя қилиниши устидан назоратни 
амалга оширади. Ходимларни ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва 
бўшатиш билан боғлиқ барча қарорлар улар билан мувоқлаштирилиши 
керак. 
Ишлаб чиқариш кенгаши иш вақти тартиби , таътилни тартибга солиш, 
нафақа билан таъминлашнинг ички тизими, тиббий хизмат кўрсатиш, 
техника хавфсизлиги бўйича тадбирлар ўтказишда иштирок этади ва 
бошқаларга тегишли бўлган қарорларни ҳам қабул қилади. 
Бундан ташқари, йирик компанияларда кузатув кенгашлари ҳам мавжуд, 
уларга ѐлланма ходимларнинг вакиллари ҳам киритилган. Бу кенгаш 
бошқарувни сайлайди, унинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва баъзи бир 
асосий, масалан, айрим ишлаб чиқаришларни ѐпиш ѐки аксинча, сармоя 
киритишга тегишли бўлган масалаларни ҳал қиладилар. Бунда ѐлланма 


350 
ходимлар вакиллари акциядорлар вакиллари билан бир хилдаги ҳуқуқлари ва 
вазифаларга эгалар.
Кенгашлар корхонанинг ички муаммолари билан шуғулланадилар, улар 
тадбиркорлар билан келишувга эришишга қаратилганлар. Касаба 
уюшмаларга эса соҳавий (тарифли) битимлар тузиш ваколатлари берилган. 
Ҳатто бошқарувда иштирок этишнинг бир неча шакллари мавжуд бўлганда 
ҳам ваколатларни аниқ тақсимланиши ижобий натижа беради. 
Демак, бошқарувда иштирок этиш шакллари ҳар хил бўлишлари
мумкин, аммо мулк эгалари ва ишловчилар манфаатлари ўртасидаги 
мувофиқ муносабат топилиши керак. 
Ушбу масалалар бўйича мамлакатимиз қонунчилиги шаклланиши 
босқичида турибди, меҳнат жамоаларининг ташкилотни бошқаришидаги 
ҳуқуқларни бир оз чекланган . Шунга қарамасдан Меҳнат Кодексининг 52-
ва 53– моддалари ходимларни ташкилот бошқарувида (бевосита ѐки 
ўзларининг ваколатли идоралари орқали) баъзи бир иштирокларни кўзда 
тутади. Уларга мувофиқ ходимларни ташкилот бошқарувида иштирок 
этишларнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат: 
ушбу Кодекс, жамоавий шартнома тамонидан кўзда тутилган ҳолларда 
ходимларнинг ваколатли идоралари фикрини ҳисобга олиш; 
ходимларнинг ваколатли идораларининг иш берувчи билан меҳнат 
ҳуқуқлари меъѐрларига эга бўлган маҳаллий меъѐрий ҳужжатларни қабул 
қилиш масалалари бўйича маслаҳатлашувларни ўтказиш; 
иш берувчидан ушбу ташкилот ходимлари манфаатларига бевосита 
тегишли бўлган масалалар бўйича ахборотларни олиш; 
иш берувчи билан ташкилотнинг иши ҳақидаги масалаларни муҳокама 
қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш; 
жамоавий шартномалар ишлаб чиқиш ва қабул қилишда иштирок этиш. 
Бундан ташқари, ходимлар вакиллари иш берувчидан қуйидаги 
масалалар бўйича ахборотлар олиш ҳуқуқига эгалар: 
ташкилотни қайта ташкил қилиш ва тугатиш; 


351 
ўз орқасидан ходимлар меҳнат шароитларни ўзгаришини олиб келувчи 
технологик ўзгаришларни киритиш; 
ходимларнинг касбий тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш; 
ушбу Кодекс, республиканинг бошқа қонунлари , таъсис ҳужжатлар ва 
жамоавий шартнома томонидан кўзда тутилган бошқа масалалар бўйича. 
Ходимлар вакиллари яна ушбу масалалар бўйича ташкилот бошқаруви 
идораларига тегишли таклифларни киритишлари ва уларни кўриб чиқишда 
кўрсатиб ўтилган идоралар мажлисларида иштирок этишлари мумкин. 
Шундай қилиб, қўрқув, мукофот, анъана, харизма, оқилона ишонч, 
ишонтириш ва бошқарувга жалб қилишдан раҳбар ижрочига, унинг 
эҳтиѐжларига мурожаат қилган ҳолда, таъсир кўрсатиш учун фойдаланади. 
Аммо раҳбар бунда бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш керак. Ҳукмронлик 
бошқаларни ишга ундаш учун етарлича кучли ва ташкилотнинг мақсадларига 
эришишга қаратилган бўлиши керак. Бунда энг кучли таъсир ижрочи 
мурожаат қилинаѐтган эҳтиѐжни юқори баҳолаган ва ўзининг ҳаракати 
албатта раҳбарнинг умидларини оқлашига ишонгандагина бўлади. 

Download 2,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish